24-боб
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШ
24.1. Сув ресурсларини иқтисодий баҳолаш назарияси:
харажатлар асосида ва натижавийлик
Бозор шароитида сув ресурслари тақчиллиги республика иқтисодий ўсишини секинлаштирувчи жиддий омил бўлади. Турли табиий-иқлим шароитлари ва рельеф минтақалар сув таъминотининг турлича бўлишини белгилаб берди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирлар тизими сувни ресурс сифатидаги тақчиллигини камайтиради ва уни иқтисодий баҳосини аниқлашни талаб этади. Сувдан ҳақ тўлаш ҳисобига фойдаланишни ягона услубиётининг йўқлиги шароитида сув ресурсларини иқтисодий баҳолаш пулдаги баҳосини аниқлаш учун мавжуд ёндашувлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Сув ресурслари – иқтисодий баҳолашнинг мураккаб объектлардан бири бўлиб ҳисобланади. Сув ресурслари пулдаги баҳосини аниқлаш масаласининг мураккаблиги иқисодиётдаги улар ролининг турличалиги (сув истеъмолчилари ёки сувдан фойдаланувчилар бўлиб замонавий иқтисодиётнинг деярли барча тармоқлари ҳисобланади), сув ва сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ўзгарувчанлиги, сув ва бошқа ишлаб чиқариш ресурсларининг ўзаро боғлиқлиги (одатий мисол- суғориладиган деҳқончиликда сув ва ер ресурсларининг фойдаланилиши) ва ниҳоят экологик мувозанатни сақлаш ва атроф муҳитни юқори сифатини таъминлашда сув омилининг аҳамияти билан белгиланади.
2 хил назария мавжуд.
Харажатли
Натижали
Туман миқёсида сув ресурсларини таҳминий баҳолаш мақсадида Е.М.Подольский ва б. уларни ҳисоблашнинг икки босқичли услубидан фойдаланишган. Биринчи босқичда туманлар бўйича сувга бўлган эҳтиёжга нисбатан қўшимча сув ресурслари бирлигига қўшимча харажатлар аниқланади. Иккинчи босқичда кўриб ўтилаётган туманларда сув ресурслари сарфи ҳисобига олинган қўшимча самарага мувофиқ қўшимча харажатларга аниқлик киритиш йўли билан сув ресурслари иқтисодий баҳоси аниқланади. Баҳо харажатлардан сезиларли равишда ортиб кетган ҳолатда олинган миқдор харажатга нисбатан юқори деб қабул қилинади, самара ва харажатлар ўртасидаги нисбат аксинча бўлганда эса баҳо камаяди.
М.Н Лойтер фикрига кўра сув ресурслари иқтисодий баҳоси сув хўжалиги учун мўлжалланган фондлар учун тўлов қўшилгандаги сув хўжалиги иншоотлари ва тизимларини ишлатиш учун барча харажатларни тўлиғича қоплаш нуқтаи назаридан келиб чиқиши лозим ва тармоқда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва умумхалқ эҳтиёжлари учун тегишли ажратмалар қилиш имконини берувчи жамғармалар шакллантирилишини таъминлаши лозим.
Сув ресурсларини баҳолашда сув иншоотларини қуриш ва ишлатиш билан боғлиқ сув таъминоти учун сарфланган барча моддий ва меҳнат харажатларини ҳисобга олиш кўзда тутилган. Демак, ер усти манбаларидаги сув таннархи (С) мазкур бассейиннинг сув хўжалиги объектлари бўйича жами эксплуатацион харажатларни халқ хўжалиги тармоқларида фойдаланилаётган умумий сув ҳажмига нисбати билан аниқланади: Ñ = Ç/W
З – тармоққа тўғри келувчи сув хўжалиги тизими бўйича эксплуатацион харажатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |