80
режанинг баланслаштирилмаганлиги,
унда хатолар мавжудлиги, шунингдек,
режани бажарувчиларнинг интизомсизлиги (амалга оширишни суст назорат
қилиш натижасида) туфайли кўп вақт ҳамда маблағлар исроф қилинмоқда.
Худди шу сабабли маҳсулот сифати пасайиб, даромад олиш ўрнига харажатлар
юзага келмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда режалаштиришни корхона
жамоасининг функцияси деб аташимиз мумкин.
Режалаштириш табиатини 5.1 - чизма ёрдамида акс эттириш мумкин:
Режалаштириш тизими қуйидаги талабларга жавоб берган тақдирдагина
самарали ва ишончли ҳисобланади:
1. Режалаштиришнинг ҳар бир элементи ва босқичи қатъий равишда асослаб
берилиши.
2. Режадаги вазифаларнинг аниқ ва ўз вақтида бажарилиши, яъни режанинг
адреслилиги.
3. Режа бажарилишини доимий ва узлуксиз равишда ҳисобга олиш, назорат
қилиш ва унга зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш.
4. Ички ва ташқи муҳитдаги ўзгаришларни ижобий қабул қилиш,
шунингдек, корхона фаолиятини рўй берган ўзгаришларга
мос равишда, ўз
вақтида қайта ташкил қилиш (режалаштиришнинг мослашувчанлиги).
5. Фан-техника тараққиёти ва хўжалик юритишнинг илғор тажрибаларига
таяниш.
Режалаштириш давомида бугунги кундан ташқари, келажакни, эртанги
кунни ҳам инобатга олиш зарур. Корхона истиқболи ва бозордаги ҳолатининг
барқарорлиги, кўп жиҳатдан унинг илғор техника ва фан ёрдамида
яратилган
энг яхши маҳсулотлар намунасини тезлик билан ўзлаштириб олиш қобилиятига
боғлиқ бўлади. Шу сабабли корхоналарда ахборот тизимини яхши йўлга қўйиш
ҳамда реклама фаолиятини ривожлантириш лозим. Реклама истеъмолчиларни
(харидорларни) мавжуд маҳсулот билан таништиришдан ташқари, худди
хориждаги каби, уларни айнан шу маҳсулотни сотиб олишга ундаши керак.
Режалаштиришнинг ҳар бир тури ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу
хусусиятлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
*
белгиланган режалаштириш оралиғининг аниқлиги;
*
интеграция
ва
дифференциация
даражаси,
шунингдек,
режалаштирилаётган кўрсаткичлар миқдори;
*
ишлаб чиқариш харажатлари ва натижаларини ҳисоб-китоб қилиш
даражасининг аниқлиги;
*
режани тайёрловчилар ва амалга оширувчилар ўртасида мажбуриятларни
тақсимлаш тартиби.
Режалаштиришда “корхона-муҳит-ҳолат” муносабатлари асосий ўринга
эгадир. Бунда ишлаб чиқариш шундай режалаштириладики,
натижада
корхонанинг бозордаги барқарорлигини сақлаб қолиш, юзага келадиган ҳолат
ва ташқи муҳитни ҳисобга олишдан ташқари, маҳсулотни тезда сотиш ва ишлаб
чиқариш рентабеллигининг ўсишига имкон яратилади. Бунинг учун корхона
анчадан бери ишлаб чиқарилаётган анъанавий маҳсулотлардан ташқари, янги
маҳсулот турларини, жумладан, ўхшаши бўлмаган маҳсулотларни ишлаб
чиқариши,
маҳсулотлар
турини
кўпайтириши
зарур.
81
5.1.- чизма. Корхонада режалаштириш жараёни технологияси
Барча ходимлар, айниқса, раҳбарлар, бугунги кунда келажакдаги фаолият
учун қулай истиқбол яратиш нисбатан осон бўлсада, худди шу ишни 3-5 йилдан
сўнг, яъни истиқболдаги кунга айланган пайтда бажариш қийинлашади ёки
бунга умуман имкон бўлмайди. Шу сабабли режалаштириш жорий ҳолатдан
ташқари иқтисодиёт ва фан-техника тараққиёти соҳаларидаги рўй бериши
мумкин бўлган ўзгаришларни қанчалик кўп ҳисобга олса, унинг натижалари
шунчалик юқори бўлади. Бу ерда корхонанинг йўлга қўйилган
маркетинг
хизмати, ходимлар малакаси ҳамда мамлакатимизда ва чет элда ишлаб
чиқарилаётган турли маҳсулотлар ҳақидаги илмий-техник маълумотлар муҳим
ўрин эгаллайди.
Умуман олганда корхонада режалаштириш тузилмаси ва мазмунини
қуйидаги модел кўринишида акс эттириш мумкин (5.2 - чизма):
Буюртмалар
портфели
Режадан
олдинги
иш
(
режа
лойищаси
)
Корхона
режаси
Бажарувчилар
Бажариш
муддатлари
Ресурслар
Тайёр
мащсулот
(
иш
ва
хизматлар
)
Мащсулот
(
иш
ва
хизматлар
)
истеъмолчилари