1 3 2 4 3 5 4 6 5 7 … ?
Биринчи щолатда сонлар кетма–кетлиги биттага ортиб боради. Буни англаш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Ушбу топшириқ оддий тамойилга асосланган (1+1 = 2+1 = 3+1=4 ва ҳоказо).
Аммо сонли мураккаб тестлар анча сезгирлик ва чуқур мулощаза юритишни талаб этади.
2. Ушбу сонлар қаторидан фойдаланиб, иккита сонлар қаторини тузинг ва навбатдаги сонни топинг:
2 3 4 6 6 9 8 12 10 15 12 … ?
Ечиш: Биринчи қатордаги сонларни иккитадан, иккинчи қатордаги сонларни эса учтадан ортиб бориш тартибида жойлаштирилади. Натижада янги сонлар қатори щосил қилинади ва навбатдаги сон қуйидаги тамойил бўйича топилади:
2 4 6 8 10 12
(2+2 =4+2 =6+2 =8+2 = 10+2=12)
3 6 9 12 15 ?
(3+3 =6+3 =9+3 =12+3 = 15+3 =18)
Жавоб: 18.
Бу тарздаги тест топшириқларини бажаришда юқорида изощлаб ўтилган усулларга таянилади.
3. Берилган қатордаги сонларни щисоблашни якунланг:
Ушбу тест топшириғи анча мураккаб. Бунда шаклнинг қанотларидаги сонлар йиғидиси унинг дум қисмидаги сонга бўлинади Шунга кўра 4 қаторни якунловчи сон щисобланади.
Юқорида келтириб ўтилган тест топшириқлари ўқувчиларнинг умумий ақлий қобилиятини аниқлаш учун қўл келади. Бундан ташқари, касбий фаолият йўналиши бўйича махсус тест топшириқлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, педагоглар интеллектуал тест тузиш қоидаларига асосланиб, ўзлари дарс берадиган фанлар ва уларнинг сощалари бўйича ўқувчиларнинг ақлий қобилиятини аниқлашлари мумкин.
Вербал (сўзли) тест топшириқларини бир неча вариантларда ишлаб чиқилади. Биз қўйида улардан айримларини намуна сифатида келтириб ўтамиз.
1. Ушбу сўзлар қаторидан бошқалари билан боғлиқ бўлмаган сўзни топинг:
равиш, сифат, сон, белги, от, феъл
Бу ерда асосан сўз туркумлари келтирилган. Белги сўзи улардан фарқ қилиб турибди. (Жавоб: белги.)
Саволларни бошқача тарзда щам бериш мумкин.
2. Қатордаги ортиқча сўзни учиринг:
илдиз, тенглама, фаолият, чексиз, функция
Сўзлар асосан математик атамалардан ташкил топган. Бунда фаолият сўзи улардан ажралиб турибди. (Жавоб: фаолият.)
3. Мос келувчи сўзни топинг:
сезги, бойлик, мущаррир, сўзана, компьютер, тикувчи, трактор
Мазкур топшириқда касбий фаолият нуқтаи назаридан мазмунан тикувчи билан сўзана сўзлари бир бирини тақозо этади.(Жавоб: тикувчи ва сўзана.)
4. Иккита сўзнинг мазмунига мос келувчи янги сўзни топинг:
Космос (фазо), Осмон
Мамалакат ( ) Ватан
Тест топшириғининг жавоби юрт сўзидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |