- Мавзу-. Термодинамиканинг биринчи қонуни.
- Режа.
- 1. Асосий тушунчалар. Қайтар ва қайтмас термодинамика жараёнлари.
- 2. Газнинг ички энергияси.Газнинг ташқи иши.
- 3. Термодинамика биринчи қонунининг моҳияти ва унинг математик ифодаси.
- 4. Газларнинг иссиқлик сиғими.
- 5. Газ энтальпияси. Газ энтропияси.
- 6. Ёпиқ тизимларда термодинамиканинг асосий жараёнлари
- Драганов Б.Х., Кузнецов А.В. Теплотехника и применение теплоты в сельском хозяйстве.-М.: Агропромиздат, 1990.-276 с.
- Худойбердиев Т.С., Шаймарданов Б.П. Иссиқлик техникаси асослари. – Т.: “Чулпон”. 2008.
- Нурматов М.В. ва бош. Иссиқлик техникаси.-Т.: Ўқитувчи, 1998.-256 б.
- В. И. Ляшков. Теоретические основы теплотехники. – М.: Издательство машиностроение-1, 2005 – 260 с.
- Е.А. Бойко. Основы теплотехники (учебное пособие). – Красноярск: 2004 – 36 с.
- Баскаков А.В. Теплотехника. Москва:Энергия,-1985.-320 с.
-
- Термодинамик тизим - ўзаро ва ташқи муҳит билан механик ҳамда иссиқлик таъсирида бўлган моддий жисмлар тизими
- Тизим ташқи муҳитдан тўла ажратилган бўлса – ёпиқ, ташқи муҳитдан ажратилмаган бўлса – очиқ термодинамик тизим бўлади.
- Агар термодинамик тизимнинг ҳамма нуқталарида ташқи муҳит билан бир хил босим ва бир хил ҳарорат, вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда сақланса (масалан, хонага олиб кирилган бирон очиқ идишдаги суюқлик, бир неча соатдан кейин), термодинамик тизим тенг салмоқли ҳолатда дейилади. Яъни тизимда вақт давомида ички ва ташқи иссиқлик алмашиниш бўлмайди.
- Агар идишдаги газ хонада тураверса, бир қанча вақтдан сўнг ишчи жисм (газ) янги тенг салмоқли ҳолатига келади. Шу янги тенг салмоқли ҳолатига келиши учун сарфланадиган вақт тизимнинг реакция вақти дейилади.
- Газнинг бир термодинамика ҳолатдан иккинчи термодинамика ҳолатга ўтиши, яъни газ ҳолатини ўзгаришининг кетма - кетлиги термодинамик жараён дейилади.
- Агар термодинамика жараёнида газ кетма - кет тенг салмоқли ҳолатини эгаллаб борса, жараён тенг салмоқли дейилади.
- Вақтнинг ҳар бир пайтида жараён тенг салмоқли ҳолатидан бироз фарқ қилса, бундай жараёнлар, квазистатик жараён, яъни тенг салмоқли ҳолатига яқин дейилади.
- Бундай жараёнда газнинг айрим нуқталарида босим ва ҳарорат бир - биридан жуда оз фарқ қилади
- Квазистатик жараёнларни амалда учратиш қийин бўлганлиги учун уларни идеал жараёнлар дейиш мумкин.
- Мавжуд (реал) термодинамика жараёнларда қисиш, кенгайиш, газнинг исиши ва совиши каби ҳолатлар жуда тез бўлади.
- Натижада газ ҳажмининг ҳар хил нўқталарида босим, ҳарорат ва зичлик ҳар хил қийматга эга бўлади, яъни бундай жараёнларда тенг сал-моқли ҳолат бўлмайди. Бундай жараёнлар тенг салмоқли бўлмаган жараёнлар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |