Termiz davlat unversiteti
MUSTAQIL ISHI
Kafedra nomi;________________________________
Mavzu;______________________________________
Bajardi;_______________________________________
Qabul qildi;____________________________________
Мавзу; Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик –иқтисодий ривожланиш гарови
РЕЖА
1.Кириш
2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик моҳияти..
3. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда жаҳон амалиёти тажрибалари.
4. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат
томонидан тартибга солиш йўллари
5.хулоса
6.фойдаланилган адабийотлар
КИРИШ
Ўзбекистонни янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни самарали амалга ошириш иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инновацион ривожланиш, иқтисодиётга инвестициялар жалб қилиш ва ижтимоий соҳани юксалтиришни фаоллаштиришнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишни талаб этади. Шу нуқтаи назардан ОТМ талабалари ва ўқитувчиларига дастлабки манба сифатида тақдим этилаётган “Ўзбекистонни ривожланиш стратегияси” ўқув қўлланмаси муҳим илмий-услубий аҳамиятга эга ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида “Жаҳон миқёсида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги кескин бир давр барчамиздан янгича ишлаш ва фикрлашни, юқори даражада сафарбарликни талаб этмоқда. Олдимизда турган ана шу улкан вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Ушбу Сратегияда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатни изчил давом эттириш каби масалалар тараққиётимизнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олинди” деб алоҳида таъкидлаган.
Шулардан келиб чиқиб ушбу фаннинг асосий вазифаси бўлиб, Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини билиш, таҳлил қилиш ва уларни амалга фойдаланиш; макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларини инновацион ривожланиш стратегияларини амалга ошириш йўллари ва усулларини ўрганиш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |