Тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув режа, фанларнинг ишчи дастурларининг ишлаб чиқилганлиги, расмийлаштирилганлиги ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги; Магистратура мутахассислиги ишчи ўқув режалари намунавий ўқув режага асосан тасдиқланган ва тайёрланган.
2019-2020 ўқув йилида қабул қилинган магистрлар учун ишлаб чиқилган ишчи ўқув режада 2018 йил 18-августдаги ЎзР ОЎМТВ ҳузуридаги Олий ва Ўрта махсус касб-хунар таълими йўналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг №4-сонли баённомасига асосан ЎзР ОЎМТВи томонидан тасдиқланган наъмунавий ўқув режадан фойдаланилган. 2019-2020 уқув йили 1-курс магистрлари учун тузилган ишчи ўқув режа Университет ўқув методик кенгашининг 2019-йил 28 август мажлис 1-сон баёни билан маъқулланган. Университет кенгашининг 2019 йил 31 августдаги 1- сонли мажлис баёни билан тасдиқланган. 2020-2021 уқув йили 2-курс магистрлари учун тузилган ишчи уқув режа Университет ўқув методик кенгашининг 2020-йил 28 август мажлис 1- сон баёни билан маъқулланган. Университети кенгашининг 2020 йил 28 августдаги 1 сонли мажлис баёни билан тасдиқланган.
2020-2021 ўқув йилида (2-курс) магистрлар учун ишлаб чиқилган ишчи ўқув режа 2020 йил 14-августдаги ЎзР ОЎМТВ ҳузуридаги Олий ва Ўрта махсус касб-хунар таълими йуналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг №3-сонли баённомасига асосан 2020 йил 14-августда ЎзР ОЎМТВи томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режадан фойдаланилган. 2020-2021 ўқув йили 1-курс магистрлари учун тузилган ишчи ўқув режа Университетнинг ўқув методик кенгашининг 2020- йил 28 август мажлис 1 сон баёни билан маъқулланган. Университет кенгашининг 2020 йил 28 августдаги 1 сонли мажлис баёни билан тасдиқланган.
Магистратура мутахассислиги фанларнинг ишчи фан дастурлари ОТМ кенгаши мажлисларининг қуйидаги баённомалари билан тасдиқланган.
2019-2020 ўқув йилида 2019 йил 31 августдаги 1-сонли.
2020-2021 ўқув йилида 2020 йил 28 августдаги 1-сонли кенгашда тасдиқланган.
5A140202 - Физика (йўналишлар бўйича:) мутахассислигининг ўқув режа ва ишчи ўқув режалари мавжуд ва улар бири бирига мувофиқ келади. Мутахассислик бўйича: ўқитиладиган фанларнинг ўқув дастурлари ва ишчи ўқув дастурлари мавжуд ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган.
Шу билан бирга, мутахассисликнинг ўқув режалари ва улар асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув режалари ҳамда ўқув фан дастурлари ва улар асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастурларининг ўзаро мувофиқлигида айрим камчилик ва хатолар учрайди.
Хусусан:
Айрим фанларнинг дастурида келтирилган адабиётлар ишчи ўқув дастуридаги адабиётларга мос келишида айрим фарқлар мавжуд, қўшимча адабиётлар рўйхатига кўпроқ Хорижий адабиётлар ва интернет ресурсларини киритилмаган.
2019-2020 ўқув йилида “Илмий тадқиқот методологияси” фани Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 744-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан дастури асосида ўтилган.
2019-2020 ўқув йилида ўтилган “Квант электроникаси”, “Замонавий материалшунослик”, “Амалий оптика” фанларидан ишчи ўқув дастуридаги адабиётлар фан дастуридаги адабиётлар асосида шакллантирилмаган.