31
бир неча ҳокимликлар мавжудлигини, уларнинг ҳаммаси улкан Эрон
давлатига қарам эканлигини тасдиқлайди. Бу ҳокимликларни аниқ номи
билан атайди. Жумладан, Бақтрия, Гиркания, Каспий, сўғдлар, саклар,
хорасмийлар ва орийлар, бу ўринда изоҳ талаб номлардан орийлар
Афғонистоннинг ғарбий қисмига жойлашган элатлардир. Бақтриянинг
пойтахти ўша вақтда Балҳ шаҳри бўлган каспий ҳокимлигида
Туркманистоннинг жануби- ғарбий қисмида жойлашган қабилалар кирган
Хоразмийлар хоразмликлар, сўғдлар Политмет (Зарафшон) бўйларида,
саклар Тяньшань тоғининг ғарбий этакларида жойлашган эдилар. Шундан
сўнг Герадот Ҳиндистон ўлкасида саёҳатини давом эттириб, Панжобга
боради. Бу ерга бостириб келган Доро ҳақида қимматли маьлумотлар
тўплайди. Герадот кейинги асарларида Ливия, Миср ўлкаларини ҳам кенг
тасвирлайди. Герадот тарихнинг шунчаки хабарчиси эмас, балки тарихни
жонлантириб кўрсатувчи етук ижодкордир. Унинг скифлар ҳақидаги
асарлари ниҳоятда бебахо ва қадрли.
Герадотнинг “скифлар” асари жаҳон хазинасида муносиб ўрин тутган,
бу асар жуда кўплаб тилларга таржима қилинган. Скифларни биринчи бўлиб,
жаҳонга танитган ҳам Герадотдир, XVII – XVIII асрлардаёқ рус
императорлари Герадотнинг “скифлар” асарини жуда катта қизиқиш билан
ўқишган ва жуда кўп нусҳаларда таржима қилишга буюруқ беришган.
Натижада, асар бир неча марта таржима қилиниб, қайта-қайта нашр этилади.
Скифлар ҳақида Герадотдан илгари Юнон олимлари Гомер,Эсхил ҳам
ёзганлар, лекин скифларнинг хақиқий ва биринчи тарғиботчиси Герадот эди.
Герадотнинг “скифлар” асарининг услуби, ундаги ҳикояларнинг характерли
хусусият-лари ҳақида бир қанча илмий тадқиқот ишлари юзага келди. Бу
илмий тадқиқотлар ичида айниқса, И. Я. Тимошенконинг “ Герадот ва унинг
асари” Витольд Клингернинг “ҳикоячилик мотивлари” асарлари шунингдек,
шарқ ҳалқларини тарихий ҳикоялари” каби жуда катта аҳамиятга эга бўлган
ижод дурдоналари юзага келди. Герадот катта ишга қўл уради. Фақат
скифларни эмас Европа ва Осиёдаги ҳатто Африкадаги кўпгина
қабилаларнинг ҳаётига оид маьлумотларни акс эттиради. Герадот ижоди
Тарих номли Тўққиз китоби катта илмий хазинани ташкил этиб, бу
китобларнинг ҳар қайсиси юзлаб ҳикояларни ўз ичига олган. Герадот антик
даврдаги бошқа олимлардан шу билан фарқ қиладики, у фидойи тарихчи эди.
Ўз ҳаётини тахликага қўйиб бўлса – да ижод дардида узоқ юртларни кезди.
Жаҳонгашта тарихчи не - не хавф – хатарларларга дуч келмади. Бу
сафарларида у аввал ўз кўзи билан кўриб, қулоғи билан эшитгач, кейин ижод
қиларди. Хар қандай фараз ва тахминлар унинг учун бегона эди. У минглаб
қабила ва элатларда бўлади. Юзлаб дарёларни кечиб ўтади. Ўша пайтда хеч
бир олимнинг қадами етмаган узоқ ўлкаларни кезади.хали кўп кўрилмаган
мавзуларни биринчи бўлиб ёритади. Шунинг учун ҳам Герадот номи
тарихимизда алоҳида аҳамият касб этади.
Юқоридаги фактлар асосида биз айтишимиз мумкинки илмий
тарихнинг яратилишида Герадотнинг Тарих асари мухим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: