Термиз давлат университети


-МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАР ТАРИХИ ФАЛСАФАСИ



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

 
3-МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАР ТАРИХИ ФАЛСАФАСИ 
Асосий саволлар: 
1.
Христианликнинг вужудга келиши ва шаклланиш даври. 
Христианлик, унинг давлат 
мафкурасига айланиши.
2.
Илк христиан фалсафаси: апологетика ва патристика
 
3. Аврелий Августин асарлари ва таълимоти
 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Христиан дунёқарашининг 
таъсири. Авлиё Августин – “Худо шаҳри тўғрисида”. (“Илоҳий шаҳар 
тўғрисида”). Илоҳий олам ва инсон дунёси. Муқаддас тарих ва дунёвий 
тарих. “Икки шаҳар” тўғрисида таълимот. Вақт ҳақида тасаввур. Тараққиёт 
ғояси. Христиан тарихшунослигининг тавсифий хислатлари. Дунё ва 
инсоннинг ўрта асрлардаги тушунчалари (кўринишлари). Ўрта аср космоси. 
Абадият ва вақт тўғрисидаги ўрта аср тушунчалари. Жамият ва шахс. Ўрта 
асрларда фикрлашнинг рамзийлиги. Ўрта аср тарихи теологиясида тараққиёт 
ғояси.
Рим империяси парчаланиб, унинг ўрнида ўрта аср Ғарбий Европа 
цивилизацияси юзага келгунга қадар ўзига хос ўтиш даври содир бўлди. 
Ўтиш даврида янги цивилизация маьнавияти ва мафкураси асослари 
шаклланди. Эски дунёнинг мажусий маьнавияти унинг дунёқараши ва 
тафаккур тарзи Рим империяси таназзулга учраган вақтда мавжуд бўлган 
ижтимоий мафкуравий ва ахлоқий мухитга зид келганлиги учун турли 
элатлар ва этник гурухлардан ташкил топган фуқаролар ва қулларнинг 
маьнавий маьданиятининг яни цивилизация куртаклари бўлган христиан 
маьнавияти, дунёқараши ва фалсафасига ўз ўрнини бўшатиб бериши давр 
тақозоси бўлиши билан биргаликда унинг шаклланишига мажусий маданият 
ва маьнавият аньаналари қаттиқ қаршилик кўрсатади. Рим императорлари бу 
курашда ижтимоий сиёсий ва маьнавий – ташкилий таьқиб қилиш 
усулларини 
қўлладилар. 
Шарқдан 
келган 
динларнинг тарқалиши 
империянинг ўзида турли бидьатчи диний йўналишларнинг фаолият 
кўрсатиши маьнавий ва мафкуравий вазиятни янада мураккаблаштирди. 
Мана шундай шароитда христианлик инсон ва жамиятни маьнавий покликка, 
руҳий камолотга олиб борадиган таьлимот эканлигини асослаш шу 
таьлимотни химоя қилиш, яьни апологик (юн. Оро logia – бирон нарсани ёки 
кимсани ҳимоя қилиш) тадбир кўриш эҳтиёжи туғилди. 
II ва III асрда христианлик тарихида апологетика ёки апологетлар 
даври вужудга келди. Апологетика сўзининг луғавий маьноси ҳимоя қилувчи 
демакдир. Яьни христиан диний ақидаларини турли хужумлардан ҳимоя 
қилишдир. 
Апологетлар 
давлатининг 
христианликка 
нисбатан 
душманлигини бартараф қилишга интилиши билан биргаликда ўзларининг 
асарида христианлик таьлимотини асрашга қолаверса, Рим салтанатини 
оқлаб бўлмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Афинада Мисрлик оилада 


35 
туғилган Климент христиан фалсафасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилган 
апологетлардан биридир. У платонизм ва стоицизмни чуқур ўрганган, 
христианликни қабул қилганидан кейин ҳам фалсафага нисбатан ҳурматини 
сақлаган. Унинг фикрича юнон фалсафасини христианлик билан шундай 
соғломлаштириш керакки, ундаки ҳар бир одам христиан фалсафасини 
қимматини кўра олсин ва яна шуни таькидлайдики, фалсафа христианликка, 
хусусан илоҳиёт илмига муқаддима бўлиши мумкин, холос.
Фалсафани христиан эьтиқодига нисбатан муқаддима эканлиги, дейди. 
Климент, Исо Масиҳнинг ўзи томонидан белгиланган инсонларни қутқариш 
учун танада мужассамланиб келгунига қодир Исо Масиҳ яҳудийларга қонун 
ва эллинларга фалсафа берди. Шу билан христиан оламини қутқарув ишига 
тайёрлади. Христиан диний-фалсафий тараққиётининг янада ривожланиши 
босқичи III-V асрларга тўғри келди. Бу даврда ривожланган патристикада 
(патристиканинг луғавий маьноси “ота”ни англатиб, бу ном кўпинча хурмат 
маьносида ҳарбий епископларга берилган) ўзгача ғоявий ва мафкуравий 
вазифалар турган эди. Патристика даврида христиан илоҳиётини 
тартиблашга харакат қилган черков оталари томонидан икки собор Илкий 
(325 – йил) ва халкидан (451- йил) оралиғида биринчи мухим асарлар ёзилди. 
Шарқда улардан бири Иоан Злотуст (347-407) дир. Ғарбда эса черковнинг энг 
йирик отаси Аврелий Августин бўлиб, муқаддас (Блаженний) деб ном олган 
эди (354 – 430). 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish