Термиз давлат университети “тарих ўҚитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан



Download 242,51 Kb.
bet7/24
Sana24.02.2022
Hajmi242,51 Kb.
#205436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
тарих укитиш методикаси УМК 2020

Тарих фактлар билан тўла. Шундай экан, биз тарих дарсларида тарихий фактларни танлашда қуйидаги талабларга риоя этмоғимиз лозим:

  1. Фактлар илмий жиҳатдан атрофлича асосланган бўлиши керак

  2. Танланган фактлар тарихий жараённи тушунишда илмий ва амалий аҳамият касб этмоғи керак

  3. Танланган фактлар максимум аниқ ва образли бўлсин.

  4. Танланган фактлар ўқувчиларни мустақил тафаккур этишга, унинг моҳиятига бахо беришга йўналтирилган бўлмоғи керак

Шу нарса муҳимки, ўқитувчи дарс жараёнида фактларни тан­лашда ўқувчиларнинг ёшларини албатта ҳисобга олмоғи керак Ма­салан, VI—IХ синфларида фактлар кўпрок образли шаклда танлан-са, юқори синфларга келганда танланадиган фактлар ўқувчиларда илмий дунёқарашларини шакллантиришга ёрдам берадиган бўлсин (Масалан, фактларни давлат хужжатлари, биринчи Президент Ислом Кари­мов асарлари, нутқлари ёки оммавий ахборот воситаларига берган интервюларидан фойдаланиш ўқитувчига тарих дарсини давр талаби асосида олиб бориш йўлидаги муаммолар ечимидаги фаол иштирокини таъминлайди).
Ўқувчилар факт ўртасидаги узвий алоқадорликларини қанчалик пухта ўзлаштирсалар, уларнинг фактлар асосида олган билимлари шундай системалашиб боради. Чунки, улар ҳар бир дарсда олдинги дарслардан ўрганган фактлардан келиб чиқадиган назарий хулосаларга эга бўлиб борадилар. Худди мана шу методик қонуният ҳисобга олинган ҳолда дарс тузилишида:
а) «Дарснинг таълимий мақсади»;
б) «Дарснинг тарбиявий мақсади деган» талаблардан кейин;
в) «Дарсда ривожлантириб бориладиган таълим» талабининг тарих ўқитиш методикаси назариясининг ажралмас қисми бўлиб келаётган талаблар мавжуд.
Тарихий билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириб бориш — бу тарихий илмий асослар тушунишнинг асосий қуролидир. Тарихий билимларни шакллантириш билмаган нарсадан уни билиб олишга, тўла бўлмаган, юзаки, бир-бирлари билан боғланмаган билимлардан нисбатан тўла билимларга эришиш, чуқур онгли равишда англаб олган, системалаштирган, кундалик амалий фаолиятда қўлланиши лозим бўлган билимларни эгаллаш йўлидаги ҳаракатни ифода этади.
Билиш диалектикаси шундай: у тарихий фактлар тўғрисидаги аниқ, образларни яратиш, яъни тарихий тасаввурни яратишдан бошланади. Тарих ўқитувчиси ҳар бир дарсда мана шу методик талабни ма­йорат билан қўлламоғи керак Бу борада классик педагогика вакили Қ Д. Ушинский, шўролар даври тарихчи-методист олимлари Н. В. Андреевская, В. Н. Вернадский, А. И. Стражев, А. А. Вагин, П. В. Гора ва бошқалар асарларида тарихий тушунчаларни фактлар воситасида билиш жараёни ўзининг атрофлича баёнини топган.
Тарих ўрганиш жараёнида тарихий тасаввурларнинг уч хил турини кўрамиз. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, тарихий тасав­вурларнинг роли ва турларини билишни ўзигина кифоя этилмасдан, балки уларни, яъни тарихий тасаввурларни яратиш бўйича қилинадиган ишлар методикасини ҳам атрофлича эгалламоқ керак.
Тарихий тасаввур ҳамма ёшдаги ўқувчиларда ҳам шакллантирилиб борилсада, уларни деталлаштириш даражаси турличадир. Масалан, V—VII синфларда тарих ўқитиш жараёнида кўргазмали об­разларни қўллаш алоҳида аҳамият касб этади (Н. В. Гора). Бу нарса шу билан алоқадорки, бу синфлардаги ўқувчиларда тарихий билим захиралари бирмунча саёз, шунинг учун ҳам адектив, яъни ўхшаш даврларнинг образлари яратилиши керак Ўрта синфларда (V—VII) бу масалага лоқайдлик билан қараш тарих ўрганишни давр талаби даражасида бойитилишига путур етказади.
Ўқувчиларда тарихий тасаввурни шакллантиришда кўргазмали қуроллар, иллюстрациялар, схемалар, шунингдек мавзуий карталарнинг роли беқиёс каттадир.
Яна бир масала. Тарих ҳар доим макон ва замонда содир бўлади. Бунда тарих ўқитиш методикаси талабларидан бири — «Давр лентаси»дан фойдаланиш дарс самарадорлигини оширишнинг асосий шартларидан биридир. (Масалан, Мустақил Ўзбекистон Республикасининг вужудга келиши, шаклланиш, такомиллашиб бориш жа­раёни, «Ўзбек модели» республикамиз анъаналарига кўра мустақилликка эришгандан буён ҳар бир йилни маълум умумдавлат муаммосини ҳал этишга бағишланганлиги: 2001 йил — «Оналар ва болалар йили», 2002 йил — «Қарияларни қадрлаш йили», 2003 йил — «Обод маҳалла йили», 2004 йил — «Меҳр ва мурувват йили», 2005 йил — «Сиҳат-саломатлик йили», 2006 йил — «Ҳомийлар ва шифокорлар йили», 2007 йил — «Ижтимоий ҳимоя йили», 2008 йил — «Ёшлар йили», 2009 йил — «Қишлок фаровонлиги ва тараққиёт йили», 2010 йил — «Баркамол авлод йили»).
Мактаб тарих курсидаги хронологик саналар ўзларининг моҳиятлари бўйича турлича бўлади.
Булар:

  1. Асосий саналар, қайсики ўқувчилар хотираларида сақланиб туриши керак Масалан, Ўзбекистон мустақилликка эришган сана, «Мустақиллик Декларацияси»нинг қабул қилиниши, «Мустақил Ўзбекистон Конституцияси»нинг қабул қилиниши, «Ўзбекистоннинг БМТга қабул қилиниши» ва ҳ. қ

  2. Таянч саналар, тарих курсининг маълум даврини ўрганишда эсда сақлаб қолиш учун зарур бўлган саналар. Яна бир мисолда Биринчи жаҳон уру-шини келтириб чиқарган «сабаб» ва «баҳона»лар хусусида тўхталиб ўтиш ҳам ҳар икки жаҳон урушини маълум даражаларда солиштириб ўтишга имкон беради. Мазкур ўринда Австрия-Венгрия тахтининг меросхўри шаҳзода Франц Фердинанднинг ўлдирилиши билан алоқадор бўлган фактни ёритиб бериш талабга мувофиқ бўлар эди.

  3. Таянч саналари ва иккинчи даражали фактлар билан алоқа ўрнатадиган саналардир.

Фикримизча, Она Ватанимиз тарихига алоқадор бўлган, шундай фикр-мулоҳазалар, турли йўналишда берилган баҳолар борки, биз уларнинг бугунги талаба ёшларимизга халқимизнинг босиб ўтган машаккатли тарихий йўллари қанчалик аччиқ бўлган бўлмасин, улар­нинг тарихий фактлар асосида шундайлигича шарҳлаб бермоғимиз лозим. Бу борада «Ўзбекистон тарихи» курсида қатор мавзуларни ўрганишда тарихий фактлар асосида миллий мустақиллигимизни қўлга киритганлигимизга қадар ўзбек халқи чет эл боскинчилари томонидан қанчалик камситилиб келинганлигини умумий сўзлар билан эмас, балки аниқ тарихий фактлар асосида ёритиб бермоғи­миз лозим. Афсуски, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун «Ўзбекистон тарихи»дан мавжуд бўлган ўқув дастурларида муаллиф-ларнинг тарих ўқитиш методикасига бўлган илмий-назарий талаблардан йирокликлари боис, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида Ўзбекистон тарихини ўрганишга бўлган узвийлик, яъни талабаларни 7—8—9-синфларда Ўзбекистон тарихидан олган билимларига интеграцион ёндашишни амалга ошириб, тарих таълимини бир бутун ҳолда ўзлаштиришларига имкон бераётир. Ўқитувчилар малакасини ошириш курслари ва ҳатто институтларида эса бундай камчиликлар янада чуқурлашиб бормоқда. Натижада талабаларимизда кўп ҳолларда Ватанимизда содир бўлган у ёки бу тарихий фожеанинг сабаб-оқибатлари аниқ тарихий фактлар асосида кўрсатиб, илмий асосда тушунтириб бериш имкониятидан, тўла билим ва тасаввурни шакллантирмасдан, кўп ҳолларда тарихий мавзулардаги бош ғоялар, таянч тушунчалари профессор В. Ф. Шаталов ибораси билан айтганда, ҳар бир мавзудаги таянч сигналлар албатта ўз ўрнида мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланиши керак бўлгани ҳолда, биз ўқувчи ёшларга тарихий воқеалар, уларни келтириб чиқарган сабаб, натижалар, уларга раҳбарлик қилган тарихий шахслар хусусида тарихий билимлардан мутлақ йироқ бўлган умумий сўзлар билан «кифояланиб» келяпмиз.
Шу нарсани яна бир карра эслатиб ўтишимиз жоизки, мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиётидан кутилаётган натижалар — бу мамлакатимизда демократик, ҳуқуқий, фуқаролик жамият қуришдек Олий мақсаддан иборатдир. Шундай экан, ана шу мақсадга эришмоқнинг асл илмий йўли бугунги кунда айрим давлат арбоблари томонидан айюҳаннос солиб «демократия» дейилмиш муқаддас тузумни зўравонлик билан бугунги Афғонистон ёки Ироқ мамлакатларида собиқ Иттифоқ ҳудудида «Зарғалдоқ инқилоб» деган хунук ном олган ҳаракатлар натижасида вужудга келган Грузия, Украина давлатлари ҳаётида содир бўлиб, зўрма-зўраки «ривожлантириш» йўлларидан мутлақ фарқ этган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Рес­публикаси Конституциясининг 13 йиллигига бағишланган тантанали маросимда «Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг Олий қадрият» мавзусидаги маърузасида баён этилган биз эришмоқчи ва яратмоқчи бўлган демократияни қуйидаги белгилари аниқ фактлар асосида атрофлича тушунтирилиб, ҳар бир талаба-ёшларимизнинг онгу шуурига тўла етказиб борилмоғи керак.




  1. Download 242,51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish