Термиз давлат университети “тарих ўҚитиш методикаси ва таълим технологиялари” фанидан


Тарих ўқитиш усуллари фани тўғрисида умумий маълумотлар



Download 242,51 Kb.
bet4/24
Sana24.02.2022
Hajmi242,51 Kb.
#205436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
тарих укитиш методикаси УМК 2020

2. Тарих ўқитиш усуллари фани тўғрисида умумий маълумотлар
РЕЖА:

  1. Тарих ўқитиш усуллари фанининг предмети, мақсад ва вазифалари.

  2. Мактабда тарих фанининг мазмуни ва тузилиши.

  3. Тарих ўқитиш усулларининг йўналишлари.



Тарих ўқитиш усуллари илмий педагогик фан бўлиб, у талабалар онги ва қалбига миллий истиқлол мафкурасини сингдириш уларга ўтмиш тарихимиз умумбашарий қадриятларимиз авлод-аждодларимиз ҳақида пухта билим бериш, мустақил Ватанга садокат руҳида тайёрлаш, тарбиялаш ва камол топтиришни кўзда тутади.
Жамият ва унинг ижтимоий тараққиёти тарих фани асосини ташкил этиб, шу фаннинг объектидир. Тарих фанининг предмети эса ўтмишда руй берган воқеа-ҳодисалар бўлиб, улар ўзининг бетакрорлиги билан алоҳида хусусиятга эга. Тарихий воқеа-ҳодисаларни илмий, холис ўрганишнинг аниқ йўлини Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов 1998 йил 26 июнда мамлакатимиз тарихчи олимлари, шоир ва журналистлар билан бўлган учрашувда кўрсатиб берди.
«Тарих ўқитиш усуллари» курсининг мақсади, таълим-тарбия вазифалари- нинг муваффақиятли амалга оширилиши ўқитишнинг мазмунига, унинг ғоявий-мафкуравий ва назарий жиҳатдан пишиқ бўлишига боғлиқ.
«Тарих ўқитиш усуллари» фанининг мақсадини белгилашда, аввало таълим ва тарбиянинг узвий бирлигини, ўқитиш давомида талабаларнинг ғоявий-мафкуравий савияси мутассил ўсиб боришини, уларда кўникма ва малакалар ҳосил бўлишини ҳамда ижодий фаолиятига тайёрланишларини назарда тўтиш керак. Таълимдан кузатиладиган мақсадларни муваффакиятли амалга ошириш учун уларни илмий асосда белгиланмоғи лозим.
Тарих ўқитиш методикаси ўзининг мустақил текшириш предметига эга. Мактабда тарих фанининг ўқитилиши ва ўқитиш жараёнининг ўрганилиши тарих ўқитиш методикасининг предметини ташкил этади. Ўқитиш жараёнининг объектив суратда амал қиладиган ўз қонуниятлари бор. Уларни билиб олиш ва таълим-тарбия жараёнида бу қонуниятларга амал қилиш, улардан оқилона фойдаланиш мактабда тарих ўқитишнинг илмий асосда олиб боришнинг муҳим шартидир. Мустақил жамиятимизнинг ҳозирги боскичида тарих ўқитишни янада такомиллаштириб бориш, ўқитиш жараёнини, унинг объектив равишда амал қилувчи қонунияларини аниқ ва мукаммал билиб олиш, бу қонуниятлардан мустақил Ватанимизда ўсиб келаётган ёш авлодни янгиликларни тез қабул қилиши ундан, истиқлол яратган кенг имкониятлардан фойдаланиб, фаолиятимизнинг ҳамма соҳаларида юксак натижаларга эришиш зарур.
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг 1997 йил 29 августидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IХ сессиясида сўзлаган нутқида алоҳида қайд этиб ўтганларидеқ «дарсликларда миллат фикрининг, миллат тафаккури ва миллат мафкурасининг энг илгор намуналари акс этиши керак”
Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат эканлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин, афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя қилмаймиз».
Дарҳақиқат биринчи Президентимиз И.А.Каримов алоҳида қайд этиб ўтганларидеқ бугунги кунгача Ўзбекистонимиз умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув юртлари гуманитар факультетлари учун тарихдан давр талаби даражасида яратилган, илмий-методик жиҳатдан теран дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари мавжуд эмас.
Одатда, ҳар бир фанда бўлганидеқ тарих фанида ҳам маълум ўқув юртида ўқув режасига асосланган илмий-методологик ва услубий-дидактик талабларни ҳисобга олган дастур тайёрланади.
Мустақиллик шарофати билан Республикамиз умумтаълим мактабларида ўқитиладиган тарих фанининг асосий мазмуни икки йўналишда: Жаҳон тарихи ва Ўзбекистон тарихи босқичларини ўрганишни ташкил этади. Кишилик жамияти таракқиётидаги тарихий ҳодисалар ва воқеаларни ўрганишга қўйилган талаблар (5-9 синфлар) ўқувчиларнинг ёши билим савияси, руҳий хусусиятлари, жисмоний ривожланиши даражаларига мос бўлиши лозим.
Ўқувчилар тарих таълими жараёнида қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
-жаҳон ва Ўзбекистон тарихининг даврлари, ижтимоий тузумлар, уларнинг аталиши уларга мос хусусиятлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
-аср ва йил ҳисоботини билиш, тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг давомийлиги, уларни қайси даврга мансублигини айта олиш, эрамиздан олдинги асрларни ҳисоблай олиш;
-инсоният доимо олдинга интилганлиги, бу эса тарихий тараққиётнинг асоси бўлганлигини англаш;
-жамиятда ва кечаётган жараёнларга ўзининг мустақил муносабатини билдира олиш;
-тарихий манбаларни мустақил ўрганиш асосида хулосалар чиқара олиш;
-тарихий жараёнлар ҳақида маълумотга эга бўлиш ва киёсий таҳлил қила олиш;
-миллий мустақиллик ва унинг дастлабки ютуқлари, мамлакатимиз байроғи, герби, мадҳияси, давлат рамзлари, Президенти, ташқи алоқаларга доир тушунчаларга эга бўлиш;
-жаҳон ва Ўзбекистон тарихининг янги даври ҳақида маълумотга эга бўлиш;
-ҳарита устида ишлай олиш, тарихий воқеалар юзасидан мустақил мулохаза юрита олиш, баён қила олиш, мунозара ва баҳсларда фаол иштирок эта олиш;
V синфда тарих фан сифатида ўрганилмай, қисман тарихий тасаввур ҳамда энг содда тушунчаларни эгаллаш билан чекланилади.
VI синфдан бошлаб эса, жаҳон ва Ўзбекистон тарихи давлат компонентидаги асосии предмет сифатида ўрганилади. Ниҳоят, IХ синфга қадар даврий изчиллик билан инсоният пайдо бўлган энг кддимги даврдан эрамизнинг мингйиллиги, ўрта асрлар тарихи ва ХХ аср бошларигача руй берган воқеа-ҳодисалар, сиёсий, иқтисодий, маданий жараёнлар ифодаси IХ синфда интиҳо топади. Энг янги давр тарихини ўрганиш умумтаълим мактаблари (V- IХ синфлар) вазифасига кирмайди. Уни изчилликда олий, ўрта махсус ўқув юртларида давом эттирилади.
Тарих ўқитиш жараёни икки йўл билан ўрганилади. Биринчиси кузатиш методидир. Бу методдан фойдаланганда турли хилдаги ўқув-методик адабиётлар, ўқувчиларнинг ёзма ишлари, рефератлар, уларнинг жавоблари ёзилган стенограммалар ва магнитофон ёзувлари, ўқитишга берилган баҳо ва чиқарилган хулосалар билан танишиб чиқилади, дарслар кузатилади, ўқувчиларнинг билими ва кўникмалари ўрганилади.
Шундай қилиб, кузатиш методидан фойдаланганда, тадқиқотчи тарих ўқитишнинг мавжуд тажрибаси доирасидан четга чикмайди, уни табиий равишда кузатади ва ўрганади.
Иккинчиси тадқиқот методи. Ўқитувчи ўқитиш жараёнини ўзи хохлаганича уюштиради. Унга баъзи ўзгаришлар киритади, натижасини текшириб кўради. Хуллас, ижодий иш қилади ва унинг бу иши илмий тадқиқотга ўхшаб кетади. Бироқ, ўқитувчи қилган ижодий изланишларнинг илмий тадқиқотдан фарқи, аввало шундаки, ўқитувчи дарсда амалий вазифани ҳал қилади, унинг хулосалари эса, ўз фаолиятининг натижаси бўлади. Илмий тадқиқотда кўпчилик ўқитувчиларнинг иши учун умумий бўлган қонуниятлар тадқиқ этилади, чиқарилган хулосалар илмий асосда расмийлаштирилади.
Тарих ўқитиш методикаси фанининг ҳозирги жамиятдаги ҳолати ва ролини таҳлил этишга киришмоқдан олдин, ҳозирги замон ва ўтмишдаги машҳур мутафаккирларнинг бу муаммони қандай шарҳлаганликларини эслайдиган бўлсак, Цицерон «тарих ҳаёт мураббийсидир» деб атаган бўлса, Леонардо да Винчининг фикрича «ўтган давр ва жаҳон мамлакатлари ўтмишини билмоқ инсон кўрки ва унинг ақлий маҳсулидир». Рус тарихининг отаси Н. М. Карамзин бу борада фикр юритар экан « Тарих халқларнинг муқаддас китоби бўлиб, уларнинг ҳаёти ва фаолиятларининг кўзгуси, ота-боболарининг авлодларга қолдирган кашфиётлари ва одоб-ахлоқларидан лавҳалар бўлиб, ҳозирги даврни шарҳлаш ва келажакка намуна бўлиб хизмат қиладиган, тўлдирадиган заруратдир» деб ёзган. В. Г. Белинский эса, «бугунги кунни тушунмоқ ва келажагимиз тўғрисида ишорага эга бўлмоқ учун ўтмишимизни сўроқлаб суршшпирмоғимиз лозим»лигини қайд этади. В. О. Ключевский «авлодларимизни ўрганиб, ўзликни ўзимизни англаймиз. Тарихни билмасдан туриб, биз ўзимизни бу дунёга нега ва нима учун келганлигимиз, қандай қилиб ва нимага интилмоғимизни аниқ англай олмаймиз» дейди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов тарих таълими ва сабоқи хусусида фикр юритар экан, « Тарих соҳасида меҳнат қилаётган олим, мута-хассисларга мурожаат қилмоқчиман: сизлар миллатимизнинг ҳаққоний тарихини яратиб беринг, токи у халқимизга маънавий куч-кудрат бахш эцин, ғурурини уйғоцин... Ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмайди. Биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур»[ деб кўрсатди.
Табиийки, ёш авлодда фуқаролик ҳис-туйғуларини тарбиялаш ва ўзи туғилиб ўсган Ватанга садоқат, фидокор шахсни шакллантириш ҳар бир жамиятнинг диққат марказида бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Шундай экан, ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни босиб олган Чор Россияси ва 1917 йилдан ҳукмронликни ўз қўлига олган большевиклар партияси Ўрта Осиё халқларини 150 йил давомида тутқунликда ушлаб турган даврда ҳам бундай масала эътибордан четда қолган эмас эди.
Ўзбекистонда тарих ўқитиш методикасини педагогик фан сифатида шаклланишида юқорида қайд этганимиздек, Ўрта Осиё халқларининг 150 йил давомида Чор Россияси ва большевиклар томонидан ҳам иқтисодий, ҳам маънавий жиҳатдан тутқунликда ушлаб туришда ўзининг маълум бир изини қолдирди. Шу боис биз тарих ўқитиш методикасининг илмий-педагогик фан сифатидаги масала хусусида фикр юритар эканмиз, ўлкамизда ҳар томонлама ҳукмронлик қилиб келган Чор Россияси, кейинги большевиклар партиясининг маърифий соҳада олиб борган фаолиятига қисқача тарихий назар солмоғимиз лозим.
Тарихий фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, Россияда тарихдан дастлабки, оригинал ўқув қўлланмаси ХVII асрнинг 70-йилларида яратилган бўлиб, «Синопсис» (лотинча синопсис — тўплам, турли муаллифларнинг мақолалар тўпламининг умумий қараши), яъни тарихий воқеаларни шарҳлаш деб аталганлигини гувоҳи бўламиз. Бу ўқув қўлланмасида Россия ва Украина халқлари тарихи қисқача баён этилган бўлиб, 30 маротабадан ортиқ қайта нашр этилганлигининг гувоҳи бўламиз.
«Синопсис»ни тузган муаллифлар ўз ўқув қўлланмаларида жадвал тузиб, жадвалда тарих ўқитишдан асосий мақсад ўша даврда рус князлари ва украин герцогларининг исм шарифлари, яшаган даврларини ифода этадиган саналарни алоҳида қайд этишга ҳаракат килганлар.
1890 йилда Туркистон ўлкасидаги эркаклар гимназиясида 1871 йилда тасдиқланган классик гимназия ўқув режаси асосида машғулот олиб борилар эди. Фақат 1890 йилга келганда подшоҳ томонидан янги ўқув режаси тасдиқланган эди. 1890 йилдан жамоатчиликнинг тазйики асосида реакцион кайфиятда бўлган Чор Россиясининг халқ таълими вазири Делянов бирмунча ён беришларга мажбур бўлди. Лотин тилига ажратилган соатлар 7 соатга, юнон тили 3 соатга қисқартирилиб, янги тилларни ўрганишга 19 соат ажратилди. Тарихга эса 1 соат, географияга 2 соат вақт ажратилди1.
Айрим демократик кайфиятда бўлган педагоглар тарих фанидан талабаларга минимум объектив билимларни бериш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтдилар. Масалан, Туркистон гимназия мактабининг директори Н. П. Остроумов ўқувчилар тарихни оз бўлса-да ўргансалару, лекин ҳар томонлама асосланган бўлсин, деб ёзган эди.
ХIХ асрнинг 90-йилларида Туркистонда фаолият кўрсатиб келаётган айрим мактабларда тарих фанини ўқитишни ўша давр ўқув дастурлари асосида бирмунча такомиллаштирилиб бораётганликлари, тарихий материалларни бир хил такрорлашдан мустасно бўлиб, улар­нинг мазмунларига қараб гуруҳларга бўлиш — диний, маърифий, бошқарув маълумотларни ривожлантириб боришдаги таълим элементларини шакллантириш усулларини қўллай бошлаганликларини учратиш мумкин эди. Айрим ўқитувчилар билимнинг таълимий доирасини кенгайтириб бориш йўлида ҳам ижодий фаолият кўрсата бошладилар. Лекин бундай ташаббускор педагоглар ниҳоятда озчиликни ташкил этар, уларнинг янги педагогик-методик қарашлари кўпинча реакцион чор ҳокимияти томонидан, уларнинг таклиф-мулоҳазалари мустамлакачилик базасига фидойиларча хизмат кўрсатишдан йироқ бўлганлиги эътиборга олинмас эди. Шунга қара-масдан, жамият тараққиёти билан ҳамоҳанг бўлган тарих таълими ва уни қўллаш методикасида ҳам айрим ташаббуслар содир бўлиб турди. Масалан, 1887 йилда В. П. Наливкин Туркистондаги дастлабки рус-тузем мактабларида тарих уқитишда Россия шаҳарлари би­лим юртларида қўлланиладиган Аристовнинг «Россия тарихидан ҳикоялар» ва Блиновнинг Тарих фанидан ўқиш китоби сифатида чоп этилган «Пчелка» («Асаларича») китоби бошқа китоблардан ҳам фойдаланган.
Иккинчи хаҳон уруши йилларида давр талабидан келиб чиқкқан ҳолда, ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тарих ўқитишни бирмунча ўзгартириш талаб этилар эди. Шу боис Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши билан собиқ Иттифоқнинг уруш қамраб олган кўп ҳудудларидаги саноат корхоналари, илмий тадқиқот марказларини Ўрта Осиё ва Қозоғистонга кўчирилиши даврида Москвада фаолият юритган СССР ФА Тарих институтининг бир қатор таниқли олимлари ҳам ўз илмий тадқиқот ишларини Тошкент шаҳрида давом эттиришларига тўғри келган эди. Улар уруш йил­ларида Тошкентда Ўзбекистоннинг умумтаълим мактаблари учун «Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон тарихини ўрганиш» деб номланган ўқув қўлланмасининг кулёзмасини яратдилар.
Ижтимоий ҳаёт ижтимоий онгни белгилаш оддий ҳақиқатдир. Шундай экан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида СССРнинг даҳшатли уруш марказида бўлиши тарих фанини ўқитиш жараёнида ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик тарбиясини юқори савияда олиб боришни тақозо этади. Шу боис тарих ўқитувчилари ўзларининг педагогик фаолиятларида ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг энг самарали йўлларини қўллашни, ўқувчиларни она Ватанга садоқатлилик руҳида тарбиялашнинг турли метод ва воситаларини қўллашда катта амалий ишлар олиб бордилар. Бу вазифаларни бажаришда тарих фани ўқитувчилари адабиёт, тасвирий санъат асарлари, кино ва театр санъати асарларидан ҳам кенг фойдаланди-лар. Уруш шароитини ҳисобга олган ҳолда ёшлар тарбиясига ёндашилиши ўқувчилар фаолликларини ошириб боришда ҳам катта ижобий таъсир ўтказди. Тарих фани ўқитувчисининг тарбиявий ишларида ўқувчилар томонидан маҳаллий жангчиларнинг фронтдан йўллаган хатлари, газета материаллари ўқувчилар томонидан ҳарбий ватанпар­варлик мавзусида ташкил этилган кечалар, уруш қатнашчилари би­лан ўтказилган тадбирлар ҳам катта тарбиявий роль уйнайди.
СССРда умумий саккиз йиллик таълимга ўтиш муносабати би­лан шўролар ҳукумати 1959 йил 8 октябрида «Мактабда тарих фани­ни ўқитишнинг баъзи ўзгаришлари тўғрисида» қарор кабул килди. Қарорда кўрсатилишича, ИХ синфларда «СССР тарихидан эпизодик ҳикоялар» ўрганилиши, V—VI синфларда «Қадимги дунё ва ўрта аср­лар тарихи элементар курси», VII—VIII синфларда эса СССР тарихининг совет давлатчилиги ва ижтимоий меъёрининг энг муҳим соҳаларини қамраб олган элементар курси, шунингдек чет мамлакатлар янги ва энг янги тарихидан киритилган энг муҳим масалалар элементар курсининг ўқитилиши зарурлиги кўрсатилган.
IХ—ХI синфларда эса СССР тарихи, чет мамлакатлар янги ва энг янги тарихининг систематик курсларини ўқитилишига руҳсат берилган эди.
Мактаб тарих курсларининг қурилиши тарих ўқитиш методикасини маълум даражада марказлашуви (концентрациялашуви)га олиб келди. Бу ҳол тарихий асосларни танлаш, тарихий тушунчаларни тўла ифода, аниқ табақалашувида, шунингдек тарих фанини ўқитишда эпизодик ҳикоялар ва СССР тарихига асосланган курсларни ўқитиш­да ўқувчиларга тарихий таълим изчиллиги хусусидаги билиш тафаккурларини шакллантиришда қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шундай қилиб, тарих ўқитишда жорий қилинган бундай тизим тарих фанини ўқитишни ташкил этишда ўқитувчилар олдида катор мураккаб методик муаммоларни келтириб чиқаради. Умум-таълим мактабларида тарих ўқитишдаги мана шундай камчиликлар шўролар ҳукуматининг 1965 йил 14 майида «Мактабларда тарих ўқитишдаги ўзгаришлар тартиби тўғрисида»ги яна бир қонунни яра-тилишига туртки бўлди.
Эндиликда 7—10-синфларда ўрганиладиган СССР тарихининг элементар ва систематик курслари ўрнига ягона систематик (мунтазам) курс ўқитиладиган бўлса, 8—10-синфларда янги ва энг янги тарих курслари ўқитиладиган бўлди.
Мазкур қонун талаблари асосида мактаб тарих дарсларининг вазифалари ва функциялари ҳам бирмунча аниқданди. Илгари тарих ўқитишнинг вазифаси ўқувчилар хотирасида дарс жараёнида ўрганилган материалларни мустаҳкамлаш билан чегараланиб келган бўлса, 60-йиллардан умумтаълим мактаблари учун чиқариладиган тарих фани дарсликларининг вазифаси бирмунча такомиллашиб бориб, ўқитувчи учун дарслик ўқувчиларни дарс жараёни ва уй вазифаларини бажариш жараёнида уларга зарур қўлланма функциясини ҳам бажарадиган бўлди. Кейинги дарсликларда муаллифлар томонидан киритилган матнлар билан бирга, турли тарихий ва замонавий ҳужжатлар, расмлар, жадваллар, чизмалар, турли-туман маълумотномаларни иборат бўлган дидактик материаллар кенг ўрин олган эди. Тарих дарсликларида катга параграфларга, айрим ҳолларда расмларга муаммоли сўрок, ва вазифаларнинг қўйилиши ўқувчилар хотирасида тарихий материалларни чуқур ва атрофлича тафаккур этиш, уларни бир тизимга солиш ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларига раҳбарлик қилиш жараёнини такомиллашувига ёрдам берди. Шундай қилиб, тарих фани дарсликлари ўқувчиларга тегишли таълим бериш ва улар хотираларида тарихий билимларни мустаҳкамлабгина қолмасдан, уларнинг билимларини ривожлантириш, турли тарихий манбалар устида мустақил ишлаш, ўқув фаолиятларида ўз билимларидан жадал равишда фойдаланиб, олаётган билим­ларини узлуксиз ривожлантириб бориш усулининг шаклланиб бо-ришида ҳам катта роль уйнайди.
Тарих дарсларида ривожлантириб бориладиган таълимнинг на­зарий ғояси биринчи маротаба тажрибали тарихчи-методист олимлар Ф. П. Коровкиннинг ва Г. М. Донскойларнинг «Ўрта асрлар тарихи» дарсликларида ўзининг тўла ифодасини топган.
Шундай қилиб, тарих фанини ўқитиш методикаси тарихида дунёда биринчи маротаба «дарснинг таълимий мақсади», «дарснинг тарбиявий мақсади» талабларини такомиллаштириб бориб, «дарсда ривожлантирилиб бориладиган таълим» тамойили жорий этилди. Шунинг учун муаллифларнинг ўша давр тарих фани дарсликлари олдига қўйилган илмий-методик ва дидактик талабларни меъёрида ёритганликлари 1973 йилда давлат мукофотини олишларига сабаб бўлди.
60-йилларида умумтаълим мактабларида СССР тарихи ўқув дастурининг йирик тарихий даврларини ўрганиш мавзуларида «Бизнинг ўлка» деб номланган маълум ўқув соатлари ўтказилган. Мавзунинг киритилиши ўқитувчи ва ўқувчиларга дарс жараёнида маҳаллий материаллардан фойдаланишни фаоллаштириш ҳамда уларни дарс жараёнида қўллаш методикасининг шаклланиши ва такомиллашувида, айниқса, тарих таълимининг ҳаёт билан алоқасини, баъзи назарий тамойилларни амалиётдаги аксини кўрсатишда алоҳида аҳамият касб этади.



Download 242,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish