Савол ва топшириклар
1. Таълим жараёнини инсонпарварлаштириш, демократлаштириш
ва интеграциялаштириш ғоясини амалга оширишнинг асосий омиллари нималарда деб ўйлайсиз?
Ҳар бир шахсда мантиқий тафаккур қобилиятини узлуксиз ри-вожлантиришда инсонпарварлик, демократик ва интеграцион ёндашишга эришиш йўлларини биласизми?
Тарих таълимида интеграцион ёндашиш методикаси амалга оширилиши асосан қайси жиҳатларга боғлиқ?
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А. Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» китобида интеграцион жараёнларнинг қандай йўллари белгилаб берилган?
Адабиётлар:
1. Тошпўлатов Т., Ғаффоров Я. Тарих ўқитиш методикаси. Тошкент, ”Университет”, 1999
2. Гора П.В. Повишение эффективности обучения истории в школе.М., 1988 3. Поспелов Н, Поспелов И. Формирование мислителной операции у старшеклассников. М., 1989
4. Бабанский Ю.Қ Ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методлари.Т., 1990
5. Саъдиев А. Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш.Т., 1993.
8. Дарс таҳлилининг мақсад ва вазифалари
Режа:
1.Дарс - ўқув ва тарбиявий ишнинг асосий ташкилий шакли.
2.Замонавий тарих дарси, унга қўйиладиган талаблар. Тарих дарслари мавзуларининг узвийлиги ва дидактик жиҳозланиши.
Тарих курси олдига қўйилган таълим – тарбия вазифаларини амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳар бир синфда ўқитиладиган тарих курсининг тутган ўрни, унинг таълим-тарбиявий вазифалари, ҳар бир бўлим ва бўлимдаги мавзулар, ҳатто ҳар бир дарсда ўтиладиган мавзунинг ҳам жузъий вазифалари олдиндан аниқ белгилаб олингандан кейингина тарих ўқитишга киришиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш биринчи навбатда ўқитувчининг ҳар бир дарснинг таълим-тарбия вазифаларини олдиндан аниқ ва тўғри белгилаб ола билишига боғлиқдир. Бу ҳам, ўз навбатида, ўқитувчининг дарснинг таълим-тарбия вазифаларини тўғри белгилаш методи ва усуллари ҳақидаги назарий билим ва малакаларининг даражасига боғлиқдир. Дарс – ўқув ишининг асосий ташкилий шакли бўлиб, унда ўқитувчи аниқ белгиланган дарс доирасида ўқувчиларнинг доимий таркиби билан қатъий жадвал бўйича шуғулланади, жамоавий билиш фаолиятига раҳбарлик қилиб, ўқув дастурига ўзи белгилайдиган дидактик ва тарбиявий вазифаларга эришиш учун хилма-хил методлардан фойдаланади. Дарс ўқув ишини ташкил қилишнинг асосий шакли, аммо у таълимнинг бошқа шаклларини: лекция, практикумлар, лаборатория машғулотлари, семинарлар, консультациялар, уй вазифалари, қўшимча машғулотларни ривожлантиришни истисно этмайди. Таълимни ташкил этишнинг ёрдамчи шакллари факультатив машғулотлар саналади. Улар ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида ташкил этилади: тўгараклар, клублар, олимпиадалар, викториналар, кўргазмалар, экспедициялар ва ҳоказолар. Дарс ўқувчиларнинг доимий таркиби, машғулотларнинг аниқ белгиланган рамкага эгалиги (ҳар бир дарс мактабда 40 минут, академик лицей ва коллежда 80 минут давом этади); жадвал олдиндан тузиладиган ва ўқув ишлари бирор аниқ мавзуда ташкил этилиши каби ўзига хосликларга эга бўлган таълимнинг жамоа шакли ҳисобланади. Дарсда ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабат жараёни шахсий алоқага асосланган. Қитувчи дарсда истисносиз барча ўқувчиларнинг фаолиятларини йўллайди ва назорат қилади, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлари орасидаги ўзаро алоқа ва ўзаро контролни қўллаб қувватлайди. Ўқитувчининг дарсдаги иши барча ўқучиларнинг дарснинг ўзидаёқ ўрганилаётган билим асосларини эгаллашлари, зарур кўникма ва малакаларни ҳосил қилишлари учун замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |