Асосий тушунчалар Дарс - ўқув ва тарбиявий ишнинг асосий ташкилий шакли. Тарих курсининг таълим-тарбия вазифалари - мавзуларнинг таълим-тарбия вазифалари билан боғлаб режалаштириш. Таълим турлари - суқротча суҳбат методи, анъанавий таълим, изоҳли-намунали (иллюстратив) таълим, билимларни мустақил эгаллаш, дастурлаштирилган таълим, таълимни алгоритмлаш жараёни, табақалаштирилган, яккама-якка таълим вабошқалар. Тарбия - 1) шахснинг маънавий ва жисмоний ҳолатига мунтазам ва мақсадга мувофиқ таъсир этиш; 2) педагогик жараёнда таълим мақсадларини амалга ошириш учун педагог ва тарбияланувчиларнинг махсус ташкил этилган фаолияти. Такрорлаш учун саволлар 1. Тарих ўқитишда асосий ташкилий шакли. 2. Дарсларнинг типлари ва структураси. 3. Анъанавий дарс структураси
9. Миллий қадриятларни англамоқ Ватанни англамоқдир.
РЕЖА:
1. Мактабда тарих ўқитишнинг тарбиявий характери.
2. Ўқувчиларнинг камол топишида тарих фанининг аҳамияти.
3.Миллий қадриятларни қарор топтиришда тарих ўқитишнинг ўрни
Таянч иборалалар
Тарих ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ривожланиши ва камол топишида кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш йўллари, бунда тарих фанининг аҳамияти.
Табиийки, миллий қадрият тушунчаси фуқароларимиз онгида, айниқса, ўқувчи ёшлар тушунчаларида йўл-йўлакай шаклланиб, камол топиб, инсонни бу соҳада ҳаракатга келтирувчи куч даражасига кўтармайди.
Бу борада ҳар бир инсонни туғилиб ўсган маскани — Ватани, унинг табиати ва тарихига қизиқишларини билиш, камол топтириш асосий омил ҳисобланади. Ана шундай омил ўз навбатида мактабда ўрганиладиган фан асосларининг мақсад, мазмун ва вазифалари жамланишидан келиб чикмоғи лозим.
Мактабда ўрганиладиган барча фанларда, уларнинг дастурлари ва дарс режаларини тузиш, таълимий-тарбиявий ва айниқса, ривожлантириб борувчи таълим мақсадларини илмий-услубий ва дидактик жиҳатдан аниқдаб олишда ўқувчи ёшларнинг ўз халқи миллий қадриятлари ва ватанпарварлик ҳис-туйғуларини шакллантиришга катта эътибор берилади. Лекин, шунга қарамасдан ўрта мактабларда ўрганиладиган Ўзбекистон халқлари тарихининг ўрни, илмий-услубий имкониятлари кўлами бирмунча катта. Демак, унга эътибор ҳам шунга яраша бўлмоқда. Масалан, собиқ Иттифоқ даврида «Ўзбекистон ССР тарихи» деб аталмиш махсус мактаб курси йўқ эди. У бор-йўғи 22 соат давомида СССР тарихи курси таркибида ўлкашунослик ашёлари сифатидагина ўрганилар эди. Бутунги кунга келиб истиклол шарофати билан Ўзбекистон халқлари тарихи V— ХI синфларда ўқув йили давомида махсус курс сифатида ўрганиладиган бўлди.
Биринчи президентимиз И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида...» асаридан «Экологик муаммолар», «Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши», «Кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши» мавзуларидан, шунингдек, биринчи Президентимизнинг «ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳукуқий маданият даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий ишроитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил август ойида бўлиб ўтган сессияси материалларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилди. Ўрта мактабларда, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида биринчи Президентимиз асарларини ўрганиш хусусида Халқ таълими ёки Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан махсус буйруқ асосида неча соат маъруза-ю, неча соат семинар машғулот давомида ўрганиш хусусида махсус фармон эълон қилинди. Биз ўқувчиларни ғоявий-сиёсий, мафкуравий фуқаролик тарбияларида давр нафаси билан ҳамоҳанг бўлиш мақсадида ўзимизнинг фаолиятимизга ижодий ёндашиб, уни ижодий ривожлантириб бориб, юқорида қайд этилган биринчи Президентимиз асарлари, фармон ва давлат хужжатларини мустақил ўрганишга киришдик ва ўқувчиларга чукур билим бериш билан бир вақтда уларнинг диқкат-эътиборларини истиклол мафкурасига жалб этиш, унинг асосий принципларини англаб олишларига самарали йўллаш билан бирга истиклол туфайли миллий қадриятларимизни англашга муваффақ бўлаётганлигимизни аниқ мисоллар, ҳукумат тадбирлари асосида тушунтириб беришда бирмунча муваффақиятларга эришдиқ
Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, биринчи Президентимиз И. А. Каримов асарларида давлатимизнинг келажак истиқболи кўрсатиб бери-лиши билан чегараланмасдан, балки унга эришиш йўллари ҳам асосли қилиб кўрсатиб берилган.
Миллий қадрият, маънавият, маданият умумбашарий қадрият, маънавият ва маданиятнинг сарчашмасидир. Ана шу сарчашма маълум маконда, яъни Ватанда вужудга келади. Шундай экан, миллий қадрият ва маданият бевосита ватанпарварлик билан узвий алокқадорликдадир.
Туркистон халқлари тарихи инсониятнинг энг олийжаноб орзу-умидлари, эзгу ниятларини ўзида мужассамлаштирган ана шундай ватанпарварлик ҳис-туйғулари билан тўлиб-тошган десак муболаға бўлмас. Тумарис, Спитамен, Муқанна, Темур Малик, Жалолиддин Мангуберди, Соҳибкирон Амир Темур, Бобур... эҳ-ҳе яна қанча-қанча довюрак қалблар.
Биз ўзимизнинг педагогик фаолиятимизда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда» ана шундай катта имкониятларимиздан ҳар доим ҳам мақсадга мувофик фойдаланмаётирмиз. Масалан, биз жафокаш халқимизнинг азалий орзуси — миллий мустақилликка эришганимиз туфайли Соҳибкирон Амир Темур асос солган империя тарихини ўрганишга бағишланган мавзуни ўтишимизда ўқувчиларни ватанпарварлик тарбияси учун муҳим аҳамият касб этувчи ҳақиқий, асосли маълумотлардан фойдаланиш имкониятларига эгамиз. Афсуски, тарих ўқитиш услубиятидан чоп этилган махсус адабиётларда турли сабабларга кўра Амир Темур шахсига тавсиф беришда тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатиш ҳолатлари бўлган.
Минг афсуски, миллий қадрият ва Ватанни англамок Ўзбекистон халқлари тарихидан чиқаётган бошқа китобларда ҳам ўзининг ҳақиқий ифодасини топмаётир.
Биз юқорида ўқувчи ёшларимизни миллий қадрият ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим-тарбия ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда ўқитиладиган Ўзбекистон халқлари тарихидан олинган аниқ мисоллар асосида кўрсатиб ўтишга ҳаракат килдик. Ҳолбуки, Ўзбекистон мактабларида таълим-тарбия ишлари етти тилда олиб борилади. Жумладан, республикамизда қозоқ тилида ўқитиладиган мактаб ва синфларда 144970 ўқувчи, тожик тилида — 129971, туркман тилида — 19221, қорақалпоқ тилида — 125060 ўқувчи ўз она тилларида таълим олиб ўз халқлари тарихини ўрганадилар. Шундай экан, бу мактабларда ҳам Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва ҳ-қ халқлар тарихлари дарсликларида ҳам ўқувчи ёшларимизни миллий қадрият ва оташин ватанпарварлар этиб тарбиялаш муаммолари ижобий ҳал этилиб, давримиз талаби даражасига кўтарилган бўлмоғи керак
Кези келганда шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, сўнгги йилларда Бўрибой Аҳмедов каби теран тарихчи олимларимиз қатори Мирмуҳсин, Муҳаммад Али, Явдат Илёсовлар каби ёзувчиларимиз тарихий мавзуларда етук асарлар яратиб, миллий қадриятларимизни англаб олишимиз ва ўқувчи ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Мактабларимизда Ўрта Осиё халқларининг одоб-ахлоқ меъёрларини ўзида мужассамлаштирган «Дин тарихи», «Одобнома» дарсларининг жорий этилиши ҳам мамлакатимизда ўзлигимизни англаш мавридимизда катта силжишлар бошланганлигидан дарак бермокда.
Мактабларда ўқитилаётган тарих курслари, давлат ва ҳуқуқ, асослари, инсон ва жамият, ўзбек адабиёти ва чет мамлакатлар адабиётларини ўрганиш жараёнига, айниқса, биринчи Президентимиз И. А. Каримов асарларини ўрганиш ва ёшларимизда миллий қадриятларимизни чуқур эҳтирос билан ўрганиш ва келажаги буюк бўлган давлатимизнинг бунёдкорлари, жанговар ватанпарварларини тарбиялаб вояга етказишда муҳим роль ўйнаши керак.
Соҳибкирон Амир Темур Мовароуннахрда марказлашган қудратли давлат қуриш хусусида фикр юритар экан, «давлат — лашкарлару фуқароларнинг садоқати ва фидоийлигила қудратлидир» — деб алоҳида қайд этганлари бежиз эмас эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |