Миллий тимсоллар ва рамзларнинг ҳар бири яна шу буюк ғояга, миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади. Уларнинг ҳар бири — катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир».
Биринчи Президентимиз И. А. Каримов миллий қадриятларимизга алоҳида тўхталиб, — «Бизда азалдан ота-онага ҳурмат, эхтиром кўрсатиш қарор топган. Ҳар бир фарзанд ўз ота-онаси билан фахрланиши лозим. Ота-она ҳам фарзандлари ифтихор қилишига лойиқ кишилар бўлиши тақозо этилади. Биз қадриятларимизга риоя қилишга катта аҳамият бермокдамиз. Демократияни карор топтиришда миллий ўзига хослик ҳисобга олиниши ҳақида сўзласам, айрим мухолифлар бу фикрни англамаяптилар. Аммо, мен ўз фикримда собитман, уни ҳимоя қилишга ҳам тайёрман. Албатта, демократиянинг умумий талаблари барча учун қоида бўлиши керак. Бироқ биз мусулмон халқмиз. Шарм-ҳаё, ор-номус ҳар биримизда мустаҳкам»1, — деб айтганларида ҳар томонлама ва ҳар бир киши учун ҳақ фикрни айтдилар.
Миллий ўзликни англаш айнан маънавий қадриятларни ўзлаштириш, ўз халқининг тарихи, маданий меросини ўрганиш, бутунги ҳолати ва эртанги истиқболини аниқ тасаввур этишдан бошланади. Ҳар бир инсоннинг меҳнати, фаолияти, ҳаётий мақсадлари маълум бир қадриятларга эришиш, моддий ва маънавий бойликларга эга бўлишга йўналтирилган бўлади.
Миллий-маънавий қадриятлар кўп асрлик тарихга эга.Ўзбекистондаги тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар урф-одат ва маросимларни таҳлил қилиш, буларнинг пайдо бўлиши жуда қадим замонларга бориб тақалишини кўрсатади. Мисол учун, «Авесто»ни олайлик. Бундан 2700 йил муқаддам ўн икки минг мол терисига олтин ҳарфлар билан битилган бу асар пайдо бўлиши учун ундан аввал ҳам камида неча минг йиллик давр ўтганлиги, теран ҳаётий тажриба ва ҳикматлар тўпланганлиги, шубҳасиз. Бу асар юксак маданий ҳаёт, фалсафа ва фан, хаттотлик ва муштарийлик ривожланиши натижасида яратилганлиги учун ҳам шу пайтгача ўз қимматини йўқотмади. Даврлар ўтиши билан миллий-маънавий қадриятлар ҳам ўзгариб, ривожланиб, янгиланиб, бойиб боради. Замон руҳига ва тараққиёт талабларига мос келмай қолган меъёр ва талаблар инкор этилади. Янгича тасаввур ва ёндашувлар, фазилат ва одатлар ҳаётга кириб келади. Бунга кундалик ҳаётимиздан, турмуш тарзи кийиниш, овқатланиш, тўй-ҳашамларни ўтказиш ва бошқалардан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Инсониятнинг охирги ярим минг йиллик умри давомида жаҳон бозори пайдо бўлди, иқтисодиёт ва маданиятларнинг ўзаро таъсири кучайди. ХХI аср бошига келиб ахборот технологиялари туфайли глобаллашув жараёни янги босқичга кўтарилди. Бу шароитда миллий қадриятларга четдан бўладиган таъсир беқиёс даражада зўрайди. Бу таъсир, бир томондан, миллий маданиятларнинг бойиши, қадриятларнинг қайта баҳоланиши ва юксалишига, иккинчи томондан эса, миллатнинг руҳияти ва қадриятига ёт бўлган одат ва ҳаракатларнинг кириб келишига сабаб бўлди. И.Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб миллий-маънавий қадриятларни юксалтиришга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Бир тузумдан бошқасига ўтиш даврида аҳолининг руҳияти ва қадриятларида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Ўз умрини яшаб бўлган ғоялар ва мафкуравий ақидалар, замонга мос келмайдиган муносабат ва фазилатлар ўрнини янгилари билан тўлдириш осонликча кечмайди. Шуларни ҳисобга олиб, айтиш мумкинки, миллий ўзликни сақлаш, тарихий хотирани тиклаш, келажакка комил ишонч ҳиссини уйғотиш учун маънавият, миллий маънавий қадриятлар беқиёс аҳамиятга эга.
Миллий маънавий мерос, қадриятларнинг таркиби, кўринишлари миллий-маънавий мерос ва қадриятлар тушунчаси кенг қамровли тушунча бўлиб, унинг таркиби қуйидагилардан иборат:
— тарихий мерос ва тарихий хотира;
— маданий ёдгорликлар, осори атиқалар, қадимий қўлёзмалар;
— илм-фан ютуқлари ва фалсафий тафаккур дурдоналари;
— санъат ва миллий адабиёт;
— ахлоқий фазилатлар;
— диний қадриятлар;
— урф-одат, анъана ва маросимлар;
— маърифат, таълим-тарбия ва ҳоказолар.
Миллий-маънавий қадриятлар тизимида тарихий мерос ва тарихий хотира муҳим ўрин тутади. Маънавиятни юксалтириш ва халқнинг руҳини кўтаришда тарихий мерос ҳамда тарихий хотиранинг жуда катта аҳамияти бор. Тарихни ҳаққоний ўрганиш, ундан сабоқлар чиқариш лозим. Ўзбек халқи жаҳон маданияти ҳазинасига муносиб ҳисса қўшган миллатлар қаторидан фахрли ўринни эгаллайди. Маданий ёдгорликлар, меъморчилик санъати намуналари, қадимий кўлёзмалар — миллий маънавиятнинг бебаҳо дурдоналари, халқимиз учун энг қадрли ва муқаддас бўлган бойликлардир. Буларни авайлаб-асраш, келажак авлодларга етказиш маънавият соҳасидаги энг долзарб вазифадир.
Илм-фан ва унинг ютуқлари — миллий ёки ҳудудий чегарадан чиқадиган, бутун жаҳон эътироф этадиган, умуминсониятга хизмат қиладиган бойликдир. Бироқ олимнинг ижоди ва унинг илмий кашфиёти, аввало, унинг миллати ва Ватанини дунёга танитади, миллий қадриятни жами башариятнинг ютуғига айлантиради. Миллийлик халқнинг руҳияти ва маънавияти, айниқса, санъат ва адабиёт ривожида ёрқин ифодаланади. Эзгулик ва покликни, инсонийлик ва ҳаққонийликни куйлаган буюк асарлар, қайси жанрда ёки қайси тилда яратилганидан қатъий назар, жаҳонга танилади, пировардида яна шу миллатнинг халқаро нуфузини юксалтиради.
Миллий маънавий қадриятлар тизимида ахлоқий сифат, диний қадриятлар муносиб ўрин эгаллайди ва миллий ўзликни англашнинг муҳим шарти, омили сифатида намоён бўлади. Ахлоқий ва диний қадриятлар аксари ҳолларда ўзаро боғлиқ бўлиб, жамиятнинг маънавий юксалишида, ёш авлод тарбиясида бирдек муҳим аҳамиятга эга. Шуларни ҳисобга олиб, биринчи президентимиз Ислом Каримов «Туркистон Пресс» агентлиги мухбирининг саволларига жавоб берар экан, маданий, маънавий, ахлоқий қадриятларни сақлаб қолиш ва авлоддан авлодга етказишда диннинг беқиёс хизмати борлигини уқтиради: «Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кгтганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўкотамиз»1, деб таъкидлайди. Ҳар бир халқ, миллат яратган маънавий қадриятлар, унинг дунёга қараши ва ҳаётга муносабати, ўзига хос бетакрор хусусиятлари, айниқса,урфодат ва маросимларда тўлақонли намоён бўлади. Маросимчилик бир қатор ижтимоий функсияларни бажаради, миллий ўзликни сақлашда, ёшларни тарбиялашда, муайян рояларни руҳиятга сингдиришда катта аҳамият касб этади.
Тарбия ва таълимнинг миллий хусусиятлари ҳам маънавий қадриятлар тизимида ўз ўрнига эга. Халқнинг келажаги ёшларга боғлиқ эканлиги қанчалик ҳақиқат бўлса, бўларни миллий руҳни тарбиялаш зарурати ҳам умумеътироф этилгандир. Миллий тарбия халқнинг ўзўзини сақлаш ва истиқболини таъминлаш омилидир. Хулоса қилиб айтганда, миллий маънавий қадриятларнинг ҳар бир таркибий қисми халқнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва келажагини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Миллий қадриятлар — миллий ғоянинг маънавий негизи. Миллий ғоя — миллат тафаккурининг маҳсули, ижтимоий онгнинг юқори даражадаги шакли, халқ фалсафасининг ўзагидир. Турли халқларнинг миллий ғояси уларнинг мақсад муддаоларини, орзу умиди ва ишонч еътиқодини ифодалайди, айни пайтда, муайян тамойил ва негизларга асосланиб ривожланади. Тарих сабоқлари гувоҳлик беришича, ўткинчи манфаат ва ғализ ниятларга таянган, ўзга халқлар ва юртларга тажовуз қилишни, босқинчиликни кўзлаган ёвуз ғоя ва мафкуралар миллат ва давлатларни таназзулга дучор этган. Фақат эзгу ғоялар ва юксак қадриятлар негизида шаклланган миллий ғоялар халқларни тараққиётга элтган.
САВОЛ ВА ТОПШИРИКЛАР
Миллий қадрият тушунчасини батафсил изоҳлай оласизми?
Миллий қадриятлар ва ватанпарварлик ҳис-туйғуларини шакл-лантиришнинг асоси нималарда ифодаланади?
Миллий қадрият, маънавият, маданият тушунчаларининг моҳиятини тушунтириб беришга ҳаракат қилинг.
Эслаб кўрингчи, сўнгги йилларда қайси тарихчи олимларимиз, ёзувчиларимизнинг тарихий мавзуларда яратган асарларида миллий қадриятларимиз, ватанпарварлик ўз аксини топган?
Do'stlaringiz bilan baham: |