Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
бошланғич синф ўқувчиларини экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтириш шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
-ўқувчиларда тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбияни шакллантиришда иқтисодий тарбияга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми: Диссертация кириш, уч боб, 8 параграф, хулоса ва тавсиялардан, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, ҳажми ......... бетни тaшкил этaди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Тангиркулов Элмурод Алиярович
МАВЗУ: БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ОРҚАЛИ ЭКОЛОГИК ТАРБИЯ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
мавзусидаги докторлик диссертация иши юзасидан
ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ
ДАСТУРИ
Илмий раҳбар: Педагогика фанлари доктори,
профессор Хол Жумаевич Худайқулов
Термиз – 2022
Ушбу педагогик тажриба-синов ишлари дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон Қарорида белгиланган. Бошланғич синф ўқувчиларининг экологик билимларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённи янги педагогик шакллар ва усуллар асосида ташкил этиш вазифасини амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тузувчи: Термиз давлат университети
Мустақил тадқиқотчиси (PhD)
Тангриқулов Э.А.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори,
профессор Х.Ж.Худойқулов
Тажриба-синов ишлари дастури Термиз давлат университети 2022 йилнинг____ ойидаги ____ -сонли Илмий кенгаши йиғилишида тасдиқланган.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-3775-сонли, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарорлари, 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сонли Фармони, 2017 йил 22 декабрь ва 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномалари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |