Муаммонинг ўрганилганлик даражаси Бошланғич синф ўқувчиларига экологик таълим-тарбия бериш масалалари Шарқ мутафаккирлари, жумладан, Кайковус, З.М.Бобур, Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб асарларида, Ғарб мутафаккурларидан эса Аристотель, Демомфен, Данте, Толстой асарларида ҳамда В.Г. Соловьёв, Л. П.Фридман, Б.П.Шемякин, М.Л.Малишев илмий изланишларида ўз ифодасини топган.
Тадқиқот вазифалари:
-бошлaнғич синф ўқувчиларининг онги ва тафаккурида экологик тарбия тушунчaсини шaкллaнтиришдa республика ҳамда хориж адабиётларини таҳлил қилиш орқали долзарб педагогик муаммо эканлигини асослаш;
-бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa интерфаол метод, воситасида тарбиялашнинг ҳамкорлиги моделини ишлаб чиқиш;
-бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa мактаблар учун тарбиявий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар жараёнида қўллаш;
-бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa тажриба-синов ишларини ташкил қилиш, натижаларни математик-статистика усуллари ёрдамида таҳлил қилиш орқали ва самарадорлигини таъминлаш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти: Бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa ....................... вилоятларидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида тажриба-синов ишлари олиб борилиши режалаштирилган2.
Тадқиқот предмети: Бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришга мос метод ва воситалари танланади.
Тадқиқот усуллари: Бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришга оид адабиётларни таҳлил қилиш, кузатиш, умумлаштириш, савол-жавоб, суҳбат, тажриба-синов, математик-статистик таҳлил ва уларни умумлаштириш ишлари кўриб чиқилади3.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
-бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa миллий ва диний қадриятлар мутаносиблигини такомиллаштириш;
-бошлaнғич синф ўқувчиларининг тафаккурига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa ва уларни тарбиялашга йўналтирилган материаллар мазмуни аниқлаштириш;
-бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa виртуал электрон дастур интерфаол методларга мутаносиб тарзда қўллаш асосида такомиллаштириш;
-бошлaнғич синф ўқувчиларига экологик тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |