Mutlaq raqamlarda:
15 yoshgacha bo'lgan 8,007,963 kishi (erkaklarga: 4,176,911 / ayollar: 3,831,052)
14 yoshdan katta va 65 yoshgacha bo'lgan 37,307,737 kishi (erkaklarga: 19,047,308 / ayollar: 18,260,428)
64 yoshdan katta bo'lgan 5,846,857 kishi (erkaklarga: 2,371,385 / ayollar: 3,475,472)
Ko'rib turganimizdek, Janubiy Koreyaning yosh piramidi regressiv yoki pasaygan turga ega. Ushbu turdagi piramid odatda juda rivojlangan mamlakatlarda joylashgan. Bunday mamlakatlarda, odatda, sog'liqni saqlashning juda yuqori darajasi bor, chunki fuqarolarning ta'lim darajasi. Nisbatan past o'lim va tug'ilishga qaramasdan, aholining umr ko'rish darajasi yuqori. Bu omillar, boshqa ko'plab odamlar bilan birga, qarib qolgan aholiga (aholining o'rtacha yoshini oshirish) olib keladi.
Давлат тузуми. Эрамиздан олдинги V-VI асрларда ташкил топган чосон биринчи корейс давлатидир.Ерамиздан аввалги 109-йилда Хан давлати (Хитой) Чосонни босиб олди. Хитой босқинчиларига қарши кураш давомида эрамиздан аввалги хозирги корея ҳудудида 3 та давлат пайдо бўлди: Пекче, Силла, Когурё. VII- асрнинг 60-йилларида яриморолнинг барчаси Силла давлати ҳукмронлиги остига бирлаштирилади. Х аср охири ХI – аср бошларига келиб, марказлашган давлат пайдо бўлди. 1910 – 1945 йилларда Корея Япония мустамлакаси бўлиб турди. Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг Корея 32 параллел бўйлаб совет ва америка оккупатсия зоналарига бўлинди. 1948-йилда жанубда Корея парламент республикаси эълон қилинди ва шу йили 8 – сентабрда КХДР эълон қилинди.
Жанубий Корея – парламентли республика. Давлат бошлиғи – президент. Қонунчилик органи – бир палатали Миллий мажлис. Ижрочилик ҳокимятининг олий органи – президент бошқарувидаги Давлат кенгаши.
Хўжалиги. Корея юқори даражада ривожланган индустриал – аграр давлатдир. Тоғ- кон саноатида кўмир, темир рудаси ва рангли металлар рудалари (олтин, кумуш, мис, қўрғошин, синк), талк, графит қазиб олинади. Қора ва рангли металлургия яхши ривожланган. Машинасозлик мамлакат учун муҳим бўлган тармоқдир. Мамлакат автомобил, кир ювиш машиналари, музлаткич, телевизор ишлаб чиқарувчи 10 та лидер давлатлардан биридир. Кимё ва нефт кимё саноати турли маҳсулотларни ишлаб чиқарилади. Ёғочсозлик, енгил ва озиқ- овқат саноати мамлакат учун керакли бўлган барча маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Қишлоқ хўжалиги ҳам юқори даражада ривожланган ва мамлакатнинг табиий шароитида етиштириш мумкин бўлган барча керакли маҳсулотлар билан таъминлаб беради. Чорвачиликда йирик қорамол, чўчқа, парранда, ипак қурти боқилади. Денгиз балиқчилиги жуда ривожланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |