Амалий машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотларда талабалар эгаллаган назарий билимларини амалиётда қўллаш усуллари ва услубиятини ўрганадилар. Болалар таълим тарбиясини ташкил этишда ўйин фаолиятини тўғри йўлга қўйиш кўникма ва малакаларини эгаллайдилар. Амалий машғулотлари мавзулари
1–мавзу: Бола ҳаётининг биринчи йилида ҳаракатлар ва катталар билан мулоқотнинг ўсиши. М.Денисова ва Н.Фигуринлар тадқиқотлари ва унинг аҳамияти.
2–мавзу: М.Лисина:”бола – катта (одам)” ҳамда “бола- предметли ҳаракат – катта одам” муносабатлари ҳақида. Боланинг предметли ҳаракатлари ва катталар билан мулоқоти ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари.