Термиз давлат университети ботаника кафедраси


Микроорганизмларнинг аҳамияти



Download 437,01 Kb.
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi437,01 Kb.
#98317
1   2   3   4   5
Bog'liq
1.1 Микробиология предмети, вазифалари ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги (маъруза)

2. Микроорганизмларнинг аҳамияти.
Микроорганизмлар ниҳоятда майда бўлишидан қатъий назар, табиатда ва жамиятда муҳим аҳамиятга эга.
Масалан, озиқ-овқат саноатида қатиқ, қимиз, пишлоқ тайёрлаш, силос бостириш - сут кислотали бижғитувчи бактерияларнинг фаолиятига боғлиқ. Новвойчилик, турли ичимликлар (спирт, вино, пиво ва ҳ.к.) тайёрлаш ҳам ачитқилар иштироки билан борадиган жараёнларга киради.
Кўпгина фойдали қазилмаларнинг (торф, тошкўмир, нефт, темир, олтингугурт рудаларининг) ҳосил бўлиши ҳам бактериялар фаолияти билан боғлиқдир. Чиритувчи бактериялар ўсимлик қолдиқлари, ҳайвон жасадлари ва бошқа чиқиндиларни парчалаб, ер юзини тозалайди ва табиатда моддаларнинг айланишини таъминлайди. Ифлос сувларни тозалаш, кўмир конларида метан газини парчалаш ва ҳавони тозалашда ҳам микроорганизмларнинг роли катта. Кўпгина микроорганизмлар турли физиологик фаол моддалар: ферментлар (биологик катализаторлар), витаминлар, аминокислоталар, биологик стимуляторлар ва антибиотикларни синтезлаш хусусиятига эга. Масалан, сахаромицет ачитқилари 45 - 50% гача оқсил синтезлай олади. Баъзи бактериялар антибиотиклар синтезлайди: тиротрицин, бацитрацин, субтилин, полимиксин ва бошқа бирлари эса сирка кислотани синтезлайди.
Актиномицетлар ёки нурли замбуруғлар стрептомицин, ауреомицин, неомицин, тетрациклин каби антибиотикларни синтезлайди. Ҳозирги вақтда маълум бўлган антибиотикларнинг 2/3 улушини актиномицетлар синтезлайди.
Қишлоқ хўжалигида, айниқса, деҳқончиликда микроорганизмлар муҳим рол ўйнайди, чунки уларнинг фаолияти натижасида тупроқда ўсимликлар учун зарур бўлган озиқа моддалар тўпланади, натижада тупроқнинг унумдорлиги ортади, экинларнинг ҳосили ҳам юқори бўлади.
Тупроқда борадиган жараёнларнинг кўпчилиги ундаги микроорганизмларнинг фаолиятига боғлиқ. Масалан, тупроқларнинг ҳосил бўлиши, ерга ишлов бериш, ерни ўғитлаш, суғориш, тупроқда рўй берадиган физиологик ишқорийлик ва кислоталикни йўқотиш, зах ерларнинг сувини қочириш, органик ўғитлар тайёрлаш, уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш микроорганизмларнинг фаолияти билан боғлиқдир.
Тупроқда учрайдиган азот тўпловчи микроорганизмларни ўрганиш атмосфера азотидан фойдаланиш масаласини ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга. Академик В. Л. Омелянский бир неча йиллар муқаддам микробларга шундай таъриф берган: «Улар (микроблар) ҳамма жойда бор. Кўзга кўринмасдан улар одамнинг ҳаёт йўлида ҳамроҳ бўладилар». Лекин баъзи бир микроорганизмлар озиқ - овқат маҳсулотларни (гўшт, балиқ, дон, картошка ва резавор меваларни) бузилишига ёки турли - туман юқумли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу тўғрида В.Л. Омелянский шундай дэган: «Мана шу микроскопик, лекин шафқатсиз душман туфайли бирқанча вилоятлар халқларини қириб битирадиган ва қисқа муддат ичида юзлаб, минглаб одамларнинг ёстиғини қуритадиган хавфли эпидемиялар пайдо бўлган». Масалан, вабо, сил, гонорея, дифтерия, куйдирги, қоқшол ва бошқа касалликлар шулар жумласига киради .
Ўсимликларни ҳам касаллантирадиган бирқанча минглаб бактериялар, вируслар ва вироидлар мавжуд, улар ҳам ўсимликлар ҳосилининг сифатига ва унинг миқдорига ўта салбий таъсир қилади.

Download 437,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish