Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


Кичик бизнес ва тадбиркорлик деганда



Download 24,89 Mb.
bet65/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

Кичик бизнес ва тадбиркорлик деганда, фуқароларнинг фойда ёки шахсий даромад олишга йўналтирилган, ўз номидан, ўз жавобгарлиги остида ёки юридик шахс номидан ва унинг юридик жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббусли мустақил фаолияти тушунилади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик шахсий манфаат ва жамият фойдасини уйғунлаштириш асосида фойда олиш мақсадида маблағларни тикиш билан боғлиқ фаолият ҳисобланади.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти турли белгилар бўйича таснифланиши мумкин:

  • фаолият тури,

  • мулкчилик шакли,

  • мулкдорлар сони,

  • ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий шакллар,

  • ёлланган меҳнатдан фойдаланиш даражаси ва ҳ.к.

Турлар бўйича тадбиркорлик фаолияти қуйидагича таснифланади:

  • ишлаб чиқариш,

  • савдо,

  • воситачилик,

  • молиявий,

  • маслаҳат.

Тадбиркорлик фаоллигининг асосий субъекти бўлиб тадбиркор, объекти бўлиб эса – товар, маҳсулот, хизмат, яъни кимнингдир эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган ва харид қилиш, фойдаланиш ва истеъмол бозорида таклиф этиладиган нарсалар иштирок этади.
Шундай қилиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатларни ўз ичига олувчи интеграл тузилмани ўзида намоён қилади. Бундан ташқари, ушбу касб фаолияти кўп қатламли, мураккаб хусусиятга эга бўлиб, бу ҳол унда иқтисодий, ижтимоий-тарихий ва сиёсий жиҳатларнинг мавжуд бўлишини талаб қилади.
Иқтисодий нуқтаи назардан кичик бизнес ва тадбиркорлик – бойлик орттириш йўлидаги динамик жараёндир. Бу мулк субъектларининг фойда олиш мақсадида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг ташкилий ва иқтисодий шароитларини шакллантириш бўйича ўз таваккаликка асосланган ташаббускор, новаторлик фаолиятидир.
У маблағлар, меҳнат, ер, материаллар ва ҳакозоларни бирлаштирган ҳолда бутун ишлаб чиқариш салоҳиятини амалга оширади. Бунда ишлаб чиқаришга ўзгаришлар киритилади, илгариги тартиб тубдан ўзгаради, шахсий ва миллий бойлик ортади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожланганлик даражаси ва сифати, пировардида, фан-техника тараққиётининг жорий этилиши ва мамлакат фаровонлигининг ошиши суръатларини белгилаб беради.
Буюк хорижий экспертлар ва олимларнинг баҳолашларича, иқтисодий ўсиш омиллари уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтишган. Бунда:

  1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини.

  2. Аҳолининг умумий яшаш ва иш билан таъминганлик даражаси.

  3. Сармоя тури ва миқдори, муддати.

  4. Аҳолининг демографик тавсифи.

  5. Аҳолига тижорат хизмат кўрсатиш даражаси.

  6. Ресурслар билан таъминланганлик ҳолати.


Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish