Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


-мавзу: “Электрон ҳукумат” тизимида инновацион технологиялар



Download 24,89 Mb.
bet61/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

7-мавзу: “Электрон ҳукумат” тизимида инновацион технологиялар.
(4 соат)
Режа:

  1. Электрон ҳукуматда инновацион технологиялар.

  2. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда “Электрон ҳукумат” тизимининг ўрни.

  3. Электрон тўлов тизимлари.

  4. Давлат бошқарувида замонавий ахборот технологиялари.

  5. Инновацион технологиялар асосида электрон ҳукумат тизимини модернизациялаш.

  6. Электрон ҳукумат – мамлакат иқтисодиётини модернизациялашнинг асосий фактори.

  7. Электрон ҳукуматнинг яратилиш концепцияси.

  8. Электрон ҳукумат интерактив хизмати ахборот ресурслари асосида хужжатларни шакллантириш.

  9. Иқтидорли ёшларни рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида инновацион технологиялар.

  10. Рақобат ва сифат кўрсаткичларини таъминлашда ахборот коммуникация технологиялари.

  11. Таълим жараёни инфраструктурасини модернизациялаш омиллари.



Таянч сўз ва иборалар: Инновация, электрон тўлов, тадбиркорлик, кичик бизнес, электрон тижорат, электрон тўлов, ишлаб чиқариш, амалий тадқиқот, маҳсулот-инновацияси, инновацион-жараён, инновацияни ҳаёт даври, фундаментал тадқиқотлар, ишлаб чиқариш, электрон тўлов, электрон пул, электрон кармон, Интернет –банкинг, Суbег Рlаt, Assist, Web Money, уй банк, телебанк, ЭРИ, эмитент, электрон ҳужжат, имзо, муҳр, электрон калит ва сертификат, ААТ, ягона АТ, гуруҳли АТ, Миллий ахборот тизими (МАТ), модернизация, ижтимоий модернизация, онлайн анкета, онлайн қабул, онлайн тест.


<<1>>
Электрон ҳукуматда инновацион технологиялар.
Инновациянинг асосий классификацияланишини шаклланиши инновацион фаолиятнинг натижаларига қараб белгиланади. Одатда инновация икки турга бўлинади:
Маҳсулот-инновацияси, янги ёки такомиллашган маҳсулотни яратиш ва амалда жорий этишни ўз ичига олади. Янги маҳсулотни яратиш ва жорий этиш бозорда сотиш учун янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқишга қаратилган бўлиб, қўлланилиш соҳаси, фукционал характеристикалари, кўриниши ва тузилиши, қўшимча хизмати, таркибий материаллари билан характерланади. Такомиллашган маҳсулотни ишлаб чиқиш мавжуд маҳсулот турлари асосида сифат кўрсаткичларини яхшилаш, янги ташкил этувчи компонента ва материаллардан фойдаланиш эвазига иқтисодий самарадорлигини оширишга эришиш мумкин.
Инновацион-жараён янги ишлаб чиқариш қурилмаларини, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишнинг янги усулларини қўллаш орқали ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштириш ва жорий этишни ўз ичига олади. Бундай инновациялар мавжуд ишлаб чиқариш ташкилоти маҳсулотини иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган.
Илмий асосланган инновация классификацияси қуйидаги мантиқий тамойилларга асосланади: инновацияни қўллаш жойи; инновация мақсади; инновацияни жорий этиш шакли.
Инновация кўринишига қараб қуйидагиларга бўлинади:

  • инновация масштаби (трансконтинентал, трансмиллий, ҳудудий, юқори, ўрта, кичик);

  • инновация натижалари (юқори, қуйи, мутадил);

  • инновация самарадорлиги (иқтисодий, ижтимоий, экологик, интеграллашган);

  • жорий этиш изчиллиги (тез, секинлашган, ўсиб бориш, бир хил меёрда, сакраш кўришида);

  • жорий этилиш соҳаси (бошқариш, ташкил этиш, ижтимоий, ишлаб чиқариш);

  • илмий-техник ривожланиш босқичлари (илмий, техник, технологик, конструкторлик, ишлаб чиқариш, ахборот);

  • изчиллик даражаси (бир хил меёрда, кучсиз, оммавий инновация ва портлаш).

Айрим иқтисодчилар инновацияни ўзгариш даражасига қараб ҳам классификациялайдилар:

  1. Оддий ишлаб чиқаришга хос бўлган қайта тиклаш инновацияси.

  2. Объектнинг элементлар сонини ошишига боғлиқ бўлган миқдор инновацияси.

  3. Объект элементларини ўзаро боғлиқ гуруҳларга ажратишдан ҳосил бўлган ташкилий инновация.

  4. Янги талабларга мувофиқ мослашувчан адаптив инновация.

  5. Иш усулини ўзгартирмаган ҳолда бир ёки бир неча параметрларини такомиллаштириш билан боғлиқ вариантли инновация.

  6. Амалдаги асосида барча параметрларни такомиллаштириш билан боғлиқ группалаш инновацияси.

  7. Тамойилларни янгилаш асосида параметрлар сифат кўрсаткичларини яхшилашда ифодаланадиган кўриниш инновацияси.

  8. Бутунлай янги ечимга асосланган янги яратилган инновация.


Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish