Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ривожлантириш,Ўзбекистон Республикаси ВМнинг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисидаги 2009 йил 21 апрель, 116-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2015 йил 7 август, 232-сон қарорларига таянган ҳолда амалга оширилиб келинган.
Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақидаги 2016 йил 3 июнь, 188-сон қарорининг имзоланиши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг ташкил этилиши ва қўллаб-қувватланишига асос бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали давлат органларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги электрон-ахборот ҳамкорлиги инфратузилмасининг тизим ташкил этувчи элементи ҳисобланади.
4.9.-расм. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
2013 йилнинг 1 июлида Ўзбекистон Республикасида "электрон ҳукумат" тизимининг энг муҳим воситаларидан бири бўлган Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилди (www.my.gov.uz). Ягона порталнинг шиори "Хизматлар янги қиёфада" деб номланиб, унинг маъноси реал вақт режимида фойдаланувчилар учун интерактив давлат хизматларини ягона нуқта орқали тақдим этишни англатади. Бугунги кунда Ягона портал орқали фойдаланувчиларга 220 дан ортиқ хизматлар тақдим этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг (2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон) имзоланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақидаги Қарори (2016 йил 3 июнь, 188-сон) 1-иловасининг ўз кучини йўқотган ҳужжатлар тўпламига киритилишига сабаб бўлди (ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда).
2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон Қарорга асосан Ягона портал интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича янада такомиллаштирилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан «бир дарча» режимида фаолият кўрсатади.
Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида”ги Низом (2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон Қарор, 1-Илова)га мувофиқ рўйхатга олиш ва авторизация қилиш жараёнларидан ўтган аризачилар учун амалга оширилади.
4.10.-расм. Ягона интерактив давлат хизматлари портали кўриниши
(www.my.gov.uz).
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш бўйича видео йўриқномани қўйида кўрсатилган хавола орқали танишиб ўрганиб чиқиш тавсия этилади.
4.11.-расм. https://my.gov.uz/uz/page/videoinstruction.html
Do'stlaringiz bilan baham: |