2. Тоифалар (категория) саҳифасидан анонсларни (реклама, эълонлар, афиша) тасвирлашда ва бир-бирига боғлиқ бўлган тоифаларга гипермуро-жаатларни ўрнатишда фойдаланиш мумкин. Тоифалар (категория) саҳифа-сини кўпинча мини-сайт дейиш ўринлидир.
3. Жўда кўпчилик веб сайтларда сўнгги (якуний) саҳифалар сайт пирамидасининг асосини ташкил этади. Бу саҳифага ташқи гипермурожаатлардан кириш жуда кам сонни ташкил қилади.
4. Хизматчи саҳифалариндекисланувчи ва ноиндекисланувчи бўлади. Индекисланувчига - сайт ҳаритаси (кўп тармоқли) саҳифасини айтиш мумкин. Ноиндекисланувчига - маълумотномали алоқа (контакт), шартнома ва келишув, муаллифлик ҳуқуқи ва лицензияланганли тўғрисидаги ахборотлар сайтларини келтириш мумкин.
Серверда жойлашган ва бир-бири билан боғланган ҳужжатлар биргаликда веб сайтни ташкил этади. Масалан: http://www.gov.uz/uz/ Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали.
Битта серверда ҳар бири алоҳида соҳада (алоҳида папкада) жойлашган кўплаб сайтлар бўлиши мумкин. Улар битта винчестерда кўплаб папкалар жойлашгани каби жойлашишади. Баъзи веб сайтлар жуда катта бўлади ёки уларга ҳар доим кўплаб мурожаатлар бўлади. Бундай сайтларни жойлаш учун битта сервер етарли бўлмайди. Бундай ҳолларда битта сайт бир неча серверларга ёки бир неча компьютерлардан иборат серверга жойланади.
4.4.-расм. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталидан
бошқа саҳифаларга мурожаатлар
Сайт ичидаги саҳифаларнинг ҳар бири ихтиёрий бошқа саҳифа билан боғлана олиши мумкин. Лекин кўпгина сайтлар пирамида, яъни дарахтсимон кўринишдаги тузилишга эга бўлади. Қуйида келтирилган расмга эътибор беринг. Бу расмда сайтларнинг тузилиши акс этган.
4.5.-расм. Веб сайтларнинг тузилиши
Бундай тузилишга эга сайтларда фойдаланувчи адашиб қолмайди, чунки бундай сайтнинг тузилиши фойдаланувчи учун тушунарли ва унинг сайтда адашиб қолиши мумкин эмас. Веб сайтлар одатда уч хил тузилишга эга.
Биринчи тур чизиқли бўлиб, ҳар бир саҳифага ундан олдинда жойлашганидан ўтилади. Ҳар бир китоб варақлари шундай тузилишга эга.
4.6.-расм. Чизиқли тузилишга эга сайтлар структураси.
Аниқ мисол сифатида Google қидирув тизими Веб-сайтини айтиш мумкин. Қидирув натижасида топилган маълумотларга муайян кетма-кетлик тарзида ўтилади, яъни ҳар бир сўров натижасида топилган маълумотли саҳифаларга гипер-йўлланма орқали ўтишда ундан олдинда жойлашганидан ўтилади.