Хабарларни кўпчиликка юбориш (узатиш). Маълум бир сабабларга кўра бир хил мазмундаги хабарларни бир неча манзил ёки почта қутисига юбориш зарурияти пайдо булади.
Шунда, Кому дарчасига хат жўнатилиши керак бўлган электрон манзиллар “ ; ” (нуқта вергул) белгилари билан ажратилади, масалан: (termdu@term.uz; termdu@inbox.uz; ва бошка манзиллар), Копия дарчасига, агар шу хат бошқа манзилга ҳам жўнатилиши керак бўлса, ўша манзил, Тема дарчасига хат мавзуси ёзилади. Ушбу вазифадан бирор эълон ёки янгиликни кўпчилликка баробар юбориш учун фойдаланилади.
Электрон почтадан фойдаланиш ва электрон хабарларни алмашиш маданияти. Ҳаётдаги этика каби электрон почтада ҳам этика мавжуд. Уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтамиз:
Почтангизни тез-тез ўқиб туринг. Кўпчиллик фойдаланувчилар ўз хатларини фақатгина бўш вақтларидагина ўқийдилар. Бу корреспондентларга нисбатан бўлган беҳурматликдир.
Бунинг оқибатида сиз жуда ҳам муҳим бўлган ахборотни қўлдан бой беришингиз мумкин. Фойдаланувчи почтасини ҳар доим, ўз вақтида ўқиб бориши лозим.
Хатни хатосиз ёзинг. Грамматик ва орфографик хатолар билан ёзилган хат жўнатувчи тўғрисида яхши таассурот қолдирмайди.
Қисқа ёзинг. Электрон почтада ёзаётган хатингизни мазмунини қисқа ва аниқ кўрсата билинг. Хатингиздаги хатолар ва фикрдан чиқиб кетишлик биринчи ўринда хатингизни эмас, балки сизнинг ўзингизни характерлайди.
Ўз хатингизни бошқа манзилларга кўчиришликдан сақланинг. Ўз хатингизни фақатгина шу хат тегишли бўлган манзилларга жўнатинг. Акс ҳолда, хатларни кўп манзилларга жўнатиш ҳамкорларингизда яхши таассурот уйғотмаслиги мумкин.
Керак бўлмаган тақдирда ўз хатингизга жавоб ва сўровлар йўлламанг. Керак бўлмаган тақдирда «илтимос жавоб беринг» ёки «илтимос хатни тасдиқланг» каби сўровларни йўлламанг.
Сўровларга тўлиқ жавоб беринг. Сўровларга жавоб беришда қисқа «ҳа» ёки «йўқ« каби жавоб берманг. Бу ҳол хат олувчида тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин.
Топшириқ:
Назарий қисмда берилган маълумотлар билан танишиб чиқинг ва дафтарингизга зарурий маълумотларни қайд этинг.
Internet Exploler ёки бирор бир браузер дастурини ишга туширинг.
Қидирув тизимларидан бирига киринг ва ўз шахсий электрон (манзилингизни) почтангизни яратинг.
Электрон почтангиз паролини ёзиб олинг ва доимо ёдда тутинг.
Ўз гуруҳдошларингиз билан хат ёзиб маълумот алмашинг.
Ўз гуруҳдошларингизга файлларни хатга бириктириб жўнатинг.
2-, 3- ва 5- бандларда келтирилган вазифаларни бажариш жараёнида скриншотларини олинг.