Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


Электрон почтанинг камчилиги



Download 24,89 Mb.
bet103/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

Электрон почтанинг камчилиги шундан иборатки, хат жўнатувчи ва қабул қилувчининг ҳар иккаласи ҳам фойдаланаётган компьютер Интернет тармоғига уланган бўлиши зарур.
Почта серверлари ва мижозлар, қайд ёзуви ва электрон почта манзили.
Хабар ва почта қутиси тушунчалари. Хабар, умуман олганда, фойдаланувчи почта орқали юбориши керак бўлган маълумот хисобланади ва олдиндан бошқа дастурда (масалан Word) тайёрлаб, кейин электрон почта орқали жўнатиши мақсадга мувофиқдир. Почта сервери ҳам ўзининг матн териш ойначасига ҳам эга бўлиб, хабарни шу ойнада ёзиш мумкин.
Почта қутиси – бу фойдаланувчи учун электрон почта хизматини тақдим этувчи компьютерда қайд қилинган номдир. Ушбу ном компьютер хотирасида папка кўринишида шакллантирилади ва у ўзида кирувчи ва чиқувчи хабарларни вақтинчалик сақлайди. Электрон почта манзилларидаги электрон почта манзили белгисидан ( ______ @ ________.__ ) олдин келган ёзув почта қутиси номини англатади.
Электрон почта манзили. Электрон манзил @ белгиси билан ажратилган икки қисмдан иборат, яъни манзилгох @ фойдаланувчи номи. Электрон манзилга мисол тариқасида. tuit@tuit.uz, tuit@inbox.uz ларни келтириш мумкин, бу электрон манзиллар “tuit” номли ишлатувчининг http://mail.tuit.uz, http://inbox.uz почта серверида жойлашган почта кутиси хисобланади.
Элетрон почтанинг дастурий таъминоти. Интернетдан сизнинг электрон почта қутингизга хабар келса, уни ўқишингиз, унга жавоб ёзишингиз ва бу хабарни жўнатишингиз учун электрон почта дастурий таъминотига эга бўлишингиз керак бўлади. Бундай дастурлар почтальон (mailer) ёки ўқигич (reader) деб аталади.
Агар кимдир сизга интернет орқали электрон хабар жўнатса, бу хабар дарҳол сизнинг компьютерингизга келиб тушмайди, аксинча бу хабар почта серверига жўнатилади. Сизнинг почта дастурингиз эса почта серверига кириб, сизга хабар келганми ёки йўқлигини текширади. Агар сизга янги хабарлар келган бўлса, серверга кирганингизда сизга келган янги хабарлар рўйхати сизнинг компьютерингиз экранида пайдо бўлади. Одатда ҳар бир хабар кимдан келгани, унинг мавзуси, у келган сана ва вақт ҳам бу рўйхатда кўрсатилган бўлади. Сиз келган хабарлардан бирини ўқимоқчи бўлсангиз, дастур бу хабарни сизнинг компьютерингизга юклайди. Сиз юкланган хабарни ўқишингиз, уни сақлаб қўйишингиз, ўчириб ташлашингиз, унга жавоб беришингиз мумкин.
Электрон почта дастури ёрдамида хабарларни сақлаш учун папкалар яратиш, сиз хабар жўнатган манзилларни сақлаш учун манзиллар китобчасини тўлдириш, манзиллар рўйхатини яратиш, жўнатиладиган хабарларнинг хомакисини тайёрлаш, хабарларда саломлашиш ва хайрлашиш учун тайёр ибораларни яратиш, ҳамда бошқа ишларни қилиш мумкин.
Кўпгина почта дастурлари, матн билан бир қаторда HTML асосида яратилган саҳифаларни ҳам жўната олади. Бундай хабарлар ёрдамида тўлиқ форматланган саҳифаларни жўнатиш ва қабул қилиб олиш мумкин. Масалан, бундай хабардаги гипермурожаат орқали бошқа саҳифаларга ўтиб кетиш мумкин.
Электрон почта билан ишлаш учун программалар (дастурлар) яратилган, уларни mail умумлашма номи билан бирлаштириш мумкин. MS OO5да фойдаланувчилар учун bml программаси қўлланилса, Unix тизимлар учун элм программаси кенгроқ тарқалган. Энг қулай ва фойдаланишга осон программа – Microsoft Windows учун Eudora дан фойдаланилади. Windows операцион тизимида электрон почта билан ишлашни Microsoft Outlook Exrress иловаси таъминлайди. Бу программалар қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • матнни яратади;

  • хат – хабарларни (корреспонденцияларни) ўқиш ва сақлаш;

  • хат-хабарларни ўчириш;

  • адресни киритиш;

  • хат – хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш;

  • турли хужжатларни, жадвалларни, расмларни ва бошқа файлларни импорт (қабул қилиш ва керакли форматга ўзгартириш), хатга илова қилиш.

О датда, электрон почта дастурлари ASCII кодидаги матнларни иккилик форматда ҳам жўнатади. ASCII кодида фақат матнларни ёзиш мумкин. Иккилик файлларда хар қандай ахборотни сақлаш мумкин, шу боис аралаш хабарларни (графика ва матн) ва дастурларни узатиш учун иккилик тизим қўлланилади.
Электрон почта – бу Интернет тармоғи орқали хабарлар алмашиш хизмати ҳисобланиб асосан иккита компонент иштирокида ташкил этилади:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish