Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


Government to Citizens (G2C) модули - давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл



Download 24,89 Mb.
bet32/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

<<4>>
Government to Citizens (G2C) модули - давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл.
Давлат – Фуқаролар учун модули. Бу давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролар ўртасидаги алоқа бўлиб, унда давлат хизматларидан тез ва қулай таъминланади. Бундай хизматлар доирасига маълумотномаларни олиш, гувоҳнома ва рухсатномаларни расмийлаштириш, шахс ҳаётига оид юридик муҳим кунларни рўйхатдан ўтказиш киради. Фуқароларга Давлат хизматларини барчасини кўрсатиш интернет орқали базадаги бир ёки ундан ортиқ маълумотлар орқали амалга оширилади. Портал ёрдамида фуқаролар қулай ва эришиб бўладиган шаклда ҳукумат фаолияти ҳақида маълумот олишлари, шунингдек, ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини билдиришлари, фуқаролик ва жамоатчилик бурчларини бажаришлари, сайловларда қатнашишлари мумкин. Давлат бошқарувининг ахборот-коммуникация тизимлари бугунги кунда кўплаб мамлакатлар аҳолиси кундалик ҳаётига тобора кенгроқ жорий этилмоқда. Давлат томонидан хизмат кўрсатишда бу хизмат қайси муассаса томонидан ва қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, энг асосийси фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишларига барҳам беришдан иборат.
Бу хизматларга қуйидагиларни назарда тутмоқ жоиз:

  • солиқ декларацияларини тақдим этиш ва шахсий тўловлар: даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ҳ.к.ларни амалга ошириш;

  • ижтимоий таъминот хизматларидан фойдаланиш, грантлар ва қарзлар олиш;

  • шахсий ҳужжатлар – паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш;

  • фуқароларни доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, манзил ўзгарганлиги тўғрисида билдиришнома бериш;

  • шикоят ва аризаларни қабул қилиш, юридик масалаҳат бериш хизматлари;

  • иш излаш ва мутахассисларнинг касб даражасини электрон тест синовидан ўтказиш бўйича меҳнат биржалари хизматлари;

  • даромадлар, дивидендлар тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар олиш;

  • кредитлар, имтиёзлар ва лицензияларни онлайн тизимида расмийлаштириш;

  • соғлиқни сақлаш тизими хизматлари (интерактив маслаҳатлар, қабулга ёзиш ва бошқалар);

  • олий ўқув юртларига кириш тест синовлари, масофадан туриб ўқитиш усули билан давлат таълим муассасаларида малака ошириш ва бошқалар;

  • турли бадаллар, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва шуларга ўхшаш бошқа хизматлар.

Электрон ҳукуматнинг фуқаролар учун йўналтирилганлигини бир муҳим жиҳати ҳукумат сайтларида фуқароларнинг мурожаатлари ахборот ёки хизматлари фойдаланишини осон бўлиши учун ва нима қидирсангиз топиш учун қулайликлар яратилмоқда. Шу муносабат билан, фуқаролар кўп давлат органлари порталларига киришни осон ва муаммосиз мулоқот қилиш имконини таъминлаш мақсадида ягона нуқта орқали кириш имкони яратилади. Ягона ҳукумат портали ахборот ва хизматлар порталлари, идоралараро маълумотлар алмашинувини енгиллаштирувчи фойдали хизмат канали ҳисобланади. Бундан ташқари, ягона ҳукумат портали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги жуда муҳим алоқа воситасидир.
2013 йилнинг 1 июлида Ўзбекистон Республикасида "электрон ҳукумат" тизимининг энг муҳим воситаларидан бири бўлган Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилди (www.my.gov.uz). Ягона порталнинг шиори "Хизматлар янги қиёфада" деб номланиб, унинг маъноси реал вақт режимида фойдаланувчилар учун интерактив давлат хизматларини ягона нуқта орқали тақдим этишни англатади. Бугунги кунда Ягона портал орқали фойдаланувчиларга 220 дан ортиқ хизматлар тақдим этилмоқда.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish