Таянч сўз ва иборалар: Ахборот ресурси, ахборот, интерактив хизмат ахборот ресурслари, веб-саҳифа, веб-сайт, веб-портал, конфиденциаллик, ахборот хавфсизлиги, махфийлик, вирус, электрон рақамли имзо (ЭРИ), очиқ калит, ёпиқ калит, ЭРИ калитлари, аутентификация, идентификация.
<<1>>
Электрон ҳукумат интерактив хизмати ахборот ресурсларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартиблаш.
Электрон ҳукумат интерактив хизмати ахборот ресурслари ҳақида гапиришдан олдин “Ахборот ресурлари” ўзи нима деган саволга жавоб берайлик.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (2002 йил 12 декабрь, 439-II-сон, Тошкент ш.)нинг 3-моддаси (Асосий тушунчалар)да ахборот, ахборот ресурслари ва ҳ.з. тушунчалари қуйидагича таърифланади.
ахборот — манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар;
ахборот ресурслари — алоҳида ҳужжатлар, ҳужжатларнинг алоҳида тўпламлари, ахборот тизимларидаги (кутубхоналардаги, архивлардаги, фондлардаги, маълумотлар банкларидаги ва бошқа ахборот тизимларидаги) ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг тўпламлари;
ахборот эгаси — қонунда ёки ахборот мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
махфий ахборот — фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот;
оммавий ахборот — чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуаль ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар;
ҳужжатлаштирилган ахборот — идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни (2003 йил 11 декабрь, 560-II-сон, Тошкент ш.)нинг 3-моддаси (Асосий тушунчалар)да ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ҳ.з. тушунчалари қуйидагича таърифланади.
ахборотлаштириш — юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни;
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдори — ахборот ресурсларига ёки ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг эгаси — қонун билан ёки ахборот ресурсларининг, ахборот тизимларининг мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборот ресурсларига ёхуд ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ахборот технологияси — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар;
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари.
Юқоридагиларга таянган ҳолда мавзумизни давом эттирамиз.
Электрон ҳукумат интерактив хизмат ахборот ресурларига қуйидагиларни киритиш мумкин: веб саҳифа, веб-сайт, веб-порталлардаги маълумотлар.
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |