<<3>>
Government to Business (G2B) модули - давлат бошқарув органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл.
Иқтисодиёт соҳасидаги давлат бошқарувининг амалдаги тизимини давлат ва бизнес тузилмаларининг умумий иши йўлида – тадбиркорлик субъектларидан ҳар бирининг, бинобарин, мамлакатнинг равнақ топиши учун уларнинг тадрижий ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмига айлантиришдан иборатдир. Муносабатларнинг ушбу модулида куйидагилар асосий субъект ҳисобланади: бюджет ва солиқларни тартибга солиш, давлат органлари ва тижорат тузилмаларининг ўзаро иқтисодий ҳамкорлиги, кредитлар, инвестициялар ва бошқа молиявий ресурсларни бошқариш, тижорат фаолиятини лицензиялаш ва бошқалар.
Демак, Government-to-Business - G2B (Давлат - Тадбиркорликка) - бу давлат ва тадбиркорларнинг ҳамкорликдаги қоғозли ҳужжат алмаштиришни қўлламаган ҳолда ўзаро келишувларини, шунингдек, зарур маълумотларни тўплаш ва ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштиришдир. Натижада эса давлат ташкилотлари тижорат ташкилотларидаги шерикларига таклиф этилаётган ўз хизматларининг интеграл тизимини яратишларига кенг йўл очиб беради. Бунда давлат ташкилотларининг харажатлари технологиялардан самарали фойдаланиш, давлат томонидан сотиб олинган тизимларнинг очиқ ва шаффофлиги туфайли харажатлар камаяди.
G2B, электрон ҳукумат тизимини иқтисодий мувозанатлаштириб, мақсадга мувофиқ тарзда бўлишини таъминлайди. Зеро, “ҳукумат-тадбиркорликка” модели нафақат одий жараёнларни, балки кредитларни расмийлаштириш ҳамда шартномаларни тўлдириш жараёнларини ҳам осонлаштиради. Унинг асосий вазифаси қулайлик яратиш, жараённи тезлаштириш, автоматизациялаш ҳисобига кўплаб фуқароларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кенг йўл очиб беришдир. Айнан, хусусий сармоядорлик мамлакат ривожланишининг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий, маданий, технологик ва фан нуқтаий назаридан ривожланишнинг бош омили хисобланади, жамият ҳаётидаги барча жабҳаларида юз бериши мумкин бўлган турғунлик ҳолатининг олдини олади.
Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиниши - бу тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига керакли шароитлар билан таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан таъсир кўрсатишдир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, тадбиркорлик фаолияти ижтимоий ва иқтисодий фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолатдагина намоён эта олади.
G2В модули қуйидагиларни таъминлаши лозим:
бизнес тузилмалари олдида турган қоғозбозлик ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш;
давлат бошқарувининг ортиқча бўғинларини қисқартириш, тартибга солиш ва ҳужжатлар айланишининг рақамли технологияларини кенг жорий этиш йўли билан бизнес жараёнларини ва транзакцияларни тезлаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш;
қонунлар ва бозор талабларидан келиб чиқиб, ресурсларни мақсадга йўналтириб, эркин бошқариш.
Ушбу модул вазифаларини ҳал этиш учун бизнес субъектларига қуйидаги хизматларни кўрсатишни назарда тутади:
Расм 5.2. G2В модулига хос хизматлар
компанияларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;
ваколатли ташкилотлардан лойиҳа ҳужжатларига рухсатномалар олиш ва улар билан келишиш (экология, қурилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш);
лицензиялар олиш ва улар муддатини узайтириш;
юридик маслаҳатлар, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ахборот олиш;
бюджетга (даромад, фойда, қўшилган қиймат, йўл, ер солиқлари ва бошқалар) ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий корпоратив тўловларни амалга ошириш;
бухгалтерия, молия, солиқ ва статистика ҳисоботларини расмийлаштириш ва бошқалар.
G2B хизматлари турли ижтимоий гуруҳ вакилларига йўналтирилган бўлиб, бу хизматларнинг асосий мақсади давлат билан боғлиқ ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жараёнларни оптимал бошқаришдан иборат.
3>
Do'stlaringiz bilan baham: |