- Совуқлик ишлаб чиқариш унумдорлиги Q бўлса, компрессорни ҳаракатлантириш учун (совитгич қурилма оладиган) қувват қуйидагича аниқланади:
- бу ерда ω – компрессор вали айланишлар сони, 1/сек.
Абсорбцион совитгич қурилмаси цикли - Баъзи ҳолларда совитгич қурилмаси циклида ишчи жисм босимини оширишда механик энергия эмас, иссиқлик энергияси, масалан, электр қиздиргич ёки қуёш энергиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу хилдаги совитгич қурилмаларида ишчи жисм сифатида жисмлар бинар аралашмасидан фойдаланилади, бу аралашма бир хил босимда ҳар хил қайнаш ҳароратига эга бўлади.
- Жисмлардан бири паст қайнашли ҳароратга эга бўлиб совитиш агенти ҳисобланади, бошқаси эса – абсорбент. Одатда совитгич агенти сифатида аммиак ишлатилади, абсорбент сифатида эса – сув.
Абсорбцион совитгич қурилмаси цикли - Генератор 1 да Р2 босимда сувли аммиак эритма концентрати мавжуд. Ташқаридан q1 миқдор иссиқлик бериш ҳисобига (масалан, қувур 10 орқали қайноқ буғ) совитиш агенти буғланиши содир бўлади. Бунинг оқибатида генераторда кам концентратли эритма қолади. Ҳосил бўлган юқори концентратли совитгич агенти буғи конденсатор 2 га йўлланади, бу ерда қувур 3 орқали ўтадиган совуқ сув билaн совитилади ва конденцияланади.
Конденсат дроссел 4 орқали оқиб ўтади, натижада босим Р2 дан Р1 га камаяди, кейин эса буғлантиргич 5 га ўтади (рефрижератор). Буғлантиргичда ўраб турувчи муҳитда q2 миқдорда иссиқлик ютилади ва тўйинган нам буғ буғланади. Буғлантиргичдан буғ абсорбер 7 га йўлланади, бу ерда у генератордан келаётган кучсиз эритма (абсорбент)да абсорберланади. Бу ҳолда абсорбция иссиқлиги qабс қувур 6 дан оқаётган совитгич сувига ютилади. - Конденсат дроссел 4 орқали оқиб ўтади, натижада босим Р2 дан Р1 га камаяди, кейин эса буғлантиргич 5 га ўтади (рефрижератор). Буғлантиргичда ўраб турувчи муҳитда q2 миқдорда иссиқлик ютилади ва тўйинган нам буғ буғланади. Буғлантиргичдан буғ абсорбер 7 га йўлланади, бу ерда у генератордан келаётган кучсиз эритма (абсорбент)да абсорберланади. Бу ҳолда абсорбция иссиқлиги qабс қувур 6 дан оқаётган совитгич сувига ютилади.
- Генератор 1 даги босим Р2 абсорбер 7 даги босим Р1 дан юқори эканлигидан, улар орасидаги дроссел клапан 9 ўрнатилади. Абсорбцияланиш жараёнида абсорбердаги эритма таркибидаги совитиш агенти концентрацияси ошади. Тўйинган эритма насос 8 билaн абсорбердан генератор 1 га узатилади.
- Шундай қилиб, абсорбцион совитиш қуримасдан совитиш қурилмасидан совитиш агентини компрессорда сиқиш ўрнига десобрция жараёни амалга ошади, яъни эритма иссиқлик бериш ҳисобига ортиқча босимли совитиш агенти (аммиак) ажратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |