2–МАВЗУ: Фалсафий тафаккур тараққиёти: Шарқ фалсафаси - Тошкент молия институти
- Ижтимоий фанлар кафедраси
Режа: - Режа:
- 1. Қадимги Миср, Бобил фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши.
- 2. Қадимги Ҳиндистон ва Хитойдаги фалсафий тафаккур ривожи.
- 3. Қадимги Юнонистонда фалсафий фикрларнинг шаклланиши ва ривожланиши.
- 4. Ўрта аср Шарқ фалсафаси.
- 5. Ўрта аср Европа фвлсафаси.
Шарқнинг ўзига хослиги, унга мансуб бўлган маданий тараққиёт жаҳон цивилизациясининг бешиги, дунё халқлари ривожига қўшилган муносиб ҳисса экани ҳам сир эмас. Бу ҳол жаҳоннинг барча холис мутахассис олимлари томонидан эътироф этилади. - Шарқнинг ўзига хослиги, унга мансуб бўлган маданий тараққиёт жаҳон цивилизациясининг бешиги, дунё халқлари ривожига қўшилган муносиб ҳисса экани ҳам сир эмас. Бу ҳол жаҳоннинг барча холис мутахассис олимлари томонидан эътироф этилади.
Қадимги Шарқ мамлакатлари қаторига Миср, Бобил ва Оссурия, Эрон, Ўрта Осиё (Турон), Ҳиндистон ва Хитой мамлакатлари кириб, бу мамлакатларда эрамиздан аввалги IV мингинчи йилларнинг охири ва III мингинчи йилларнинг бошларида фалсафий фикрлар шакллана бошлаган эди. - Қадимги Шарқ мамлакатлари қаторига Миср, Бобил ва Оссурия, Эрон, Ўрта Осиё (Турон), Ҳиндистон ва Хитой мамлакатлари кириб, бу мамлакатларда эрамиздан аввалги IV мингинчи йилларнинг охири ва III мингинчи йилларнинг бошларида фалсафий фикрлар шакллана бошлаган эди.
- Бу давлатларда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунё ҳақидаги фанлар бўлган - астрономия, космология, математика биринчи одимлари билан яқиндан боғлиқ бўлган бўлса, иккинчи томондан, афсоналар билан боғлиқ эди.
- Энг муҳим илмий ютуқлар (ҳисобнинг олтмишталик тизими, йилнинг узунлиги, геометрик шакллар ҳажмининг ҳисоблаб чиқилиши ва бошқалар) амалий аҳамиятга эга бўлиб, хўжалик юритишда қўлланилар эди.
- Мисрлилар юлдузлар туркуми вазиятида кўринадиган Ернинг Қуёш атрофидаги йўли жойлашган текисликни (эклиптика) аниқладилар – ва уни буржларни (осмонда сайёралар ҳаракат қиладиган чамбар йўл) ташкил этган 12 қисмга бўлдилар; ҳар бири 30 кундан иборат бўлган, 12 ойдан ташкил топган тақвимни вужудга келтирдилар.
- Бир кеча ва кундузнинг вақти сув ва Қуёш соатлари билан ўлчанар эди.
- Қадимги бобилликлар ва мисрликларда илм-фан билан коҳинлар шуғулланар эдилар. Илм-фан билан шуғулланган мисрликлар ва бобилликлар умуман дунёга афсоналар орқали қарар эдиларки, бу ҳақда улар томонидан юлдузларни жуда ҳам катта ва узун юлдузлар туркумлари гуруҳларига бўлиб чиққанликлари ва оқибатда уларни мистик-математик рамзлар билан белгиланганликлари гувоҳлик беради.
- «Арфа чалувчининг қўшиғи»
- (эр. авв. XXII аср.)
- «Арфист қўшиги» ўлганлардан ҳеч ким қайтиб келган эмас, у дунё, охират тўғрисидаги гаплар ёлғон, у дунё йўқ, киши жисми ўлгандан кейин чириб лойга тупроққа айланади, хақиқий ҳаёт эса ердаги ҳаётдир, ердаги ҳаёт ва унда ўз бахтини топиш учун курашиш лозим, деб таъкидланади.
| | - Афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар
- Пирамидалар эрамиздан аввалги IV мингинчи йилларнинг охири ва III мингинчи йилларда қурилган
- «Хўжайиннинг ўз қули билан ҳаётининг мазмуни ҳақида суҳбати»
- «Хўжайиннинг ўз қули билан ҳаётининг мазмуни ҳақида суҳбати» деган адабий ёдгорликда биринчи томондан худоларга ишониш, илоҳий кучларнинг табиат ва жамиятга кўрсатадиган таъсирини мутлоқлаштириш хусусияти устувор бўлсада, иккинчи томондан афсона ва ривоятлар тарзида бўлса-да, дунёвий билимлар, илмий қарашлар хам аста-секин шакллана бошлаган.
- Бу қарашлар инсоният фалсафий фикрлари ривожланишидаги муҳим «қадамлар» бўлди.
| - Афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар
- Иштар ер худоси ҳисобланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |