Радиолиниянинг ишлаши қуйидагича амалга оширилади. Узатиладиган хабар ўзгартиргичда (микрофон, телевизион узатувчи камера ва хоказо) бирламчи электр сигналига айлантирилади. Бу сигнал радиостанциянинг узатувчи қурилмасига келиб тушади. Узатувчи қурилма модулятор (М),ташувчи частоталар синтезатори (СЧ) ва модуляцияланган тебранишлар кучайтиргичидан (МТК) иборатдир. Узатгичнинг антеннаси (А) радиочастоталар энергиясини радиотўлқинлар тарқалиш трактига нурлантиради. Қабул қилиш томонида радиотўлқинлар қабул қиловчи антеннада (А) ЭЮК ҳосил қилади. Радиостанциянинг қабул қилувчи қурилмаси селектив (танловчи) занжир (СЗ) ёрдамида керакли сигнални бошқа радиостанциялар ва халақитлардан фильтрлаб ажратади. Детекторда (Д) модуляцияланган юқори частотали сигналдан бирламчи электр сигнали ажратилади. Ўзгартигичда бу сигнал хабарга айлантирилади ва абонентга узатилади.
Икки томонли радиоалоқани амалга ошириш учун хар бир пунктда узатгич (Уз) ва қабул қилгач (ҚҚ) бўлиши керак. Бунда радиоалоқа симплекс ( а-расм) ёки дуплекс ( б расм) режимларда амалга оширилиши мумкин. Симплекс режимда радиоалоқа битта ташувчи частотада, дуплекс режимида эса албатта ҳар хил ташувчида амалга оширилади.