ROUTER (маршрутизатор) қурилмаси хам BRIDGE (кўприк) қурилмаси каби 2 та ёки ундан ортиқ бўлган тармоқларни бирлаштиради ёки ажратади. Фарқи ROUTER (маршрутизатор) қурилмаси катта тармоқларда ишлатилади. Бундан ташқари маршрутизатор қурилмаси керакли тармоқни ёки керакли йўлни танлаш имкониятига эга. Бу холда киришга келаётган маълумотларни танлаш орқали ўз йўлларини топади.
MAC-адрес тузулиши MAC-адрес (ОТЎЭМ каналли сатҳи қуйи сатҳининг«Media Access Control» – муҳитдан фойдалана олишни бошқариш номидан) маълумотлар узатиш тармоғи ускунасининг ҳар бир тармоқ интерфейсига бериладиган ноёб идентификатордан иборат.
IEEE стандартлари 4 қисмга бўлинган 48 битли MAC-адресни аниқлайди (1-расм).
Бунда иккита катта бир махсус вазифага эга:
- биринчи бит қайси кадр – якка (0) гуруҳли (1) адресат учун кадр мўлжалланганлигини билдиради;
- иккинчи бит MAC-адрес глобал (0) ёки локал (1) маъмурий бошқариладиган эканлигини кўрсатади.
Қолган 24 та бит тармоқ қурилмасининг ҳар бир интерфейси учун мустақил равишда ишлаб чиқарувчи томонидан танланади.
IP-адрес IP протоколининг 4-версиясида (IPv4) тармоқ адреси 32 бит узунликка эга. Ўқиш қулай бўлиши учун IPv4 тармоқ адреслари нуқталар ёрдамида 4 байтга (октетга) ажратилади. Шунингдек ўқиш қулай бўлиши учун IP-адресдаги ҳар бир байт саноқнинг ўнлик тизимида ёзилади.
Мисол:
11000000101010000000101000000001
11000000.10101000.00001010.00000001
192.168.10.1
Тармоқ адреси (ушбу ҳолда IP-адрес) икки қисмдан иборат бўлиши керак: тармоқ рақами ва ушбу тармоқдаги узел рақами. IP-адресларнинг бутун адресли макони 5 та синфга ажратилган (A, B, C, D ва E синфлари), уларнинг ҳар бири учун тармоқдаги рақам чегаралари ва узел рақами белгиланган.
PON: Passive Optical Network
(пассивоптиктармоқ)
Wi-Fi — радиочастоталарнингқисқартирилганбошқарувчастоталаридаишловчистандартлаштирилгансимсизмаьлумоталмашиништеxнологиясидир. Одатда Wi-Fi тармоғиорқали WLAN(Wireless Local Area Network— СимсизЛокалТармок) тармоқларяратилади. Ушбутармоқдаалбаттаюқорирадиотўлкинларорқалиалоқаташкилқилинувчиҳамда, маьлумоталмашинишиникўришмумкинбўлади.
Бу тизим кабелли тармокни кенгайиши ёки унга алтернатив сифатида битта офис, бутун бир бино ёки бир майдон территориясида ишлатилади.
Симсиз бўлган Wi-Fi тармоғи 54 Мбит/с гача, 50-100 метр масофада симсиз уланишни таъминлайди. Аввал Wi-Fi тармоғи қурилмалари қимматлиги сабабли фақат катта-катта бой ташкилотларда қўлланган. Хозирга келиб Wi-Fi тармоғига уланиш нуқталари шахар марказларида, аэропортларда, вокзалларда, мехмонхоналарда ва бошқа ахоли гавжум жойларда ўрнатилганлиги сабабли ундан фойдаланиш кенгайган.
Wi-Fi тармоғи IEEE 802.11 (Radio-Ethernet) стандартига асослангандир. Бу стандартга асосан хар бир уланиш нуқтаси ўзаро бир-бири билан тақсимловчи тизим DS (Distribution System) кабелли тармоқ орқали уланади. Фойдаланувчи терминали инфрақизил нурлари ёрдамида уланиш нуқтаси билан боғланади.