СимсизалоқаWiMAX
WiMAX - қисқартирилган тижорат ном хисобланиб, таржима қилинганда «бутунжахон тармоққа тўлқинли (симсиз) уланиш» деган маъно келиб чиқади.
WiMAX бу - фойдаланувчилар, офислар, кичик ва ўрта корхоналар ва мобил тармоқ учун юқори тезликли кенг полосали симсиз уланишни таъминловчи стандартлашган технологиядир.
WiMAX IEEE 802.16-2004 стандартига асосланган бўлиб, WiMAX Form томонидан ишлаб чиқилган.
Хозирги вақтда кабел ва оптик-толали тармоқларни қўллаш қиммат ёки қийин бўлган қишлоқ ва узоқ жойлар мавжуд бўлиб, бу жойларда операторлар томонидан телефон ва мобил тармоқ орқали фойдаланувчиларга DSL хизматини кўрсатишда WiMAX технологияси қўлланилмоқда.
WiMAX технологияси анъанавий мобиль алоқаси каби хизмат доираси бир неча километр масофагача амал қиладиган таянч станцияларга асосланади. 802.16 стандартидаги таянч станцияси 1000 та фойдаланувчига хизмат қилиши ва уларга турли хилдаги хизматларни тақдим этиши мумкин. Битта таянч станция 70 Мбит/с канал кенглигида симсиз уланишни амалга оширади ва баъзан тўғридан-тўғри кўринишга эга бўлмаган худудларда хам маълумот узатилишини таъминлайди.
WiMAX технологияси фойдаланувчига уни қаерда бўлиши: уйдами, иш жойидами, ресторандами ёки мехмондами қатъий назар локал тармоққа, интернетга симсиз уланиш имконини беради. Шунингдек WiMAX IEEE 802.16 протоколи асосида овоз, видео ва бошқа турдаги маълумотларни узатади, хамда юқори сифатга эга бўлган овозли, видео алоқани ташкил этади.
WiMAX технологиясининг эътиборли жихати шундаки, унинг алоқа масофаси 50 км гача етади ва тўғридан-тўғри бўлмаган жойларда ишлаш мумкинлигидир. Бу дегани хеч қандай бино, дарахт, об-хаво ўзгарувчанлиги маълумотларни узатиш ва қабул қилишга халақит бера олмаслигидир
Шовқинбардош код деб – хато қабул қилинган разрядларни аниқлайдиган ва тўғрилайдиган кодга айтилади.
Бундай кодлар қуйидаги принципга асосланиб тузилади: n разрядли кодли комбинациялар сони N та бўлсин.
Лекин ахборот узатиш учун эса фақатгина улардан Nр таси иштирок этади ва улар рухсат этилган комбинациялар дейилади.
N – Nр таси эса ман қилинган кодли комбинациялар дейилади.
ўта узун тўлқинлар – ЎУТ (СДВ) – 100…10км (3…30 кГц);
узун тўлқинлар – УТ(ДВ) – 10…1км (30…300кГц);
ўрта тўлқинлар – ЎТ(СВ) – 1,0…0,1км (0,3…3МГц);
қисқа тўлқинлар – ҚТ(КВ) – 100…10м (3…30МГц);
ултра қисқа тўлқинлар – УҚТ(УКВ) – 10 … 1м (30…300МГц);
дециметрли тўлқинлар – ДЦТ(ДЦВ) – 1…0,1м (300…3000МГц) ёки (0,3…300ГГц);
сантиметрли тўлқинлар – СТ(СМВ) – 10…1см(3…30ГГц);
миллиметрли тўлқинлар – ММТ(ММВ) –10…1мм(30 – 300ГГц);
оптик диапазон (ОД) – 10…0,1мкм(3–1014 – 3–1015 Гц).
Кабел – деб, бир нечта изоляцияланган ўтказгичларнинг бир хил тизимга келтириб, маълум бир металл ёки пластмассали қобиғ билан ўралган ва ташқи қобиғи зирхли қатламдан иборат бўлган электротехник анжомга айтилади
Оптик кабелнинг асосий конструктив элементлари қуйидагилардан иборат:
оптик тола;
оптик модул;
оптик кабелнинг ўзаги;
қаттиқловчи элементлар;
гидрофоб материаллар;
зирх қатлами;
кабел қобиғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |