Модем қурилмаси ва унинг вазифалари.
Ҳозирда компьютерлар ўртасида телефон линияси ёрдамида алоқа ўрнатилган. Бу алоқани ўрнатиш учун махсус қурилма талаб қилинади. Бу қурилмани вазифаси телефон линияси орқали олинган сигнални рақамли сигналга айлантириш, киришда эса тескари Операцияни амалга оширишдан иборат. Демак у модуляция ва демодуляция Операцияларини бажариши керак. Шунинг учун қурилма Модем номини олган.
Интернетнинг пайдо бўлиши тарихи 60-йилларнинг охирида Америка хукумати томонидан асос солинган ARPANet (Advanced Research Projects Agency ташкилоти) хисоблаш тармогига бориб такалади. Тармок харбий ташкилотларга хизмат килган.
1980 йиллар бошларида маълумотларни узатишни бошкариш протоколи TCP/IP (Transmission Control Protocol / Internet Protocol) га асос солинди. Тахминан шу вактда маълум бўлдики, TCP/IP дан турли миллий ва халкаро даражадаги компьютер тармокларини боглашда фойдаланиш мумкин.
1989 йилнинг охирида ARPANet мукаммал холга етиб келди, лекин бу вактга келиб кўпгина униветситетлар ва илмий муассасалар Интернетга уланган эдилар. 1990 йиллар бошларида корпорациялар хам Интернетдан элкетрон почта оркали маълумотлар алмашишда актив иштирок этардилар. У вактларда Миллий Илмий фонд тижорат максадида Интернетдан фойдаланишни таъкиклаган эди. 1991 йилда бу чеклаш бекор килинади ва Интернетдан ташкилот, муассаса, нохукумат ташкилотларининг фойдаланиш даражаси ортди, шунингдек, тижорат максадида Интернетдан кенг фойдаланила бошланди (Интернет магазинлар, Интернет рекламалар ва х.к.).
1993 йилда биринчи веб-браузер Mosaic пайдо бўлди.
БУТУН ДУНЁ ЎРГИМЧАК УЯСИ (World Wide Web)
World Wide Web (WWW) — бутун дунё Ўргимчак уяси — Интернет нинг энг оммавий ахборот хизматларидан бири ҳисобланади.
Интернет узоқ, вақтлар мобайнида турли хил компьютер тармоқларининг чигал тизими бўлиб, улар бўйича асосан электрон ахборот узатилган. Компьютер буйруқ ва дастурларини ишлатишнинг нозик томонларини бошидан кечирмаган янги одам бу чигал тизимда ўзини ишончсиз ва буғиқ хис қилади. Оддий ва кўргазмали шаклда, «кўрсат — бос» тамойили бўйича яратилган янги технология фойдаланувчига тармоққа пунктлари сўровларини аниқ бериш ва ўнга керак бўлган айни нарсани танлашни ўргатди. Бу технология World Wide Web дастури билан амалга оширилади.
Кўпчилик фойдаланувчиларнинг ҳақиқий вақт оралиғида маълумотларни узатиш воситаларига фаол қизиқиши айнан шу технологияни пайдо бўлиши билан келиб чиқди. қисқа вақт ичида WWW Интернет ни ахборот супермагистралига ёки «дунёдаги ахборот Ўргимчак уясига» айлантирди. WWW миллионлаб одамларга бир бирлари билан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш режимида мулоқат қилишга имкон берадиган янги ва нисбатан арзон технологиядир. Тармоқ бўйича фақат матнли файлларгина эмас, балки товуш, графика ва видеотасвирлар ҳам муваффақиятли узатила бошланди. Компьютердаги маълумот лар базасита ва тижорат тармоқларига эга бўлган Интернет да чексиз истеъмол бозорини ва ишбилармонлик маълумотларини тарқатиш учун асосий канални қурдилар, булар уларга тармоқнинг виртуал кенглигида пунктлари бизнесини самарали қилиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |