project.gov.uz
11.11.2020
84
г) кубометрда ички ҳажм;
д) ишлаб чиқарилган жойи, йили ва ойи;
е)
охирги капитал таъмирлаш жойи, йили ва ойи.
341. Темир йўлда юк ортилган ва бўш ихтисослаштирилган контейнерларни ташиш
ташкилотларга ташувлар прогнози асосида ажратиладиган вагонлар меъёрлари ҳисобидан амалга
оширилади. Қисмларга ажратиладиган ихтисослаштирилган бўш контейнерлар йиғма кўринишда,
якка ёки бир нечта дона қилиб мосланган ва пачкаларга боғланган контейнерлар,
умумий
асосларда майда жўнатмалар тарзида ташилиши мумкин.
342. Ихтисослаштирилган контейнерларни ҳаракатдаги таркибга ортиш
ва тушириш, қоидага кўра, умумий фойдаланишда бўлмаган жойларда амалга оширилади.
343. Ихтисослаштирилган контейнерларни платформаларда ёки ярим очиқ вагонларда ташиш
комплектларда ХЮҚБ техник шартларига мувофиқ ихтисослаштирилган контейнернинг ҳар бир
тури учун юк жўнатувчи томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган юкларни ортиш ва
маҳкамлашнинг маҳаллий техник шартларида кўзда тутилган схемалар бўйича жойлаштириш
йўли билан амалга оширилади.
344. Ҳар бир ихтисослаштирилган контейнер учун юк жўнатувчи
ГУ–27 шаклдаги бланкада битта юкхати тузади. Бўш контейнерни ташишда юкхатининг “Юкнинг
номи” графасида: “ихтисослаштирилган бўш контейнер”, “Юкнинг юк жўнатувчи томонидан
белгиланган массаси, кг”
графасида
эса – трафаретга кўра контейнер тарасининг массаси кўрсатилади.
345. Ёпиқ вагонларда пломбаланган ҳолда ташиладиган юклар мавжуд бўлган
ихтисослаштирилган контейнерлар юк жўнатувчилар томонидан пломбаланади.
346. Юкларни ихтисослаштирилган контейнерларда ташиш учун қабул қилиш юк
жўнатувчиларнинг массаси ва пломбаси билан ташқи томондан кўрикдан ўтказиш асосида темир
йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан амалга оширилади. Очиқ ҳаракатдаги таркибда
ихтисослаштирилган контейнерларни ортиш (жойлаштириш) ва маҳкамлашнинг тўғрилиги
ХЮҚБ техник шартларига мувофиқ темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан
текширилади .
347. Етказиш манзилидаги темир йўл станцияларига юк жўнатувчининг шикастланмаган
пломбалари билан соз ҳолатдаги ихтисослаштирилган контейнерларда ёки юкнинг йўқолиши
кузатилмаётган пломбаланмаган контейнерларда келган юклар, бундай ташиш ушбу Қоидаларда
кўзда тутилган бўлса, массаси, ҳолати ва жойларининг сони текширилмаган ҳолда контейнерлар
ва пломбаларни ташқаридан кўрикдан ўтказиш йўли билан
юкни олувчига топширилади
348. Конструкция ва параметрлари бўйича темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи)
универсал контейнерлари конструкцияси ва параметрлари
билан мос келадиган ихтисослаштирилган контейнерларни универсал контейнерлар билан
биргаликда ташишга (темир йўл, инфратузилма эгаси, ташувчи билан келишган ҳолда), бундай
контейнерларни умумий фойдаланишдаги контейнерлар майдонларида
ортиш ва тушириш
ҳолларида рухсат этилади.
Бундай ҳолларда, контейнерларни қабул қилиш ва топшириш,
уларни умумий фойдаланишдаги жойларда платформаларга ёки ярим очиқ вагонларга ортиш ва
тушириш, шунингдек,
ортиш-тушириш операциялари
учун тўловларни ундириш универсал контейнерлар учун ўрнатилган тартибда