project.gov.uz
11.11.2020
127
зарарсизлантириш бўйича ишлар махсус йўриқномаларга мувофиқ “Ўздавкарантин”
инспекциясининг фумигация бўлинмалари томонидан фумигация камералари, вагонларда
(контейнерларда) амалга оширилади.
Вагонларда (контейнерлар) фумигация бўйича ишларни бажариш зарурати юзага келганда юкни
олувчилар, юк жўнатувчилар томонидан зарарсизлантириш технологияси талабларига жавоб
берадиган махсус жиҳозланган майдонлар
ёки хоналар ажратилади.
Фумигация ишларини амалга ошириш учун вагонлар (контейнерлар)
ва юкларни тайёрлаш юкни олувчи, юк жўнатувчи томонидан “Ўздавкарантин” инспекциясининг
фумигация бўлинмаси мутахассислари раҳбарлиги остида олиб борилади.
“Ўздавкарантин” инспекциясининг ваколатли мансабдор шахси томонидан вагонларни
(контейнерларни) зарарсизлантириш ишлари бажарилгани юзасидан зарарсизлантириш
далолатномаси тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси темир йўл станциясига тақдим этилади.
546. Карантин остидаги зарарланган маҳсулотларни йўқ қилиш, вагонларни зарарсизлантириш
(фумигация) ҳамда зарарсизлантириш вақтида вагонлар туриб қолгани учун жарима тўлаш билан
боғлиқ барча харажатлар ва бошқа тегишли харажатлар юкни олувчи, юк жўнатувчи ҳисобидан
қопланади. Транзит ташишларда кўрсатилган ишлар учун тўлов йўл ҳақи тўловларини амалга
оширадиган экспедиторлик ташкилоти орқали амалга оширилади.
547. “Ўздавкарантин” инспекциясидан карантин остидаги ўсимликлар ҳудуди эълон қилингани
ёки карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш
ва олиб чиқишга чеклов ўрнатилгани ҳақида расмий хабарнома олинган ҳолларда темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) зудлик билан бу ҳақида темир йўл станцияси бошлиқларини
огоҳлантириши шарт. Темир йўл станцияларида тегишли эълонлар жойлаштирилади.
27–боб. Юклар оғирлигининг табиий камайиши меъёрлари
548. Нормал технологик жараён ва сақлаш шароитларида табиий сабаблар таъсирига кўра юк
массасининг камайиши табиий камайиш ҳисобланади.
Юкнинг физик–кимёвий хусусиятлари, метеорологик факторлар таъсири
ва номукаммаллик, транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида маҳсулот ва товарларни
йўқотишлардан сақлашга доир амалдаги ҳимоя воситалари оқибати саналган йўқотишлар
(норматив ҳужжатлар талаблари доирасида сифати сақланган ҳолда юк массасининг камайиши)
юкларнинг табиий камайиши деб ҳисобланади. Юклар массаси табиий камайишининг бешта тури
фарқланади: чангиб камайиш, силтаниб тўкилиш, оқиб кетиш, буғланиш ва қуриб қолиш.
Тўкилган ва уюлган ҳолда ташиладиган юклар ҳамда зич бўлмаган тарадаги кукунсимон ва
чангсимон моддалар учун хос бўлган юкларни ташиш
ва ортиш–тушириш ишларида содир бўлувчи ҳолатлар чангиб камайиш
ва силтаниб тўкилиш ҳисобланади. Вагон кузовидан учиб кетиш жараёни ташиш вақтида қарши
шамол таъсирида содир бўлади.
Юкларни оқиб кетиши деганда, қуйилган ҳолда ташиладиган юкларнинг идишлар, сиғимлар,
цистерналардаги тирқишлар ва тешиклардан, зич ёпилмаган тўкиш мосламалари орқали,
тахта–ёғоч тара орқали оқиб кетиши, шунингдек, уюлган ўолда ташиладиган юклар ва тўкилган
Do'stlaringiz bilan baham: |