project.gov.uz 11.11.2020 126 538. Карантин остидаги маҳсулотларни карантин рухсатномаси
ёки фитосанитария сертификатисиз темир йўл транспорти орқали ташишга қабул қилиш
тақиқланади.
539. Карантин рухсатномаси ёки фитосанитарияия сертификати ҳар бир вагон (контейнер) учун
алоҳида расмийлаштирилади.
Муҳр босилмаган ва имзо қўйилмаган, тузатишлар ва бўялган ёзувлар мавжуд бўлган, шунингдек
ташиш учун аслида тақдим этилган юкка мос келмайдиган юкнинг номи кўрсатилган карантин
рухсатномаси
ёки фитосанитарияия сертификати ҳақиқий эмас ҳисобланади. Бундай ҳолда, юк ташиш учун
қабул қилинмайди.
Карантин рухсатномаси ёки фитосанитария сертификати уларда кўрсатилган муддат давомида
ортиш станциясида тақдим этиш учун амал қилади.
Карантин рухсатномаси ва фитосанитарияия сертификати юк жўнатувчи томонидан юкхатига
илова қилинади ва юкхатининг асл нусхасидаги
“Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари ва белгилари” графасига ҳужжатнинг номи, рақами ва
берилган санаси кўрсатилади.
Карантин остидаги маҳсулотлар рўйхати, карантин рухсатномаси
ёки фитосанитарияия сертификатининг шакли ва уларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилади.
540. Карантин остидаги маҳсулотларни майда жўнатмалар билан ташишга йўл қўилмайди.
541. Фитосанитария сертификати ва карантин рухсатномасида кўрсатилган темир йўл
станцияларига ва юкни олувчилар номига юборилгандагина карантин остидаги маҳсулотларни
ташишга рухсат берилади.
Карантин ҳужжатида кўрсатилган етказиш манзилидаги темир йўл станцияси ва юкни олувчининг
исмини ўзгартиришга алоҳида ҳолатларда “Ўздавкарантин” инспекциясининг ваколатли
мансабдор шахсларининг рухсати билан йўл қўйилади.
542. Темир йўл станциялари бошлиқлари “Ўздавкарантин” инспекциясининг ваколатли мансабдор
шахсларига карантин остидаги маҳсулотлар ташиш
учун қабул қилиниши тўғрилигини текширишда ёрдам кўсатади, карантин кўригини ўтказиш
учун уларга имконият яратиб беради.
543. “Ўздавкарантин” инспекциясининг ваколатли мансабдор шахси томонидан юк йўқ қилиниши
ёки экспорт қилувчи мамлакатга қайтарилиши тўғрисида ёзма кўрсатма тақдим этилганда, у
“Ўздавкарантин” инспекциясининг ваколатли мансабдор шахси томонидан тегишли далолатнома
расмийлаштирилган ҳолда ижро этилиши лозим.
544. Карантин остидаги маҳсулотлар туширилгандан сўнг, юкни олувчи вагонларни
(контейнерларни) яхшилаб тозалаб, юк қолдиқлари, ахлатни олиб чиқиши ва белгиланган жойда
йўқ қилиши керак.
545. Маҳсулотлар зарарланган бўлганда, карантин остидаги маҳсулотлар
ёки карантин остидаги маҳсулотлардан бўшаган вагонлар (контейнерлар) “Ўздавкарантин”
инспекциясининг ваколатли мансабдор шахсларининг ёзма кўрсатмасига биноан
зарарсизлантирилиши лозим бўлади.
Карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни