project.gov.uz
11.11.2020
79
Контейнер темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчиси) ҳудуди, шунингдек, турли хил мулкчилик
шаклидаги юридик шахслар ҳудудидан олиб чиқилган вақтдан қайтарилгунга қадар, контейнер
ташқи ва ички томонининг бутунлиги
ва бут сақланганлиги учун жавобгарлик юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар зиммасига
юклатилади.
322. Контейнер юк жўнатувчи томонидан юк кўтариш қобилияти доирасида сиғими тўлгунча ва
контейнер ичидаги юклар силжиши эҳтимолини истистно этадиган зичликда юкланиши керак.
323. Юк жўнатувчига (юкни олувчига) ҳужжатларни расмийлаштириш, контейнерни ўз
воситалари билан олиб кириш (олиб чиқиш), юкни ортиш (тушириш) ва контейнерни темир йўлга
(инфратузилма эгасига, ташувчига) қайтариш учун юкни олувчининг (юк жўнатувчининг) юк
келганлиги ёки юклаш учун бўш контейнер берилганлиги тўғрисидаги хабарномаси юборилган
пайтдан бошлаб 12 соат берилади.
Ўрнатилган вақт меъёрлари юкни олувчиларга (юк жўнатувчиларга) эълон қилиниши керак.
Контейнерларни марказлашган ҳолда олиб кириш ва юк автотранспорт воситаларида олиб
чиқишда транспорт–экспедиторлик хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар учун
кўрсатилган операцияларнинг вақт меъёрлари автотранспорт ташкилоти ва темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчиси) ўртасида тузилган шартномалар асосида ўрнатилиб, ҳар бир
контейнер учун 12 соатдан ошмаслиги керак. Бундай ҳолда контейнерларни олиб кириш ва олиб
чиқиш ҳужжатлари темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчиси) томонидан
тақдим этилган вақт хабарнома бериш вақти деб ҳисобланади.
Темир йўлга (инфратузилма эгаси, ташувчига) тегишли бўлмаган контейнерга юкланган юкни
темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
юкни олувчига топширгандан сўнг, ушбу контейнер бўш ҳолида қайтарилиши
учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
324. Умумий фойдаланишда бўлмаган рельсолди контейнер майдончаларида контейнерлар туриш
вақтининг меъёри темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш шартномаларида ёки вагонларни
тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномаларида назарда тутилиб, контейнерларни вагонларда тақдим
этиш вақтидан эътиборан 12 соатдан ошмаслиги керак.
325. Ўрнатилган меъёрлардан ортиқ вақт давомида контейнер ушланиб қолиши учун юк
жўнатувчи ва юкни олувчи ташкилотлар, шунингдек,
транспорт–экспедиторлик хизматларини кўрсатувчи автотранспорт ташкилотлари юк жўнатувчи
(юкни олувчи) ёки темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
билан тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ
жавобгар бўлади.
Умумий фойдаланишда бўлмаган контейнер майдончаларига контейнерларни олиб киришда юк
жўнатувчилар ва юкни олувчилар, контейнерлар ушланиб қолгани учун жавобгарликдан ташқари,
контейнерлар олиб кирилган вагонларнинг туриб қолиши учун ҳам Ўзбекистон Республикаси
Темир йўл уставига мувофиқ жавобгар бўлади.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) кучи билан юкка доир жараёнларни бажариш учун
умумий фойдаланишдаги йўлларга контейнерларни олиб киришда вагонларнинг туриб қолиши
учун жарима ундирилмайди.
Юк жўнатувчилар, юкни олувчилар кучи билан юкка доир жараёнларни бажариш учун умумий
фойдаланишдаги йўлларга контейнерларни олиб киришда контейнерлар ва вагонлар туриб
Do'stlaringiz bilan baham: |