project.gov.uz
11.11.2020
122
Давлат ветеринария хизмати органи вакили ва юк жўнатувчи иштирокида, агар у ушбу темир йўл
станциясида бўлса, юкни (товарни) темир йўл станциясида ушлаб туриш тўғрисида умумий
шаклдаги далолатнома тузилади.
Далолатномада ушлаб туриш сабаби, шунингдек, ушлаб турилган юкка (товар) нисбатан
кўрилиши лозим бўлган чоралар кўрсатилган бўлиши лозим. Далолатнома нусхаси юк
ҳужжатларига илова қилинади, бунда темир йўл станцияси томонидан юкхатининг асл нусхасида
“Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) белгилари” графасига ёзув қайд этилади.
Ушлаб турилган юкнинг (товарларни) жўнатилиши давлат ветеринария хизмати органлари билан
келишилади.
517. Юк ортиш, тушириш ва саралаш темир йўл станцияларида жониворлар хом ашёси учун
давлат ветеринария хизмати органи билан келишилган
ҳолда, темир йўл станцияси орқали бундай юкларни (товарларни) олиб ўтиш миқдорига қараб,
алоҳида омборлар, омборларда ажратилган бўлинмалар, умумий омборларда ёки камида 2,5 метр
баландликдаги девор билан ўралган майдонларда алоҳида ажратилган жойлар бўлиши лозим.
Жониворлар хом ашёсини озиқ–овқат маҳсулотлари, жониворлар учун озуқа, уй–рўзғор
буюмлари, жонзодлар, металл ва бўёқ моддалари билан бирга сақлаш
ва ташиш тақиқланади.
Жониворлар хом ашёси вазнини ўлчаш ва жойдан–жойга кўчириш
учун юк жўнатувчиларда алоҳида тарозилар ёки улар устига тўшамалар
ҳамда алоҳида аравачалар ажратилган бўлиши керак.
Жониворлар хом ашёсини қабул қилиш ва сақлаш жойлари, тарозилар, тўшамалар ва аравачалар
вақти-вақти билан давлат ветеринария хизмати органи кўрсатмасига биноан дезинфекция
қилиниши лозим.
518. Тарасиз ташилаётган жониворлар хом ашёсини ортиш, тушириш
ва саралашда банд бўлган ишчилар ҳимоя кийимида (масалан, қалин матодан тикилган костюм
ёки комбинезон, қўлқоп, калиш, фартук ва елкаусти ёпинғичли қалпоқ) ишлаши керак. Бу махсус
кийимдан бошқа юклар билан ишлашда фойдаланиш тақиқланади. Кўрсатилган кийимларни
сақлаш учун махсус шкафлар ажратилади.
519. Дон, ем қўшимчалари, жониворлар учун бошқа озуқалар юк жўнатувчи томонидан ташиш
учун тақдим қилишда сифатли ва ветеринария–санитария нуқтаи назаридан хавфсиз бўлиши
керак.
Заҳарли кимёвий воситалар ва минерал ўғитлар ташилган вагонлардан давлат ветеринария
хизмати назорати остидаги юкларни (товарларни) ортиш
учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
520. Тери ва мўйна хом ашёси чучук қуруқ ва қуруқ тузланган ҳолда қаттиқ ёки юмшоқ тарада,
тузланган нам ҳолда эса ичидаги суюқлик оқиб кетмайдиган бочка ёки яшикларда ташиш учун
қабул қилинади. Тери ва мўйна хом ашёси қадоқланмаган, шунингдек, музлатилган ҳолда ташиш
учун қабул қилинмайди.
Тузланган нам тери ва мўйна хом ашёсини қадоқсиз ёки юмшоқ тарага қадоқланган
жониворлардан олинган бошқа техник хом ашё билан бирга битта вагонда ташиш тақиқланади.
521. Тери ва мўйна хом ашёси, мўйналар Сибирь куйдиргиси касаллиги юзасидан текширилиши
лозим бўлиб, бу ишлар бундай ваколатга эга органлар томонидан амалга оширилади. Салбий
Do'stlaringiz bilan baham: |