project.gov.uz
11.11.2020
118
500. Иккинчи ва учинчи тоифа бўйича ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов берилиши лозим
бўлган вагонлар келгани ҳақида етказиш манзилидаги темир йўл станцияси бошлиғи
дезинфекциялаш–ювиш станцияси
ветеринария–санитария участкаси ветеринар шифокори билан биргаликда
шу кунинг ўзида жўнатиш темир йўл станцияси бошлиғи, чегара ва транспорт ветеринария
назорат пункти, шунингдек, темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) тегишли бўлинмалари
ва давлат ветеринария хизмати органига хабар бериши лозим.
Биринчи тоифа бўйича ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов берилиши учун келган вагонлар
ҳақида фақат темир йўл станцияси бошлиғига,
шунингдек, жўнатиш темир йўл станциясининг чегара ва транспорт ветеринария назорати
пунктига хабар берилади.
501. Ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов берилиши лозим бўлган вагонлар
дезинфекциялаш-ювиш станциясига келишидан аввал, уларни жўнатиш ва етказиш манзилидаги
темир йўл станцияларида назоратдан чиқариш тақиқланади.
Вагонлардан юк тушириш жойидан ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов бериш жойигача
битта темир йўл станцияси доирасида вагонлар ҳаракатланишининг тартиби темир йўл станцияси
бошлиғи томонидан чегара
ва транспорт ветеринария назорати пункти бошлиғи билан келишилган
ҳолда белгиланади.
Темир йўл станциясида жониворлар ёки жониворларга мансуб хом ашё ташилганидан кейин
ишлов берилмаган вагонлар аниқланган тақдирда, темир йўл станцияси бошлиғи ва чегара ва
транспорт ветеринария назорат пункти ветеринар шифокори кўрсатмасига мувофиқ улар
ветеринария–санитария ишлов бериш
учун жўнатилади.
Ташиш ҳужжатларининг “Юк номи” графасида “Келиб чиқиши номаълум дезинфекцияга” деб
кўрсатилади.
502. Биринчи, икинчи, учинчи тоифа бўйича ветеринария–санитария ишлов беришдан ўтган
вагонларга дезинфекциялаш–ювиш станциясидаги чегара
ва транспорт ветеринария назорат участкаси ветеринар шифокори томонидан темир йўл
станциясига ўрнатилган шаклдаги гувоҳнома берилади.
Рефрижераторли секциялар ва поездларга ветеринария–санитария жиҳатдан ишлов берилгандан
сўнг, тез бузиладиган юкларни, шу жумладан, давлат ветеринария хизмати органи назоратидаги
юкларни ортиш учун ҳаракат таркибидан фойдаланишда асос бўлиб хизмат қиладиган гувоҳнома
нусхалари хизмат кўрсатиш бригадалари бошлиқларига топширилади.
Кўрсатилган гувоҳномаларсиз дезинфекциялаш–ювиш станцияси ҳудудидан вагонларни жўнатиш
тақиқланади.
Жониворлар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда жониворларга мансуб хом ашё ташилганидан сўнг
ветеринария–санитария ишлови берилмаган вагонлардан ҳар қандай юкларни ортиш учун
фойдаланиш тақиқланади.
Ветеринария–санитария ишлови берилмагунга қадар вагонларни режали (заводда, депода ва
профилактика мақсадида таъмирлаш) таъмирлашга жўнатиш тақиқланади.
Ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов берилиши керак бўлган вагон ҳаракат қисмларини
алмаштириш ёки таъмирлаш учун мажбуран ажратилганда, вагон хўжалиги ходимлари томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |