project.gov.uz
11.11.2020
117
Вагонлар ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов бериш учун эшик
ва люклари ёпиқ ҳолатда, барча ускуналари, гўнг ва ем қолдиқлари билан бирга, чегара ва
транспорт ветеринария назорати пунктининг кўрсатмаларига асосан:
биринчи тоифа бўйича ишлов бериш учун – жўнатиш қайдномалари
бўйича “Ветсанишлов бериш учун” ёзуви киритилиб, уларга чегара ва транспорт назорати
ветеринария пунктининг ветеринария кўрсатмалари илова қилинган ҳолда;
иккинчи ва учинчи тоифа бўйича ишлов бериш учун – тўлиқ юк ҳужжатлари бўйича чегара ва
транспорт назорати ветеринария пунктининг ветеринария кўрсатмалари илова қилиниб,
эшикларга пломбалар ва бурамалар қўйилган
ҳолда жўнатилади.
Биринчи, иккинчи ва учинчи тоифа бўйича ишлов бериш давлат ветеринария хизмати органлари
томонидан амалга оширилади.
498. Иккинчи ва учинчи тоифа бўйича ишлов берилиши лозим бўлган вагонлар учун ташиш
ҳужжатларининг “Юк номи” графасида ишлов бериш тоифаси ва “Дезинфекцияга” деб
кўрсатилади. Вагон варағида вагонда мавжуд бўлган ускуналар ҳақида қайд ёзуви киртилади.
Вагоннинг икки томонидаги эшикларга 20х30 см ўлчамда қоғозда ёпиштирилиб ёки бўр билан
аниқ кўрсатилиб “Дезинфекцияга” деб ёзилади.
Чегара ва транспорт ветеринария назорат пункти тақдим этган ёпиштириладиган қоғозлар вагонга
бурама ва пломбалар қўйилиши билан бир вақтда ёпиштирилади.
Ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов бериш учун жўнатилаётган вагонларнинг жўнаш вақти,
поезд рақами ва индекси, шунингдек, вагон рақамлари ҳақида жўнатиш темир йўл станцияси
бошлиғи чегара ва транспорт ветеринария назорати пункти ветеринар шифокори билан
биргаликда темир йўл станцияси бошлиғи, вагонлар билан жўнатилган тўғри поездни тарқатиш
темир йўл станциясининг чегара ва транспорт ветеринария назорати пункти,
шунингдек, дезинфекциялаш–ювиш станциясидаги темир йўл станцияси
ва ветеринария–санитария участкаси бошлиғи, темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи)
тегишли бўлинмалари, давлат ветеринария хизмати органларига телеграф орқали дарҳол хабар
бериши лозим.
499. Тўғри поездни тарқатиш темир йўл станцияси ёки тўғри поезднинг рақамини ўзгартириш
темир йўл станцияси бошлиғи ушбу темир йўл станцияси чегара ва транспорт ветеринария
назорати пункти ветеринар шифокори билан биргаликда поезд келиши билан ҳақиқатда етиб
келган вагонлар сонини текшириши, уларни етказиш манзилига, шу жумладан тўғри поезд билан
жўнатиш чораларини кўриши ҳамда етказиш манзилидаги темир йўл станциясига ва тўғри
поездни тарқатиш бўйича йўлда жойлашган кейинги темир йўл станциясига хабар бериши шарт.
Бир суткадан кам муддат ичида ветеринария–санитария жиҳатидан ишлов берилиши керак бўлган
вагонлар мавжуд бўлган поезд жўнатилганда темир йўл станцияси бошлиғи бу ҳақда телефонда
қўшимча равишда хабар бериши шарт.
Биринчи тоифа бўйича ишлов бериш учун жўнатилаётган вагонлар ҳақидаги хабарни етказиш
телеграммалари (телефонограммалар) фақат етказиш манзилидаги темир йўл станцияси
бошлиғига ва дезинфекциялаш–ювиш станциясидаги ветеринария–санитария участкасига
берилади.
Ахборот телеграммалари ва телефонограммалари жўнатиш ва етказиш манзилидаги темир йўл
станцияларида ҳамда оралиқ темир йўл станцияларида алоҳида папкаларда сақланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |