Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

Етилтириш
. Айрим сабзавотлар меваси йиғиб олингач, сақлаш жараѐни да 
муайян сунъий шароитда туриб етилиш хусусиятига эга. Хом узиб олинган 
помидор, қалампир, яхши пишмаган қишки қовун навлари ва бошқалар узиб 
олингандан кейин пишиб етилади. Уларнинг етилиши учун ҳарорат 20-25
0
ва 
ҳавонинг нисбий намлиги 80-85 % бўлиши керак. Етилиш қоронғида секин, ѐруғда 
эса тез боради. Бу жараѐн табиий шароитда, ҳатто ўртача ҳароратда ҳам секин 
бориб, кўплаб нам сарфлайди, натижада мевалар бужмайиб сўлийди. Масалан, 
помидорнинг етилиши учун 12-15 кун, қовун учун 25-30 кун керак бўлади. 
Кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича, помидор ва қовунлар этиленли 
атмосферада табиий шароитга нисбатан 2-3 марта тез етилади. 
Сабзавот-полиз ва картошканинг сақланувчанлиги сақлаш режимига, усулига, 
йиғимга, қўлланилган агротех-никага ва етиштириш шароити каби омилларга 
боғлиқ. Улар кўплаб зарарли микроорганизмларнинг ривожланиши учун кўп нам, 
шакар, органик моддаларга бой субстрат ҳисобланади. Шунинг учун механик 
шикастланишдан асраш сабзавотларни яхши ва узоқ сақлаш шартларидан биридир. 
Механик шикастланиш натижасида нафас олиш, қуруқ модда сарфи кучаяди. 
Натижада маҳсулот вазни камаяди, касалланади ва чирийди. 
Сабзавотлар ва картошка йиғишда, ташиш, ортиш-туширишда, сортларга 
ажратищда идишлардан (сават, яшик, контейнер, қоплардан) фойдаланиш, уларни 
20 см баланддан ташлаш ман этилади. Уларни қоронғи жойда сақлаш лозим. 
Омборга келтирилган сабзавот .полиз ва картошка ҳосили сақлаш олди навларга 
тозалиги, вазни ва пишиш даражаси бўйича ажратилади. 
Яхши ва узоқ сақланувчанликнинг зарурий омиллари-дан бири-паст (1,5-5
0

ҳароратда сақлашдир. Бу нафас олишдаги қуруқ модданинг кам сарфланишини 
таъминлаб, 
маҳсулот 
кўкаришининг 
олди 
олинади, 
ҳамда 
чиритувчи 
микроорганизлар фаолияти сусайтирилади. 
Кўпчилик сабзавотлар, картошка омборхоналарда сақланганда ҳавонинг нисбий 
намлиги 85-95 % бўлиши шарт. Намликнинг бундан паст бўлиши сабзавотларда 
намнинг кўплаб исроф бўлиши ва сўлишига, юқори бўлиши эса микроорганизмлар 
кўпайишига сабаб бўлади. 
Сабзавотлар, полиз маҳсулотлари ва картошка асосан траншея, уюм ва 
омборхоналарда сақланади. Ўзбекистонда илдизмевали сабзавотлар ва картошка 
қишки-баҳорги муддатларда траншея усулида сақланади. 
Траншеялар сизот сувлари чуқур жойлашган ва ниша-би шимол томонга 
қараган участкаларга жойлаштирилади. Траншеялар узунасига қаторлаб, қаторлар 
орасини 2-2,5м қилиб жойлаштирилади. Траншея-ларнинг ўлчами катта бўлмаслиги, 
кенглиги 60-80 см, чуқурлиги 70-100 см бўлиши керак. Бунда уларнинг ўлчами 
катта бўлса, сабзавотлар ўз-ўзидан қизиб, оғирлигини тез йўқотади ва барвақт 
кўкариб кетади. Траншеяларнииг узунлиги ихтиѐрий бўлиши учун ҳар 2-4 метрда 
тўсиқ қилинади. 
Траншеянинг усти тупроқ ѐки икки қават қилиб похол ва тупроқ билан 
беркитилади. Траншеянинг устини ѐпиш қалинлиги (қирраси бўйича) 50-60 см, 
асосининг кенглиги траншеянинг кенглигидан 30-40 см ортиқ бўлиши керак. 
Бундан ташқари қишки-баҳорги муддатда картошка ва илдизмевалар
кенглигини 1,5-2 м, баландлигини 1 м, узунлигини 15-20 м қилиб уюм (бурт)ларда 


72 
ҳам сақланади. Буртларнинг асоси котлован шаклида 30-40 см чуқур-латилади. 
Буртни шамоллатиш учун котлован тубига узунаси бўйлаб ва вертикал йўналишда 
вентиляцион трубалар қўйилади (5-расм). 
Буртнинг усти майин қамиш ѐки похол билан 15 см қалинликда ва тупроқ 
билан 40 см қалинликда ѐпилади. Картошка ва сабзавотлар буртларда 
траншеядагига нисбатан ѐмон сақланади. Шунга кўра уларни бурт ҳолда сақлашдан 
кам фойдаланилади. 
Картошка ва сабзавотлар траншеяда ѐки бурт ҳолида фақат куз ва қиш 
ойларида сақланиши мумкин. Мартнинг бошлари ва апрел ойида кунлар исий 
бошлаши билан ўралардаги картошка ҳам кўкара бошлайди. Шунинг учун картошка 
апрел ойи бошида траншея ва буртдан олиниб салқин ер ости биноларига 
кўчирилади. Уларнинг туганаклари юпқа қават (25-30 см) қилиб полга ѐки махсус 
қурилган сўкчакларга ѐйиб қўйилади. 
Картошка ва сабзавотларни суньий усулда шамолла-тиладиган ертўла ѐки ярим 
ертўла типида қурилган доимий картошка-сабзавот омборларида сақлаш сабзавот 
сақлашнинг энг такомиллашган усулларидан бири ҳисоб-ланади. Бу хилдаги 
омборлар ѐғочдан қилинган панжарали хандуклар ва сўкчаклар билан жиҳозланган 
бўлади. Омборларда картошка ва илдизмевалар 0,7-1,5 см қалин-ликда тўкиб 
сақланади. Омбордаги сўкчакларга карам, пиѐз, полиз экинлари ва бошқалар ѐйиб 
қўйилади. Сабзавот сақлашнинг энг яхши усули маҳсулотларни тўр халталарга 
солиб сақлаш бўлиб, улар штабел қилиб уюб қўйилади ѐки катталиги 400 - 500 кг 
келадиган ѐғоч контейнерларга солиб қўйилади. 
Контейнерларга сабзавот бевосита даланинг ўзида солиниб, улар сабзавот 
сақланадиган жойга олиб келинади ва шу ерда сақланади. Ишни ана шу тартибда 
ташкил қилиш ортиқча ишлардан ҳоли қилади, сабзавотларнинг исрофланиши ва 
шикастланишини кескин қисқартиради, юклаш-бўшатиш каби ишларни туда 
механизациялаш имконини беради, сақлашга қилинадиган харажатларни анча 
камайтиради. 
Доимий сабзавот омборларида сақланаѐтган маҳсулотларни кузатиб бориш 
осонлашади, ѐппасига чириш ҳодисаси рўй берганда ириѐтган сабзавот ва картошка 
тугунакларини чиқариб ташлаш мумкин бўлади. 
Ертўла типида қурилган ва ҳаво табиий равишда кириб-чиқиб турадиган сабза-
вот сақланадиган омборларда шамоллатиш таъсирида Ўрта Осиѐда баҳор-ѐзги 
ойларда ҳавонинг ҳарорати 20-25
0
га, намлиги эса 65-70 %га тушади. Натижада 
сабзавотлар ўз оғирлигини йўқотади, ирийди ва кўкариб кетади. 
Бироқ табиий вентиляция таъсирида ҳаво алмаши-ниши жуда суст 
борганлигидан сабзавотларнинг тез совишини таьминлай олмайди ва омбордаги 
ҳароратни етарли даражада ўзгартиришга имкон бермайди. 
Омборга ҳавони вентилятор ѐрдамида мажбурий бериб шамоллатиш яхши 
натижа бермоқда. Агар омборга киритилаѐтган ҳаво сақланаѐтган маҳсулот қавати 
орқали ўтказилса, ҳаво хар бир тугунак ѐки илдизмева орасидан ўтади, бунга 
мажбурий-актив шамоллатиш дейилади. Мажбурий-актив шамоллатиш маҳсулотни 
тез шамоллатиш ѐки сақланаѐтган сабзавотларни керак бўлганда қуритиш имконини 
беради. Сабзавотларнинг барча қалинлигида ҳароратнинг бир хил бўлишини 
таъминлаш, уларнинг терлашига ва ўз-ўзидан қизиб кетишига йўл қўймайди. Актив 


73 
шамоллатиладиган омборларда сақланадиган сабзавотларнинг қалинлиги 3-4 м ва 
ундан ортиқ бўлиши мумкин. 
Ўрта Осиѐда ва бошқа жанубий районларда актив шамоллатиш сабзавотларни 
фақат кузги-қишки даврларда сақлашга қулай шароит яратади. Баҳорда ва, айниқса, 
ѐзда, ҳаво ҳарорати 40° га ва ундан юқори кўтарилганда омборлардаги қулай 
ҳароратни суньий совитишни қўллаш йўли билан вужудга келтириш мумкин. 
Омборларда ҳароратни 2-5
0
атрофида ушлаш ѐзги мавсумда экиладиган уруғлик 
картошкани баҳорги-ѐзги ойларда сақлаш муаммосини ҳал этади. Экиш учун 
мўлжалланган уруғлик саримсоқ пиѐз ва илдизмевалар нобудгарчилигини кескин 
камайтиради, уларнинг уруғлик ҳосилдорлигини бирмунча оширади. Маҳсулотни 
сунъий совитиладиган омборларда сақлаш ѐзги муддатларда йиғиб олинадиган 
картошка ва сабзавот ҳосилини сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Демак, сабзавотларни сақлашда паст ҳароратдан фойдаланиш бутун ѐз 
давомида кечки сабзавотларни йиғиб олишга қадар эртаги картошка, карам ва 
илдизмевалар ҳосилини сақлаш ҳамда тез бузулувчан помидор, бодринг, кўкат 
сабзавотларни сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. 
Айниқса, узоқ ерларга юбориладиган мева ва сабзавотларни жўнатиш олдидан 
сақлашда паст ҳароратдан фойдаланиш зарур. 
Картошка ва сабзавот маҳсулотларини узоқ муддат сақлашга совуқхоналарга 
қўйищдан олдин, бир қанча физиологик процессларнинг тўгалланиши ва 
механикавий шикастланган жойлари битиши учун йиғиб-териб олингандан кейин 
бир неча кун юқори ҳарорат шароитида ушлаб турилади. 
Сабзавот маҳсулотлари ва картошка, одатда, контейнерларда, яшикларда, 
канопдан тўқилган тўр халта ва бошқа идишларга жойланган ҳолда сақланади. 
Совуқхо-наларда сақланганда хонадаги ҳарорат ва ҳаво намлигини мунтазам 
равишда назорат қилиб туриш мумкин. 
Шунинг учун сабзавотлар, картошка сақлашнинг энг истиқболли усули 
совутгичли омборхоналарда контейнер, яшик, тўр ва полиэтелин халталарда сақлаш
ҳисобланади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish