Муҳокама учун саволлар:
1.
Токзорларда узум ҳосили неча марта, қачон ва қандай усулда аниқланади?
2.
Узум ҳосилини теришда, ташишда ва сақлашда қандай идишлардан
фойдаланилади?
3.
Узум ҳосили қандай тартибда териб олинади ва териш техникаси?
4.
Узум ҳосили хўжалик шароитида қандай сақланади ва зарур бўлган шарт
шароитлар?
5.
Узумни қайси навларидан майиз тайѐрлаш мумкин ва қурук мева чиқиши
қанча?
183
18 – лекция. МЕВА-САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
САҚЛАШ ҲАМДА ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ УМУМИЙ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ
(2 соат)
РЕЖА:
1.
Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг сақлаш объекти сифатида
таърифи.
2.
Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг сифати – унинг хоссалар
мажмуаси эканлиги.
3.
Маҳсулотларни сақлашга таъсир этувчи абиотик ва биотик омиллар.
4.
Маҳсулотларни сақлашнинг биоз, анабиоз, ценоанабиоз ва абиоз усул-
лари.
АДАБИЁТЛАР: 8, 9, 14, 15, 20, 21, 22.
Электрон дарсликлар, кадоскоп, компьютер, слайдалар: 97, 98, 99, 100, 101,
102.
Таянч иборалар: маҳсулот сифати, сақлашда кечадиган физиологик ва
биохимик жараѐнлар, биоз, зубиоз, гемибиоз, анабиоз, термоанабиоз,
психроанабиоз,
криоанабиоз,
ксероанабиоз,
осмоанабиоз,
ацидоанабиоз,
наркоанабиоз,
ценоанабиоз,
абиоз,
термостерилизация,пастеризация,
химстерилизация, микроорга-низмлар, нур стерилизацияси.
1.
Мева-сабзавот ва полиз
маҳсулотларини истеъмол қилиш
бошлангандан
буѐн уни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келинган. Етиштирилган
маҳсулотни нес-нобуд қилмасдан ҳамда унинг сифатини пасайтирмасдан сақлаш,
ундан унумли фойдаланиш қадимдан инсон эҳтиѐжларидан бири бўлган.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида олиб борилган археологик қазилмалар
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш қулдорлик тузуми давридаѐқ амалга оши-
рилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Ўрта Осиѐ шароитида ҳам қадимдан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва
қайта ишлашга эътибор бериб келинган. Регионимизда об-ҳаво йил ва сутка давомида
ўзгарувчан бўлганлиги сабабли, гўшт, ѐғ, сут, балиқ, тухум каби маҳсулотлар иссиқда
тезда айнийди. Жуда қаттиқ совуқда эса сабзавот ва мевалар музлаб қолади. Шу важдан
қадимдан бизнинг ота-боболаримизни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш муамо-
си ўйлантириб келган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг
Ўрта Осиѐда қўлланиладиган энг қадимги усулларидан тузлаш, ачитиш, сиркалаш,
кўмиб ѐки осиб сақлаш, қоқи қилиш, қуритиш кабилар кенг қўлланилган.
Маҳсулотларни сақлаш ва қайта ачитиш, пиѐзни, бодрингни сиркалаш, сабзавот ва
меваларни, гўштни, қазини, тухумни кўмиб сақлаш, мева ва полиз маҳсулотларини,
пиѐзни осиб сақлаш, турли мевалар, қовун ва помидордан қоқи тайѐрлаш, шивит, каш-
нич, райҳон каби кўкатларни ва қизил қалампирни қуритиш кабилар қадимдан амалда
кенг қўлланилиб келинган. Асосан қуруқ маҳсулотлар тез бузилмайдиган маҳсулотлар
ҳисобланади, уларни қуруқ жойда, шиша ѐки чинни идишларда, ѐпиладиган қоғоз қути-
ларда сақланган. Ун асосан қопда ѐки қутиларда сақланган.
184
Ҳозирги вақтда фан-техниканинг жадал ривожланиши барча қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг химиявий таркибини аниқлашга имкон берди, уларни сақлаш ва қай-
та ишлаш комплексини яратишга кенг йўл очилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |