Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

 
Муҳокама учун саволлар: 
1. Помидор, қалампир ва бойимжон меваларининг биокимѐвий таркибини 
таққослаб баҳоланг. 
2. Томатдош экинлар биологиясидаги ўхшашликни ва фарқларни қайд этинг. 
3. Штамбли помидор навлари ва уларнинг афзалликлари нимада. 
4. Помидор ўстириш технологиясининг хусусиятлари. 
5. Консервалаш учун етиштириладиган помидор ҳосилига қўйиладиган 
талаблар. 
6. Кўчат ва кўчатсиз уруғидан помидор ўстиришнинг қулайликлари ва 
камчиликлари ҳақида гапиринг. 


130 
9-лекция. ИЛДИЗМЕВАЛИ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЕТИШТИРИШ, 
САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (2соат) 
 
РЕЖА:
1.
Илдизмевали экинлар вакиллари, аҳамияти. 
2.
Биологик хусусиятлари ва навлари. 
3.
Ўстириш технологияси. 
4.
Ҳосилни сақлаш усуллари. 
 
АДАБИЁТЛАР: 1, 2, 8, 9, 10, 12, 14, 15, 16, 17, 18, 20, 21, 22. 
Электрон дарсликлар, кадоскоп, компьютер, слайдалар: 48, 49, 50, 51, 52, 
53, 54, 55. 
Таянч иборалар:Илдизмева, сабзи, хўраки лавлаги, турп, шолғом, редиска, 
илдизмевали ва баргли пастернак, петрушка, сельдерей, илдизмева боши, бўйни, ва 
илдизи, Ўрта Осиѐ ва Европа кенжа турлари, уруғлик илдизмеваларни етиштириш. 
1. Илдизмевали сабзавот экинлар. 
Вакиллари ва аҳамияти.
Илдизмевали сабзавот экинларига ширали, сувли, 
йўғон илдизмевали ҳосил қилувчи: сабзи, хўраки лавлаги (қизилча), турп, шолғом, 
редиска (истеъмол қилинади илдизмеваси, лекин аҳамияти, ишлатилиши ҳамда 
ўстириш технологияси бўйича эса – кўкат сабзавот), пастернак, сельдерей, петрушка 
кабилар киради. Булардан сабзи, петрушка, пастернак, сельдерей соябонгуллилар 
(Umbelliferae) ѐки сельдерейлилар (Apiaceae); турп, шолғом, редиска карамдошлар 
(Brassicaceae); хўраки лавлаги эса шўрадошлар (Chenopo-diaceae) оиласига мансуб.
Илдизмевалилар таркибида кўп миқдорда углеводлар, яхши ўзлаштириладиган 
азотли моддалар, витаминлар, ферментлар, хушбуй моддалар ҳамда минерал 
тузлардан кальций, фосфор ва бошқалар бўлгани учун ниҳоятда қимматли озиқ-
овқат ҳисобланади.
Хўраки лавлаги илдизмевасида 14% гача қуруқ модда бўлиб, шакарни кўп 
сақлайди. Таркибида антоциан кўп бўлиб, қизил-бинафша рангда, бу эса ундан 
тайѐрланган озиқ-овқатга ўзига хос ранг беради. Лавлаги шираси таркибидаги 
витаминлардан, ошловчи моддалардан ташқари 0,15% гача бетаин сақлаб, қон 
таркибида холестерин тўпланишини камайтиради.
Сабзи углеводларга (8% гача) ва каротинга бой бўлиб, унинг миқдори 20 мг % 
гача боради. Шунинг учун А витамин олиш учун асосий хом ашѐ ҳисобланади. 
Минерал моддаларга бой. Сабзи қадимда жигар, буйрак, ошқозон-ичак, камқонлик 
касалликларини даволашда фойдаланиб келинган. Сабзи уруғидан даукарин 
препарати олинади, у юрак хасталигини даволашда қўлланилади (Х.Бўриев, 
А.Абдуллаев, 1994).
Петрушка, сельдерей ва пастернак таркибида кўп миқдорда углеводлар, кўп 
элементлар ва витмаинлар бўлиб, яна ўзига хос ароматик эфирмойлар сақлаш 
туфайли турли таомлар ва консерва саноати учун зиравор сифатида кенг 
фойдаланилади.
Турп, шолғом ҳамда редиска углеводлар, витаминлардан ташқари сифатли 
ўсимлик мойи, физиологик ишқорий тузлар сақлаб овқат ҳазм қилиш фаолиятини 


131 
яхшилайди ва организмда зарарли тузлар тўпланишига йўл қўймайди. Бундан 
ташқари минерал моддаларга ва фитонцидларга бой. Турп шарбати билан асал 
аралашмаси йўталга қарши восита, ревматик оғриқларни қолдиришда яхши ѐрдам 
беради. Умуман, кўпчилик илдизмевали сабзавотларнинг даволаш аҳамияти 
қадимдан маълум.
Илдизмевали сабзавотлардан ҳар хил фойдаланилади. Сабзи ва хўраки лавлаги 
озиқ-овқат ва консерва тайѐрлашда ишлатилади. Бундан ташқари сабзидан А 
витамин ишлаб чиқаришда каротин ва сабзи шираси (даволаш воситаси сифатида) 
олинади. Турп, редиска хомлигича, шолғом асосан пиширилган ва буғланган ҳолда 
истеъмол қилинади. 
Сельдерей, пастернак, петрушка овқатларга зиравор сифатида ишлатилади ва 
консерва тайѐрлашда фойдаланилади.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish