«Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими»
|
Ўқув фани: Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими фанларини ўқитиш методикаси
|
Ўқув гуруҳлари учун: Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 3 курс
|
Дарс мавзуси |
Ҳуқуқ дарсларида ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини, текшириш ҳамда баҳолаш.
|
Асосий тушунчалар ва атамалар
|
Билим, малака, кўникма, баҳо, назорат, текшириш, тест, рейтинг.
|
Дарснинг мақсади ва вазифалари
|
Талабаларга Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириб, баҳолаб боришнинг мақсади ва вазифалари. Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш шакллари ва мезонлари кундалик, чорак, ярим йиллик ва ўқув йили охирида баҳолаш методлари. Тест, ёзма ишлар, оғзаки сўров ва рейтинг тизими орқали ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш мезонлари ҳақида зарурий билимлар бериш
|
Дарснинг услублари
|
Оғзаки баён қилиш, кўрсатмали усулдан фойдаланиш, диалог, “Ақлий ҳужум” ва Ролли ўйин, тезкор савол-жавоб усулларидан фойдаланиш.
|
Дарснинг шакли
|
Маъруза
|
Ўқитиш воситалари
|
Тарқатма материаллар: матнлар, техник асбоблар.
|
Дарснинг босқичлари, ажратилаган вақт
|
Технологик босқичлар
|
Фаолиятнинг мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
I босқич-
тайёрланиш
( 3-5 мин.)
|
Саломлашиш, талабалани давоматини назорат қилиш, фан нуқтаи назаридан талабалар билан фикр алмашиш, янги мавзуни эълон қилиш, маърузанинг режаси ва фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати билан талабаларни таништириш.
|
Дарсга тайёргарлик билан машғул, Ўкув қуроллари ва воситаларни тайёрлайди, Ўқитувчининг саволларига жавоб беради, режа ва адабиётлар рўйхатини қайд этиш.
|
II босқич-
асосий
(60-65 мин.)
|
Ушбу фаннинг мақсад ва вазифалариидан келиб чиқиб мавзунинг мазмуни билан талабаларни таништириш. Мавзуни ёритиш давомида асосий тушунча ва атамаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунча бериш ҳамда талабалар билан эркин мулоқотда бўлиш. Дарс жараёнида талабаларнинг фикрини жамлашга имкон берувчи саволлар билан диалог уюштириб бориш.
|
Талабаларнинг диққати жамланган ҳолда маърузага эътибор бериб, берилган саволларга Ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади, керакли маълумотларни ёзиб боришади.
|
III босқич– якуний
( 5-10 мин.)
|
Дарснинг якуний қисми бўлиб, бунда мавзунинг хулосаси, талабалар томонидан берилган саволларга жавоблар ва қисман дарсни мустаҳкамлаш учун савол-жавоблар. Фаол талабаларни алоҳида қайд этиб рағбатларнтириш ва лоқайд талабаларга эътиборли бўлиш юзасидан танбеҳ бериш. Келгуси дарсда бўладиган мавзу ва унинг шакли ҳақида талабаларга маълумот бериш.
|
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишади, фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдиришади ва кейинги дарс мавзуларини ҳамда дарс шаклини ўзларига қайд этиб боришади.
|