Техник ижодкорлик ва конструкциялаш”


Шим чизмасини конструкциялаш



Download 30,14 Mb.
bet44/57
Sana25.02.2022
Hajmi30,14 Mb.
#296851
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57
Bog'liq
2 5289530126587924263

Шим чизмасини конструкциялаш
Эркаклар шимининг чизмасини қуриш учун ҳисоблар

Конструктив бўлак

Силжитиш йўналиши

Ҳисоб формуласи, ҳисоб

Бўлак қиймати, см.

Эркаклар шими конструктсиясининг базис тўрини қуриш.

Т0Н0

Вертикал бўйлаб пастга

Т0Н0 = Дбўкса

98,0

Т0К0

Вертикал бўйлаб пастга

Т0К0 = Дбел.тизза

58,1

Т0Я1

Вертикал бўйлаб пастга

Т0Я1 = 0,5 Сбўкса – (1,0 – 2,0) – 0,7 = 0,5 х 51,6 – 1,0 – 0,7

24,1

Я1Б1

Вертикал бўйлаб юқорига

Я1Б1 = 1/3 Т0Я1 = 1/3 х 24,1

8,0

Т0Т01

Вертикал бўйлаб пастга

Т0Т01 = 0,1 (Сбўкса – Сбел) = 0,1 (51,6 – 44) = 0,1 х 7,6

0,76

Б1Б2

Горизонтал бўйлаб ўнгга

Б1Б2 = 0,5 (Сбўкса + Пбўкса) = 0,5 (51,6 + 2,0) = 0,5 х 53,6

26,8

Б2Б21

Горизонтал бўйлаб ўнгга

Б2Б21 = 0,5  0,7

0,5

Я2Я3

Горизонтал бўйлаб ўнгга

Я2Я3 = 0,1 (Сбўкса + Пбўкса) = 0,1 (51,6 + 2,0) = 0,1 х 53,6

5,4

Я1Я

Горизонтал бўйлаб ўнгга

Я1Я = Яя3 = Я1Я3*/2 = 32,2 / 2

16,1

НН1 НН2

Горизонтал бўйлаб ўнгга ва чапга

НН1 = НН2 = Н1Н2 / 2 = (Шетак – 2,0) / 2 = (22,0-2,0) / 2

10,0

НН3
НН4

Горизонтал бўйлаб ўнгга ва чапга

НН3 = НН4 = НН1 + 2,0 = 10,0 + 2,0

12,0

Б1Б3

Горизонтал бўйлаб чапга

Б1Б3 = 0,1 (Сбўкса + Пбўкса) – 2,0 = 0,1 (51,6 + 2,0) –2,0 = 0,1 х 53,6 – 2,0

3,4

Б3Б4

Горизонтал бўйлаб ўнгга

Б3Б4 = (Сбўксабўкса) – Б1Б21 = (51,6 + 2,0) – 27,3

26,3

Б4Б5

Ёй бўйлаб юқорига

Б4Б5 = 0,05 (Сбўкса0Я1) – (0,3 – 0,5) = 0,05 (51,6 + 24,1) – 0,3 = 0,05 х 75,7 – 0,3 = 3,8 – 0,3

3,5

Я2Я21

Горизонтал бўйлаб чапга

Я2Я21 = 0,04 х Сб = 0,04 х 51,6

2,0

Шим олд бўлагини қуриш

Я21 1

Б2Я2Я3 бурчак биссектриса бўйлаб ўнгга ва юқорига

Я21 1 = 0,4 Я2Б2 = 0,4 х 8,3

3,3

Т2Т4

Т2Т0 тўғри чизиқ бўйлаб чапга

Т2Т4 = 0,5 (Сбел + Пбел) + 4,0 = 0,5 (44,0 + 1,0) + 4,0

26,5

К3К1

Горизонтал бўйлаб ўнгга

К3К1 = 1,0 – 1,5

1,0

КК2

Горизонтал бўйлаб ўнгга

КК2 = КК1

Чизмадан ўлчаш

НН5

Вертикал бўйлаб юқорига

НН5 = 0  1,0

0,7

Шим орт бўлагини қуриш

Я21Я5

Горизонтал бўйлаб юқорига

Я21Я5 = 0,25 (Сбўкса + Пбўкса) – 1,5 = 0,25 (51,6 + 2,0) – 1,5

11,9

Я3Я32

Я3К2 чизиқ бўйлаб пастга

Я3Я32 = 1,0

1,0

Я212

Б4Я21Я3 бурчак биссектрисаси бўйлаб юқорига ва ўнгга.

Я212 = 2,0 – 3,0

2,5

КК4 КК5

Горизонтал бўйлаб ўнг ва чапга

КК4 = КК5 = КК1 + 2,0




Т5Т7

Т5 нуқтадан чапга Т0 горизонтал чизиқ билан кесишгунга қадар.

Т5Т7 = 0,5 (Сбел + Пбел) + 2,0 = 0,5 (51,6 + 1,0) + 2,0

28,3

НН6

Вертикал бўйлаб пастга.

НН6 = 0,5 – 1,0

0,7



Мавзу юзасидан саволлар

  1. Эркаклар шимига характеристика беринг?

  2. Эркаклар шими учун олинадиган ўлчовлар тартиби?

  3. Эркаклар шими конструкциясини қуриш тартиби?

  4. Шим олд бўлагининг чизмасини чизиш тартиби?

5. Шим орт бўлагининг чизмасини чизиш тартиби?


7-Мавзу: Қиз болалар тунги кўйлаги асос чизмасини чизиш.
Режа

      1. Қиз болалар тунги кўйлагига характеристика.

      2. Тунги кўйлак учун олинадиган ўлчовлар.

      3. Тунги кўйлак чизмасини қуриш.



Қиз болалар тунги кўйлагига характеристика.
Қиз болалар ички кийими қуйидагилардан ташкил топади: тунги кўйлак, тунги пижама, комбинация, бюстгалтер, трусик, грация белбоғи ва бошқалар.
Тунги кўйлак гавдани сиқиб турмаслиги керак. Шунинг учун тунги кўйлак кенгроқ тикилади. Тунги кўйлак қишки ва ёзги бўлади. Ёзги тунги кўйлакни енгсиз, калта енгли, пирпирак енгли, қишки тунги кўйлаклар эса узун енгли, ёқали қилиб тикилади. Қанча газлама кетиши фасонга, размерга ва газлама энига боғлиқ. тунги кўйлаклар енгил газламалардан тикилади. Масалан, чит, сатин, батист, ипак, нейлон, трикотаж, паҳмоқ ва бошқалар. Газлама енгил, очиқ рангли, майда гулли, гули жудаям рангли бўлмаслиги керак.
Тунги кўйлакни кашта тикиб, мағиз, балан, вафли, буф, тўр, рюшлар билан безатиш мумкин. Бунда безаклар жуда кўзга ташланадиган бўлмаслиги керак. Тунги кўйлакни андазасини чизиш учун қуйидаги ўлчовлар керак бўлади: Кўк ай1, Кўк ай2, Бўк ай, Олд уз, Орқа уз, Орқа кенг, Ел кенг, Бўй ай, Бўк ай- текшириш чизиғи бўлиб хизмат қилади. Бу андаза асоси бўйича исталган фасонда тунги кўйлак, пенюар ва пижама хам тикиш мумкин. Бунинг учун андазага фасон чизиқларини киритиш ва турлаш керак.
Тунги кўйлак учун олинадиган ўлчовлар.
Кўк ай1-орқа томондан кураклар қуйи бурчаклари бўйлаб, қўл чуқурлигининг юқори бурчагидан, олд томонда кўкракнинг юқорисидан ўлчанади.
Кўк ай2-орқа томондан Кўк ай1 каби, олд томондан кўкрак учлари устидан ўлчанади.
Бўк ай-орқа томонда думбанинг энг баланд туртиб чиққан жойдан, олд томонда қориннинг энг баланд жойини ҳисобга олган ҳолда гир айлантириб горизонтал ҳолда ўлчанади.
Ор уз-еттинчи умуртқа поғонасидан вертикал ҳолда белгача бўлган узунлик.
Ор кенг-горизонтал ҳолда курак бўйлаб иккала қўл чуқурлиги бурчаклари, ораси ўлчанади.
Бўй ай-бўйин асосидан гир айлантириб ўлчанади.
Кий уз-еттинчи умуртқа поғонасидан пастга исталган узунликкача ўлчанади.
Олд уз-елканинг юқори нуқтасидан белгача бўлган узунлик.
Кўк мар- кўкрак учлари оралиғи ўлчанади.
Ел кенг-бўйин асосидан елканинг охирги нуқтасигача ўлчанади.
Енг уз- елканинг охирги нуқтасидан исталган узунликкача ўлчанади.

Андаза чизмасини чизиш учун қуйидаги ўлчовлар олинади: кўкрак ярим айланаси Кўк.а.й - см лента иккала қўл тагидан ўтказилиб, кўкракни гир айлантириб 2-3 бармоқ кенглигида ўлчанади. Бунда лента орқада куракларнинг туртиб чиққан жойидан, олдинда эса кўкракнинг биланд қисмидан ўтади; кийим узунлиги Кий.уз. - еттинчи умуртқа поғонасидан пастга исталган узунликкача ўлчанади. Бу чизма асосидан қизлар учун енгсиз ва калта енги яхлит бичилган тунги кўйлак бичиш мумкин.


Тунги кўйлак чизмасини қуриш. Тунги кўйлак лойиҳасининг асоси гавданинг ўлчам белгилари аниқланиб конструктив жойларининг қўшимчалари танлаб олингандан кейингина ҳисоблаб тузилади.
Тунги кўйлак чизмасини лойиҳалаш учун қуйидаги ўлчовлар керак бўлади.
БнЯА = 18 см ЕУ = 8-10 см
КЯАИИ = 48 cм БУ = 100 см
ОрбУ = 42 см ЕлА = 30 см
Қўшимчалар ҳамма размерлар учун:
Қк = 3—4 см Қйел = 5—7 смТўғри бурчак чизиб, унинг юқори нуқтасини Бн билан белгилаб олинади. Бн нуқтадан паст томонга кийим узунлиги қиймати
100 см қўйилиб Э нуқта билан белгиланади. Кўйлакнинг кенглиги кўкрак ярим айланаси иккинчига кўйлак қўшимчасини қўшиб, чиққан натижани иккига бўлинади ва ўнг томонга қўйилади:
БнБн1 = (КЯАИИ+Қк):2 = (48+4):2 = 26 см.
Бн, Бн1, Э, Э1 нуқталар тўғри тўртбурчак шаклида бирлаштирилади.
Бн нуқтадан паст томонга ОрбУ=42 см орқа бўлакнинг белгача бўлган узунлигини қўйиб Бл нуқта топилади. Бўйин ўмизи кенглиги қуйидагича топилади:
БнБн2= БнЯА : 3 + 2 = 18 : 3 + 2 = 8 см
Орқа бўлак бўйин ўмизи чуқурлигига ҳамма размерлар учун доимий қиймат бўлган 3 см қўйилади, яъни БнБн3=3 см. Олд бўлак бўйин ўмизи чуқурлиги эса қуйидагича топилади:
БнБн4=БнЯА:3+(4-10)=18:3+8=14 см
Равон эгри чизиқлар билан ёқа ўмизининг шакли чизиб олинади: орт бўлак учун Бн2Бн3 олд бўлак учун Бн2Бн4.
Енг ўмизи чуқурлигини топиш учун елка айланасини иккига бўлиб унга
елка қўшимчаси қўшиб топилади, яъни Бн1К=ЙелА:2+Қел=30:2+7=22 см. Бн1 нуқтадан ўнгга моделга боғлиқ бўлган енг узунлигини қўйиб Бн5 нуқта топилади ва бу нуқта К нуқтадан чиққан горизонтал чизиқ билан кесиштирилади ҳамда К1 нуқта топилади. КК2=КК1 (ёрдамчи нуқта).
К1 нуқтадан чап томонга доимий қиймат 1,5—2 см ни қўйиб К3 нуқта
белгиланади. К3 ва К2 нуқталар бирлаштирилиб, бу чизиқнинг ўртасидаги К4
нуқтадан юқорига ўтказилган перпендикулярда доимий қиймат 1,5 см ни қўйиб К5 аниқланади. К3, К5, К2 нуқталар орқали ён қирқимнинг эгри шакли чизилади. Кийимниг этак томонга кенгая бориши моделга боғлиқ бўлиб, кўп ҳолларда унинг қиймати 10-12 см ни ташкил этади. Этак қисмининг ён томони бир оз кўтарилган бўлади: Э2Е3 = 1,5—2 см. Кийим этаги равон чизиқ билан
чизилади Бл нуқтадан унга горизонтал чизиқ ўтказиб чизиқлар кесишган жойга Бл1 нуқта қўйилади ва Бл1Бл2= 0,5—1 см қиймат қўйилади. Этак чизиғига параллел қилиб бел чизиғи чизилади.

Download 30,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish