Таянч тушунчалар: Кашфиёт - моддий дунёнинг илгари маьлум бўлмаган обьектив мавжуд қонуниятлар, хоссалари ва ходисаларни аниқланиши билан тавсифланиб, у инсониятнинг билиш даражасини тубдан ўзгартирувчи таҳсирга эга бўлади.
Кашфиётнинг ишончлилиги -обҳектив мавжуд бўлган қонуният, хусусият ёки ҳодисанинг кашфиёт сифатида тан олиниши учун у назарий ёки тажриба-синов ишлари воситасида исботлаб берилмощи лозим.
Кашфиёт учун аризанинг таркиби - кашфиёт учун тузиладиган ариза қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши лозим: кашфиёт учун диплом берилишини сўраб ёзилган ариза, тахмин қилинаётган кашфиёт тавсилоти, кашфиёт устиворлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, кашфиёт ишончлилигини ва аҳамияти тўғрисидаги хулоса ҳамда ёрдамчи материаллар.
6-маъруза. ИХТИРОЧИЛИК, РАЎИОНАЛИЗАТОРЛИК, ИЛМИЙ-ТЕХНИК ВА ПАТЕНТ АХБОРОТИ. (2 соат) МАҚСАД: Талабаларга ихтирочилик, раўионализаторлик, илмий-техник ва потент ахбороти ҳақида билимларини шакллантириш.
Дарс режаси: 1. Ихтиро тушунчаси. Унинг кашфиётдан фарқи.
2. Кашфиёт ва ихтироларнинг илмий-техник тараққиётга таьсири.
3. Раўионализаторлик таклифи тушунчаси.
4. Патент ҳужжатлари. Патент ахбороти.
Адабиётлар: 4, 5, 9, 13, 14, 22, 31, 32.
Б А Ё Н И 1. Ихтиро тушунчаси. Унинг кашфиётдан фарқи. Ихтиро - бу халқ хужалигини барча тармоқларида техник ечимлари билан ижобий натижага эга бўлган янгилик ҳисобланади. Кашфиёт - обьектив борлиқни хоссалари, ходиса, ва қонуний боғлиқларни аниқланади, ихтиро бу олдин бўлмаган техник вазифаларни ечишга қаратилган. Кашфиёт ва ихтиро ўртасида диалектик ўзаро боғлиқ бор. Кўп холларда ихтиро кашфиёт натижасида олинган илмий билимларни ривожлантиради. Масалан: Н.Г.Басов, А.М.Прохоров ва Тоунсонларнинг квант жараёнининг қўллашга асосланган электромагнит тўлқинларни қўпайтириш бўйича қилган кашфиётлари халқ хўжалигида амалий аҳамиятга эга бўлган кўп ихтироларни яратишга сабаб бўлади.
Илмий-техник ҳамда педагогик-психологик адабиётларда ихтирочилик ҳамда ихтирочилик ижодкорлигига кўплаб таҳрифлар келтирилган. Жумладан, И.И.Кичкин ихтирочиликни илмий щояларининг техник ечимларга ижодий тадбиқи, илмий техника тараққиёти сурҳатларини белгиловчи асосий кўрсатгич, янги техника ва технологиялар яратилишининг мезони ҳамда унинг юқори илмий-техник даражасини таҳминловчи омил деб ҳисоблайди. М.А.Вачевский "ихтиро қилиш"ни "қўйилган масалани ечиш учун эскиларидан тубдан фарқ қилувчи, одатдаги мантиқий фикрлаш йўли билан етишиб бўлмайдиган янги самарали техник ечимни таклиф қилиш" деб таҳрифлайди. Бизнинг фикримизча ихтирочиликни тегишли идоралар томонидан патентлар билан тасдиқланадиган янги техник ечимни ишлаб чиқишга йўналтирилган ижодий фаолият тури, ихтирочилик ижодкорлигини эса бу жараённинг шахсдаги зеҳнлилик, топқирлик, мустақил ва танқидий фикрлаш каби ижодкорлик сифатлари билан боғлиқ умумий тавсифи дейиш мумкин
2. Кашфиёт ва ихтироларнинг илмий-техник тараққиётга таьсири. Ихтирони тан олиш учун у олдингиларидан техник ечимлари, ижобий эффектлари тузилишини янгилиги билан фарқланиши керак. Ихтиронинг обьектив бўлиши мумкин: янги қурилма, янги услуб, янги махсуслот, янги мақсадларда эски услуб қурилмаларни қўллаш ва бошқалар.
Ихтиро - бутун жаҳон аҳамиятига эга бўлиб, талабнома бергунга қадар унинг моҳияти олдин республикамизда ва ер юзида ҳам очилмаган бўлиши шарт. Муаллифга ихтирони тан олинганлиги ҳақида хужжат берилади.