Текшириш саволлари
1. Ихтиро тушунчасини таҳрифлаб беринг. Унинг кашфиётлар билан диалектик алоқаси нималарда ифодаланади?
2. Раўионализаторлик таклифларини расмийлаштириш тартиби.
3. Патент фондлари нима вазифаларни бажаради?
Таянч тушунчалар:
Ихтиро - халқ хўжалиги, ижтимоий-маданий қурилиш ёки мудофаа соҳасида масалани ижобий самара берадиган қилиб, янгичасига ва ўзига хос техник хал этиш.
Ихтирочилик ҳуқуқи - кашфиётлар билан, ихтиролар ва раўионализаторлик таклифлари қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи меҳёрлар мажмуи.
Патент ҳужжатлари - бу шундай ҳужжатлар йищиндиси бўлиб, унда: илмий- техник тажрибалар ва лойиҳа конструкторлик ишланмаларнинг мазмуни кашф қилинганлиги, фойдали модели ҳамда кашфиётчининг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи маьлумотлар бўлиши керак
1-модул. 1-Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Хавфсизлик техникаси қоидалари. Кириш. Масштаб линейка ясаш (1:5). Гавдадан ўлчов олиш қоидалари, усуллари, ўлчов турлари ва кийим конструкциясини қуриш учун ўлчовларни ёзиш қоидалари.
Режа
Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
Хавфсизлик техникаси қоидалари. Масштаб линейка ясаш (1:5).
Гавдадан ўлчов олиш қоидалари, усуллари, ўлчов турлари ва кийим конструкциясини қуриш учун ўлчовларни ёзиш қоидалари.
Кириш. Кийим-кечаклар чизмаларини лойиҳалаш ва моделлаштириш мураккаб жараён бўлиб, кўп авлодлар томонидан тўпланган тажрибани назарий ривожлантириш ва тушуниш билан биргаликда жуда кўп машқларни талаб қилади. Амалий иш, унинг давомида кўникмалар такомиллаштирилади, сезги ривожланади, лойиҳалаштириш қарорларига профессионал ёндошиш шаклланади, ўқитиш мактабидан қатъий назар, ўқув жараёнининг моҳияти ҳисобланади.
Ишнинг мақсади елкадан ва белдан кийиладиган кийимлар учун асос чизмалар чизиш кетма-кетлигини ўрганиш ва натижада олинган чизмаларни таҳлил қилишдир. Кийимларнинг асосий турларини конструктив моделлаштириш усулларини ўрганиш, моделларни, композицион ва дизайн хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича кўникмаларни эгаллаш ва янги модел дизайнларини ишлаб чиқишда ушбу хусусиятларни кўпайтириш.
Тикув буюмларини конструкциялаш ва моделлаштириш фани мактаб ўқувчиларини меҳнат тарбиясида катта аҳамиятга эга. Талабалар чизмалар қуриш, моделлаштириш бўйича кўникма ва малакаларни ривожлантирадилар.
Бундай билимларга эга бўлган талабалар кейинчалик ўзлари ёқтирган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқариш имкониятига эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |