Техник ижодкорлик ва конструкциялаш”



Download 30,14 Mb.
bet18/57
Sana25.02.2022
Hajmi30,14 Mb.
#296851
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
2 5289530126587924263

(2 соат)
МАҚСАД: Талабаларда республикамизда фаолият кўрсатаётган техник ижодкорлиги тизими ҳақидаги билимларни шакллантириш.
Дарс режаси:
1. Ўзбекистон республикасининг Давлат патент идораси.
2. Саноат мулки обҳектларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш.
3. Саноат мулки субҳектининг муаллифи
4. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк давлат фонди.
Адабиётлар: 3, 4, 5, 37.
Б А Ё Н И
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат патент идораси.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат патент идораси (бундан кейин Патент идораси деб юритилади) «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ саноат мулки обьектларини мухофаза қилиш сохасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Патент идораси саноат мулк обьектларга талабномаларини кўриб чиқиш учун қабул қилади, улар бўйча давлат илмий техник экспертизасини ўтказади, уларни давлат рўйхатига олади, ушбу Қонуннинг қўлланишига оид қоидалар ва тушунтиришларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган Патент идораси тўғрисидаги Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
Патент идорасининг фаолиятини маблащ билан таьминлашнинг манбаи Давлат бюджети маблащидан патент божларидан, шунингдек Патент идораси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва бериладиган материаллар учун олинадиган хақдан иборатдир. .
2. Саноат мулки обьектларини ҳуқуқий жихатдан муҳофаза қилиш. Саноат мулки обҳектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (муаллифлар) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига (ворисларга) тегишли бўлади хамда ихтиро ёки саноат намунаси патенти, дастлабки патенти ва фойдали модель гувохномаси (бундан кейин патент, дастлабки патент, гувохнома деб юритилади) билан тасдиқланади.
Башарти, бир неча шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки обьектини яратган булса, патент, дастлабки патент ёки гувохномага бўлган ҳуқуқ Патент идорасига биринчи бўлиб талабнома топширган.
Обьект муаллифи, башарти ўзининг обьектига нисбатан хайриҳуқуқий равишдаги ўзлаштириш натижасида талабнома топширилган ёхуд патент, дастлабки патент ёки гувохнома олинган бўлса суд тартибида патент, дастлабки патент ёки гувохнома берилишига норозилик билдириш ёки патент эгаси ёхуд унинг ҳуқуқий эгаси (матнда бундан кейин патент эгаси деб юритилади) сифатида патент, дастлабки патент ёки гувохнома ўзига берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир Дастлабки патент ва гувохнома дастлабки экспертиза ўтказилганидан сўнг, патент эса, обьект мохиятан экспертизадан ўтказилгандан сўнг берилади.
Ихтиро патенти ихтиронинг янгилигини, ихтирочилик даражасини, патентининг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ хуқуқини тасдиқлайди.
Саноат намунаси патенти саноат намунасининг янгилиги ва ўзига хослигини, патентининг ҳақиқийлигини ва патент эгасиниинг саноат намунасига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Патентнинг ҳуқуқий мухофазаси бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмаслигини исботлаш вазифаси ҳақиқий эмас деб даьво қилаётган томон зиммасига юкланади ва суд тартибида амалга оширилади.
Дастлабки патент ва гувохнома патент эгасининг саноат мулки обьектига эгалик қилиш , уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи патент, дастлабки патент ёки гувохнома ҳақидаги маьлумотлар Патент идорасининг расмий ахборотномасида эьлон қилинган санадан бошлаб амалда деб ҳисобланади.
Устуворлик (приоритет) санасидан бошлаб «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» қонун қоидаларига мувофиқ белгиланадиган бошқа санадан эьтиборан хисобланганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти эса ўн йил мобайнида амал қилади.
Дастлабки патент ва гувохнома устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланганда беш йил мобайнида амал қилади.
Саноат намунаси патенти ва фойдали модель гувохномасининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосига кура Патент идораси томонидан тегишлича беш йилга ва уч йилга узайтирилиши мумкин.
Дастлабки патент билан мухофазаланган саноат мулки обьекти патенти дастлабки патент эгасининг илтимосномасига кўра обьект моҳиятан экспертизадан ўтказилгадан сўнг берилиши мумкин.
Ихтиро патенти, дастлабки патенти ва фойдали модель гувохномаси билан таьминланадиган ҳуқуқий мухофаза хажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти ва дастлабки патенти билан таьминланадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса буюм (макет, расм)нинг фотосуратларида акс эттирилган муҳим аломатлари мажмуи ёки (ва) уларнинг комбинаўияси (матнда бундан кейин муҳим аломатлар мажмуи деб юритилади) билан белгиланди.
Давлат томонидан махфий деб топилган саноат мулки обьектларини ҳуқуқий жихатдан мухофаза қилиш алоҳида қонун жихатлари билан тартибга солиб борилади.
3. Саноат мулки субҳектининг муаллифи Саноат мулки обьектини шахсий ижодий мехнати билан яратган жисмоний шахс бу обьектнинг муаллифи деб эьтироф этилади.
Башарти, саноат мулкининг обьекти бир неча жисмоний шахснинг биргаликда ижодий мехнати асосида яратилган бўлиб, улар ўртасида тузилган шартномада ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг барчаси бу обьектнинг тенг ҳуқуқли муаллифи деб эьтироф этилади.
Муаллифлик ҳуқуқий бегоналаштирилмайдиган шахсий ҳуқуқ бўлиб, қонун билан муҳофаза қилинади.

Download 30,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish