International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
50
http://interonconf.com
This article analyzes the legal norms that determine the procedure for paying for legal
assistance provided by lawyers at the expense of the state. Some problems arising in the
process of practical application of these legal norms are indicated, as well as proposals for
payment for legal assistance provided by lawyers at the expense of the state are presented
.
Keywords
: legal aid, payment at the expense of the state, free legal aid, secondary
legal aid, Pro Bono.
Фзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда кам таъминланган,
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун
адвокатлар томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдамни давлат ҳисобига
ўтказилишининг ҳуқуқий асослари яратилган. Жумладан, Фзбекистон Республикаси
Жиноят процессуал кодексининг 50-моддасида, “Ишни юритаётган суриштирувчи,
терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик
ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда
адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган
тартибда давлат ҳисобидан бўлади” деб кўрсатилган
Қонун ҳужжатлари билан малакали юридик ёрдам кўрсатиш вазифаси адвокатлар
зиммасига юклатилганлиги боис, Фзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги
қонуннинг 7-моддасида “Жиноят ишида иштирок этишга тайинланган адвокат
фуқаронинг тўловга қобилиятсизлигини важ қилиб, унга юридик ёрдам кўрсатишдан
бош тортишга ҳақли эмас” деб кўрсатилган. Жиноят ишини юритаётган суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд жиноят процессуал кодексида белгиланган ҳолларда
адвокат иштирокини шарт деб топиб, ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга
тайинлаганидан сўнг, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам тўловлар
миқдори Фзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил
26 ноябрдаги 8,109-сонли қарори билан тасдиқланган «Гумон қилинувчи, айбланувчи
ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича
харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофик
белгиланади. Мазкур низом Фзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
«Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳак тўлаш
механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2008 йил 20 июндаги
137-сонли қарорига асосан тасдиқланди.
«Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик
ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги
низомда адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун 3 та ҳолатда тўловдан
озод этиш ва давлат ҳисобига ўтказиш мумкинлиги кўрсатилган.
1.Оиласида хар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик
ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул
қилинган кундаги энг кам ойлик иш хаккининг 1,5 бараваридан ортик бўлмаган
Do'stlaringiz bilan baham: |