International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
34
http://interonconf.com
Қорақалпоғистон Республикаси Фрмон хўжалиги қўмитаси томонидан амалга
оширилмоқда.
Жанубий орол бўйи минтақасидаги ўрмон хўжаликларида содир бўлиши мумкин
бўлган ёнғинлар ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, бартараф этиш мақсадида
(2022 йил 25 май ҳолатига кўра)
қуйидаги асбоб-анжомлар билан таъминланган.
Шунга қарамасдан, юқорида номи қайд қилинган давлат ўрмон хўжалиги
қўмиталари учун, фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш
борасида камчиликлар йўқ эмас. Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш мақсадида,
жанубий орол бўйи минтақасидаги ўрмонларда сув ҳайдаш насослари етишмайди
амалга ошириш зарур.
Шунингдек, давлат ўрмон хўжаликларида хизмат олиб бораётган хизматчилар
томонидан мавжуд ўрмонларни қўриқлаш, тўқайзорларни кўпайтириш, уларни қайта
тиклаш, барпо этиш каби ишлар билан бир қаторда, манзарали дарахтлар тут, коталпа,
яъсин, маживиник, арча ва бошқа дарахтлар, доривор ўсимликлардан гажжи, лованда,
наматак ва бошқа доривор ўсимликлар экилмоқда.
Жанубий орол бўйи минтақасидаги ўрмонларда ҳозирда асосан, тўрон гули
(тўронғил),
жийда, жигилдик, тол, оқ терак, қайрағоч, мажнунтол, мевали
дарахтлардан узум, ўрик, олхўри, гилос, олма,шафтоли ва ҳакозо дарахтлар, ҳайвонот
дунёсидан тулки, шоғол, қуён, бўри, ёввойи мушук, қирғовул, чумчуқ, қарға, ҳакка,
қизил иштон, шунингдек, ҳакозо ҳайвон ва қушлар мавжуд. Шу ўринда тасаввур
қиладиган бўлсак, биргина назорат қилиб бўлмас ёнғин оқибатида қанча жонзотлар
қирилиб кетиши мумкинлигини кўришимиз мумкин.
Қор қатлами эриши билан иссиқ кунлар бошланиб, то қиш фаслигача содир
бўлиши мумкин бўлган ёнғин учун хавфли давр ҳисобланади. Мисол тариқасида,
ўрмонларга яқин жойлашган деҳқон, фермер хўжаликлари ерларинит тозалашда, улар
томонидан қуруган ўт-чўпларни ёқиш ҳолати кузатилмоқда. Бу эса, содир бўлган
ёнғиннинг назоратсиз қолиши, ундаги учқунларнинг учиб ўрмон ҳудудидаги
майдонларга тушиши натижасида, ўрмоннинг ёнишига олиб келмоқда.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун, фавқулодда вазяитлар вазирлиги ҳамда
давлат ўрмон хўжаликлари қўмитаси томонидан, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашида хизмат олиб бораётган хизматчилар томонидан,
фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш борасида йилига
икки маротаба назарий, амалий тарзда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.
Шунга қарамасдан, 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган давр мобайнида, 3 та ёнғин
ходисаси рўй берган. Содир бўлган ёнғинлар тўғрисида маълумот бериб ўтаман.
2019 йил 20 июнь куни, соат 18:27 да Нукус туманида жойлашган, Нукус Давлат
ўрмон хўжалиги учинчи айланмасида 3 Га майдонда қуриган ўт-чўплар
(Жынгыл)
ёнган.
Do'stlaringiz bilan baham: |